Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги Абу Райҳон Беруний номли Тошкент давлат техника университети


 Тампонаж материалларининг турлари ва тошнинг асосий хоссалари


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/49
Sana16.10.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1704922
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   49
Bog'liq
quduqlarni tugallash

 
8.2. Тампонаж материалларининг турлари ва тошнинг асосий хоссалари 
Тампонаж материаллари МНТКС, 19.05.1998 йилдаги давлатлараро 
стандарт бўйича, қуйидаги кўринишдаги гуруҳларга ажратилади: клинкер тар-
киби бўйича ишлатилиш ҳарорати, улардан тайёрланадиган эритманинг ўртача 
зичлиги, тампонаж тошининг агрессив муҳитга чидамлилиги, қотишда ҳажмий 
деформацияларга бардошлилиги ва ҳоказолар. 
Бу материаллар клинкер таркибига боғлиқ ҳолда учта гуруҳга бўлинади: 
- асосида портландцемент клинкери бўлган цементлар; 
- асосида гил тупроқ клинкери бўлган цементлар; 
- клинкерсиз цементлар. (клинкер деб - махсус танлаб олинган айрим 
табиий материалларни юқори ҳароратда пиширишда ҳосил бўлган сунъий тош-
га айтилади). 


49 
Ҳароратга боғлиқ ҳолда цементнинг ишлатилиши қуйидагича фарқланади: 
- паст ва нормал ҳароратли (15° С дан - 50° С гача ); 
- ўрта ҳароратли (50° С дан - 100° С гача); 
- юқори ҳароратли (100° С дан - 150° С гача); 
- баланд ҳароратли ва ўта баланд ҳароратли (151° С дан юқори) ва циклик 
ўзгарувчан ҳароратли цементлар . 
Тампонаж цементларидан тайёрланган цемент эритмасининг ўртача зичли-
гидан келиб чиққан ҳолда уларнинг зичлиги қуйидагича; 
- енгиллаштирилган (ОБ4, ОБ5, ОБ6, - 1,40-1,60 (

0,04) г/см
3
гача); 
- нормал ((

=1,64-1,96 г/см
3
); 
- оғирлаштирилган (Ут1, Ут2, Ут3 (2,00- 2,30 (

0,04) г/см

гача). 
Тампонаж портландцементлар МНТКС, 19.05.1998 йилдаги давлатларора 
стандартига мувофиқ уч хил ҳароратга мўлжаллаб чиқарилади: паст ва нормал 
ҳароратли, ўрта ҳароратли ва юқори ҳароратли. 
Портландцемент деб - минералогик таркиби аниқ бўлган кукунни, сувли
сус-
пензияси ҳавода ҳам, сувда ҳам қотиш хусусиятига эга бўлишига айтилади. Порт-
ландцементни ишлаб чиқариш учун қуйидаги миқдорли тоғ - жинси аралашма-
лари олинади: 60-75 % СаО, 17-25 % SiO
2
, 3 - 1 0 % АlО
3
; 2-6 % Fe О ва унча 
кўп миқдорда бўлмаган бошқа аралашмалар қўшилади. Булар махсус печларда 
1300-1400° С ҳароратда куйдирилади, ҳосил бўлган тош клинкер тегирмонда 
майдаланади. Майдаланган клинкерга оз миқдорда гипс, шунингдек, инерт ёки 
актив қўшимчалар портландцементнинг турига боғлиқ ҳолда қўшилади. 
Клинкер минераллари бўлиб белит, алит, целит хизмат қилади. Шлакли це-
ментлар асосини майдаланган гранулали металлургия шлаклари ташкил этади. 
Шлакли цементлар юза ҳолда қудуқларни мусҳкамлаш учун ишлатилмайди
базали цемент сифатида домна шлакларини гранула кукун ҳолатида кварц қуми 
ва портландцементи кукуни қўшилади. Металлургия шлаклари қатъий бир дои-
мий бўлган таркибга эга эмас, аммо уларнинг таркибида клинкер таркибига ки-
рувчи ўша оксидлар бўлиб, фақат миқдорий нисбати билан фарқ қилади. 
Масалан, асосий домна шлакларида оз миқдорда кальций оксиди муҳим 
қовушқоқлик компоненти бўлган - унча юқори бўлмаган ҳароратда кам фаолли 
кальций икки силикати ташкил қилади. 
Домна шлаки, кварц қуми ва портландцемент клинкерини қўшиб майдалаб 
олиш усулидан ҳосил бўлган тампонаж цементи - ШПЦС-120 шифри остида 
ишлаб чиқарилади . 
Бу тампонаж цементи ҳарорти 80°С дан 150° С гача бўлган қудуқларни це-
ментлашда ишлатилади. Тампонаж цементи таркибидаги портландцемент там-
понаж кукуни сув билан ўзаро таъсир реакциясини тезлаштириш вазифасини 
бажаради. 
Юқори ҳароратлар (151° ва ундан юқори ) учун шлакли қумли (шлак ва 
қумни биргаликдаги кукунини клинкер қўшмасидан тайёрланган ҳолда ишлати-
лади). Шлакоқумли цементнинг зичлиги такрибан 2800 кг/м
3
га тенг. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling