Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги Абу Райҳон Беруний номли Тошкент давлат техника университети


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/49
Sana16.10.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1704922
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   49
Bog'liq
quduqlarni tugallash

 
X. Бирламчи цементлаш усуллари 
 
Таянч иборалар: цементлаш насоси -цемент эритмасини қудуққа ҳайдовчи 
насослар; цементлаш ускунаси учи - қудуққа туширилган энг юқорида жойлашган 
ҳимоя қувурларига қотирилувчи ускуна; манифольд- қудуқ билан цементлаш 
техникаларини боғлаш вазифасини бажаради; тескари клапан - ўзи орқали 
ўтадиган суюқликнинг қайтиб чиқишига йўл қўймайди; ЦА - цементлаш 
агрегатлари; СМН - цемент аралаштиргич машиналар; поғоналаб цементлаш - 
цемент қоришмасини қатламга ютилиб кетишини олдини олиш учун айрим 
ҳолларда ишлатиш тизмасини икки поғонада цементланади. 
 
Адабиётлар: 2, 3, 4, 9, 10, 11,12, 13. 
 
10.1. Бирламчи цементлаш усуллари ҳақида қисқача маълумот 
 
Ҳозирги даврда қатламларни ажратишнинг асосий усуларидан бири 
цементлашдир. Нефть - газ саноатида бир нечта цементлаш усуллари мавжуд 
бўлиб, бу усулар бажариш вазифаларига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 
а) бирламчи цементлаш усуллари; 
б) таъмирлов цементлаш усуллари; 
в) ютувчи зоналарни (изоляция) беркитиш усуллари; 
г) цемент кўприкларини ўрнатиш усуллари. 
Бирламчи цементлаш ҳимоя қувурлари қудуққа тушириб бўлингач амалга оши-
рилади. Цементлашдан мақсад ўтказувчан қатламларни бир - биридан ажратиш ва 
ҳимоя қувурларининг ташқи қисмини қатлам сувлари коррозиясидан сақлаш ҳамда 
қудуқ девори ва ҳимоя қувурларининг мустаҳкамлигини оширишдир. Бирламчи 
цементлашнинг бир нечта усуллари мавжуд: бир поғонали, кўп поганали, ман-
жетли, тескари цементлаш. 
10.2. Бир поғонали цементлаш усули 


58 
Бир поғонали цементлаш усули - бирламчи цементлаш усулининг энг кенг 
тарқалган усулларидан бири. Қудуқни ювиш ишлари тугаши билан ҳимоя 
тизмасига цементлаш ускуна учи (15- расм) қотирилади. Ускуна учининг ички 
қисмида иккита - остки ва устки ажратувчи тиқинлар жойлаштирилади.(16-расм). 
Тиқинлар тушиб кетмаслиги учун тиқин остида тўхтатиш мосламалари 
мавжуд. Ускуна учида 4 та ўтказиш тармоғи бўлиб, бу тармоққа блок манифолд 
ёки цементлаш насосларининг юқори босимли қувурлари туташтирилади. 
Цементлаш қуйидагича амалга оширилади. Остки тиқинни ушлаб турилган 
тўхтатиш мосламаси ечилади (буралади). Остки тиқинни юқорисидан це-
ментлаш насослари билан махсус цемент аралаштириш машиналари тайёрла-
ган тампонаж эритмаси хайдалади. Тампонаж эритмаси (3) остки ажратувчи 
тиқинни (4) суриб, ҳимоя тизмаси (5) бўйлаб ҳаракатлантиради. Қудуқнинг 
қувур орти оралиғи учун зарур бўлган ҳажмли тампонаж эритмаси ҳайдалиб 
бўлингандан кейин, ускуна учи (1) нинг остки ёнлама ўтказиш тармоғи (2) 
нинг зулфинлари (9) ёпилади. Юқори тиқинларни ушлаб турган тўхтатиш мо-
сламалари бўшатилади ва унинг юқорисидан босувчи суюқлик (12) ускуна учу-
нинг юқорига тармоғи (10) орқали ҳайдалади. Босувчи суюқлик сифатида 
ювувчи суюқлик ёки сув ишлатилади. Юқори тиқин (11) ҳимоя қувурига туш-
гандан кейин яна ускуна учидаги остки ёнлама ўтказиш тармоқларининг зул-
финлари очилади ва улар орқали босувчи суюқлик ҳайдалади. 
Остки ажратувчи тиқин тизма ичидаги тўхташ ҳалқаси (6) га бориб 
тўхтайди. Лекин остки тиқин тўхташи вақтида ҳам суюқлик ҳайдалиб туриши 
натижасида босим тез ошади. Босимнинг ошиши туфайли тиқиндаги мембрана 
ёрилади ва тампонаж эритмаси тиқинни ўтиш тешиклари ва бошмоқдан тизма 
орти муҳитига ҳаракатланиб чиқади. 
Тампонаж эритмасининг зичлиги кўп ҳолларда ювувчи суюқликларнинг 
зичлигидан юқори бўлганлиги учун қувур орти муҳитига тампонаж эритмаси 
чиқиши билан ҳимоя қувури ичида, цементлаш ускуна ичида, цементлаш насо-
сларида босим кўтарилади. Босимнинг тиқинни остки томон ҳаракатланиши 
даврида аста-секин кўтарилиши кузатилади. Юқори тиқин остки тиқинга бориб 
жойлашиши билан тизма ичида босим тез ошади. Босимни тезда ошиши (са-
краши) ҳимоя тизмаси ичига ҳайдалаётган босувчи суюқликнинг тўхтатиш бел-
гиси бўлиб хизмат қилади. Бу тўхтатиш сигнали бўйича насослар тўхтатилади, 
ускуна учидаги 8 ва 9 зулфинлар ёпилади, қудуқ эса тампонаж эритмаси қотиш 
даврида тинч ҳолатда қолдирилади. 
Агар ҳимоя тизмаси мустаҳкам ва герметик тескари клапан (7) билан 
жиҳозланган бўлса, насослар тўхтатилгач, ортиқча босим одатда ускуна учидаги 
бирорта зулфинни бир текисда очиб, босим тенглаштирилади. Босимни ту-
шириш жарёнида кам миқдорда суюқлик оқиб чиқади. Сўнгра зулфинлар ёпи-
лади ва эритманинг қотиш даври назоратга олинади. Ортиқча босим қувурнинг 
рухсат этилган босимидан юқори бўлиб кетмаслиги учун вақти-вақти билан 
босим, зулфинларни очиш йўли билан тенглаштириб турилади. Агар тизмада 
тескари герметик клапан бўлмаса, цементлаш тугаши билан ускуна учидаги 
ортиқча босимни тенглаштириш (тушириш) мумкин эмас. Бундай ҳолларда це-
ментлаш ускуна учида сақлагич клапанларнинг бўлиши мақсадга мувофиқдир. 


59 
Маълум бир тартибга мослаштирилган клапанда босим меъёридан ортиши билан 
сақлагич клапан ишлаб кетади ва ҳимоя тизмасининг ишдан чиқишини олдини 
олади. 
Тиқинлар ва тўхташ ҳалқаси осон бурғиланадиган материаллардан тай-
ёрланади. Остки тиқин тампонаж эритмаси билан ювувчи суюқлик ҳимоя тизма-
си ичида аралашиб кетмаслиги учун қувур ичида ювувчи суюқликдан ҳосил 
бўлган плёнка қобиқни тозалаб олиш вазифасини бажаради. Юқори тиқин там-
понаж эритмаси билан ювувчи суюқликни аралашиб кетиши олдини олади. 
Амалда остки тиқинни кўпинча ишлатилмайди. Остки тиқиннинг 
ишлатилмаслиги натижасида цементлаш сифати ёмонлашади. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling