52
таёрланади. Бундай қўшимчалар сифатида барит, темир ва айрим ҳолларда
қўрғошин маъданлари ишлатилади. Оғирлаштирилган
цемент эритмаларининг
чўкма ҳосил қилиши ва қудуқни ўзлаштиришда қийинчиликлар туғдирмоқда,
шунинг учун оғирлаштирилган портландцементларга қўшилишида интерт
моддалардан камроқ фойдаланиш яхши самара беради. Оғирлаштирилган
портландцементлар
дала шороитида эмас балкий, фабрика кўриниши сифатида
ишлаб чиқариш, қудуқнинг мустаҳкамлашда сифатли амалга оширилади.
8.3.6. Толасимон цементлар
Бу аралашма базали цементга толасини узунлиги 2-4 мм ли бўлган асбестли
чиқиндиларни қўшиш йўли билан олинади. Бундай аралашмалар қудуқда дарзли
тоғ - жинсли мавжуд оралиқларни цементлашда ишлатилади.
8.3.7. Емирилишга чидамли цементлар
Портландцемент тоши қатлам сувлари билан алоқада бўлиши жараёнида
эритмадаги энг кўп эрийдиган компонентларни ишқорланишдан,
катионлар
алмашинувидан емирилиши мумкин. Масалан, калций гидроксид (ишқорий
емирилиш), магний ионлари таъсири остида кимёвий ўзгаришлар юзага келади
(магнезиал емирилиш), сульфат ионлари (сульфатли емирилиш), ва суль-
фидлар(сульфидли емирилиш) таъсири натижасида алмашиши рўй беради.
Емирилишга
чидамлилик деб бирор цемент, аралашма ёки тошнинг барча еми-
рилишларга ёки емирилишнинг айрим турларига юқори чидамлилиги билан
фарқ қилишига айтилади. Демак, ниҳоятда емирилишга
чидамли цементлар
бўлиб глиноземли цементлар ҳисобланади. Ишқорий емирилишга юқори
чидамлиликка эга бўлган цементлар ёки аралашмаларнинг тоши таркибида уму-
ман кальций гидроксид мавжуд бўлмаслиги лозим.
Магний хлорид, кальций ва
натрийга тўйинган қатлам сувлари ва тоғ жинслари билан алоқада бўлган жара-
ёнларда шлакли ва шлакқумли цементлар емирилишга чидамли ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: