Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги Абу Райҳон Беруний номли Тошкент давлат техника университети


VII. Қудуқларни ҳимоя қувурлари билан мустаҳкамлаш


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/49
Sana16.10.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1704922
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   49
Bog'liq
quduqlarni tugallash

VII. Қудуқларни ҳимоя қувурлари билан мустаҳкамлаш 
 
Таянч иборалар: қувурларнинг ишлаш шароити - қудуққа олдин 
туширилган ва туширилаётган тизмага таъсир этадиган кучлар; тизмани юргизиш - 
ҳимоя тизмасининг вақти - вақти билан юқорига - пастга ҳаракатлантириш; қия 
қудуқ - вазифасига кўра маълум бир белгиланган бурчак остида бурғиланган қудуқ; 
қудуқни ўзлаштирши - маҳсулдор қатламдан суюқлик оқимини қудуқ ичига 
йўналтириш; ҳайдовчи қудуқ - кондаги қатлам босимини маълум меъёрда сақлаб 
туриш учун қудуққа газ ёки суюқлик ҳайдаладиган қудуқ; ташқи ортиқча босим - 
қувурнинг ташқи томонидан ҳосил қилинган ортиқча босим. 
Адабиётлар:  1, 2, 3, 4, 9, 11, 12. 
7.1. Ҳимоя тизмаларининг ишлаш шароити 
Қувурларни ишлаш шароити қудуқнинг вазифаси, уни эксплуатация қилиш 
даврига ва (тизмаларни) қувурлар турига боғлиқ. 
7.1.1. Қудуққа қувурларни тушириш жараёнида ишлаш шароити 
Ҳимоя тизмасини қудуққа тушириш жараёнига бир қанча кучлар таъсир 
қилади: 
- ўз оғирлиги таъсирида чўзилиш кучланиши; 
- сиқувчи Архимед кучи (бурғилаш эритмасининг сиқувчи куч); 
- тизма ичидаги суюқликнинг оғирлиги ҳисобига чўзилиш кучи; 
- қудуқ девори билан қувур девори орасидаги ишқаланиш кучлари; 
- тизманинг инерциясидан ҳосил бўлувчи ўқ йўналишли кучлари; 
- қудуқдан чиқадиган ёки ҳайдалаётган бурғилаш эритмаси таъсири 
натижасида ҳосил бўлувчи ўқ йўналишли гидродинамик куч; 
- қувурни ички ва ташқи юзасига таъсир қилувчи радиал статик ҳамда 
гидродинамик босим кучи; 
- қудуқдаги зенит ёки азимут бурчаги ўзгарадиган жойларда эгувчи момент. 
Гидродинамик босимнинг ўқ йўналиш кучи қувур орти муҳитида ювиш 
натижасида доимо сиқувчи бўлади. Ишқаланиш ва инерция кучларининг харак-
тери ҳар хил бўлиши мумкин.
Масалан: ротордан тизмани кўтариш моментида ёки тизмани қудуқда юргизиш 
ёки қўзғатиш даврида қувурнинг ишқаланиш ва инерция, чўзувчи кучлари 
ҳисобланса, тизмани остга томон ҳаракатлантириб тушириш - сиқувчидир. 
Кузатишлар шуни кўрсатадики, вертикал қудуққа қувурларни қайта юргизмасдан 
тушириш жараёнида, одатда, ўқ йўналишли кучлар йиғиндиси ўз оғирлигидан 
юқори (ошмайди) бўлмайди. Қия қудуқларда эса қувурларнинг оғирлиги 
суюқлик ичидаги оғирлигидан ҳам кичик. Агар, айрим ҳолларда тизма қайта 


30 
юргизсак ёки бир неча метр юқорига кўтарсак, ўқ йўналишли кучлар 
йиғиндиси ўз оғирлигидан юқори бўлиши мумкин. 
Қудуқ қанча кичик бўлса, қия участка қанча узун бўлса, шу участкада 
ўтказувчанлик қанча катта бўлса, қудуқ девори билан қувур девори 
оралиғидаги оралиқ қанча кичик бўлса, ўқ йўналишли кучларни йиғиндиси ўз 
оғирлигидан юқори бўлади. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling