Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги Абу Райҳон Беруний номли Тошкент давлат техника университети


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/49
Sana16.10.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1704922
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   49
Bog'liq
quduqlarni tugallash

8.3.8. Кенгаювчи apaлашмалаp 
Бундай аралашмалар қотиш жараёнида ҳажмни ошириш учун тампонаж 
эритмаларини тайёрлашда ишлатилади. Шартли равишда кенгайтирувчи ара-
лашмаларни иккита гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳ цементи ёки ара-
лашмаси ишлатилганда кенгайиш жараёни цемент тоши шаклланган, етарли дара-
жада катта мустаҳкамликка эга бўлган ва сезиларли даражада пластиклигини 
йўқотган. Бундай материалларга гипсгилтупроқли цемент ва 10-20 % гипс ёки 5-10 
% магнезит ёки 700-900°Сда куйдирилган доломит билан тампонаж портландце-
менти киради. Тампонаж тошини кенгайиш катталиги қаттиқ ҳолатда кўриниши-
дан 1-1,5% дан ошмаслиги керак; катта кенгайиш оқибатида тошда ёрилиш - пар-
чаланиш ва емирилиш рўй беради. Иккинчи гурухда эритманинг кенгайиши 
қотиш муддати сўнгида, яъни цемент тошида кристал панжара ҳосил бўлмасидан 


53 
тош етарли даражада мустаҳкамликка эга бўлмайди ва пластиклигини йўқотмас-
дан кенгаяди. 
Кенгайтирувчи қўшимча сифатида маълум бир ҳароратли режимда хом 
ашёдан куйдириш йўли билан олинган магний ва кальций оксидлари ишлати-
лиши мумкин. Демак, 100° С ҳароратгача ишлатиладиган тампонаж цементига 
қўшимча сифатида 1200° С ҳароратли жараёнида кальций карбонатдан куйди-
риш йўли билан олинган сўндирилмаган оҳак СаО қўлланилади. Қудуқнинг 
ҳарорати 180° С гача бўлганда цементларга ва қум-цементли аралашмаларга 
қўшимча сифатида хромат шлакидан 1200°-1300° С да куйдириш йўли билан олин-
ган магний оксиди ишлатилади. 
Ундан ҳам юқори ҳароратли қудуқлар учун 1600° С ҳароратда куйдириш 
йўли билан олинган магний оксиди қўшимча сифатида ишлатилади. 
 
8.3.9. Кам намланувчи цементлар 
Кам намланувчи цементлар. Цементлар юқори солиштирма юзага эга ва 
ниҳоятда намланувчан бўлади. Атмосферадан намни ва углекислотани ўзига 
ютиб, тезда хоссасини йўқотади, қаттиқ - қаттиқ тузилма ҳосил қилади; натижада 
эритманинг ҳам тошнинг ҳам хоссаси ўзгаради. Кам намланувчи цементни 
хоссасини сақлаб қолишнинг усулларидан бири клинкерни янчиш жараёнида це-
мент кукунининг юзасига гидрофоблик ёки намланишини камайтириш учун махсус 
қўшимчалар қўшилади. Қудуқларни цементлаш учун триэтанолламин билан қайта 
ишланган кам намланган цемент ишлатилади. Бундай цементлар ҳам қотади ва 
узоқ муддатга фаоллигини сақлаб қолади. 
Назорат саволлари. 
1. Тампонаж деб нимага айтилади ва уларнинг вазифалари? 
2. Тампонаж материаллари қандай талабларга жавоб бериши керак? 
3. Тампонаж материалларининг қандай турларини биласиз? 
4. Тампонаж материалларига МНТКС, 19.05.1998 йилдаги давлатлараро 
стандарт бўйича қисқача таъриф беринг. 
5. Қандай тампонаж цементларини биласиз ва уларга қисқача таъриф беринг; 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling