Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги Абу Райҳон Беруний номли Тошкент давлат техника университети


V. Қудуқ конструкциясини лойиҳалаш


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/49
Sana16.10.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1704922
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   49
Bog'liq
quduqlarni tugallash

V. Қудуқ конструкциясини лойиҳалаш. 
 
Таянч иборалар: цемент баландлиги - ҳимоя тизмаси орти цемент эритмаси 
билан тўлдирилган масофа; босимнинг ютилиши суюқлик устуни ҳосил қилган 
босим қатлам босимидан юқори бўлганда рўй беради; бурғилаш қулфлари - 
нипиль ва муфтани бирлаштиради; превентор - отқин ёки фаввораланиш олдини 
олши учун қудуқ оғзига ўрнатилган ускуна. 
Адабиётлар: 1, 2, 3, 4, 6, 9, 11,12. 
5.1. Қудуқ конструксиясини танлаш ва лойихалаш 


20 
Қудуқ узоқ муддатли капитал қурилиш бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун 
конструкцияни мустаҳкам, барча ўтказувчан тоғ жинсларининг герметик ажра-
лишини таъминлай оладиган, бурғилаш жараёнида лойиҳадаги чуқурликкача 
боришини, геологик вазифаларни ва бошқа текшириш ишларини ҳал эта ола-
диган бўлиши, конни ишлатишнинг барча босқичларида ишлатиш режимини ол-
диндан лойиҳалаш, ер остини ва атроф-муҳитни ифлосланишдан муҳофаза 
қилиш қонунларига риоя қилиш. Шу билан биргаликда қудуқ конструкцияси 
иқтисодли бўлиши лозим. 
Қудуқ конструкциясини танлашга кўплаб омиллар таъсир қилади: 
қудуқларнинг вазифаси (мақсади) (қидирув, эксплуатацион, ҳайдовчи ва 
бошқалар), лойиҳавий чуқурлиги, геологик тузилиш хусусиятлари, тоғ жин-
сларининг мустаҳкамлиги, босимнинг ютилиш индекси ва қатлам босими ано-
мал коэффициентининг чуқурлик ошиши билан ўзгариш характери, қатлам 
суюқлигининг таркиби, қудуқ юзасининг ҳолати (қуруқлик, сув ҳавзаси), 
қудуқнинг 
профили, 
бурғилаш 
усули 
ва 
давомийлиги, 
бурғилаш 
технологиясининг тараққий этганлиги, маҳсулдор қатлам кириш усуллари
бурғилаш ва эксплуатация жараёнида ҳарорат режими, қудуқ дебити ва эксплу-
атация усуллари турли стадиялар учун, ишлатиладиган ускунанинг мукаммал-
лик даражаси, муҳандис техник ишчиларнинг квалификацияси ва бошқалар. 
Қудуқ конструкциясини лойиҳалаш демак, бу коннинг аниқ бир шаро-
итидан келиб чиққан ҳолда қудуқнинг ҳимоя қувурлари сони, тизмаларнинг кат-
таликлари (диаметри, ҳар бир тизманинг туширилган чуқурлиги), ҳар бир тиз-
мани бурғилаш учун бурғининг диаметри, цементнинг баландлиги ва 
маҳсулдор қатламга кириш усулини танлаш. Бу вазифани ечиш жараёнида 
кўпинча қудуқ конструкциясининг бир нечта варианти ҳосил бўлади. 
Бу вариантларнинг ичидан шундай битта вариант танланиши лозимки, бу ва-
риант қудуқ олдида турган вазифани минимум ҳаражат билан бажара олиши ке-
рак. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling