Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги Абу Райҳон Беруний номли Тошкент давлат техника университети
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
quduqlarni tugallash
Тошкент давлат техника университети, 2006. Кириш Ўзбекистон нефть ва газ саноати айни кунда мамлакат иқтисодиётининг энг йирик тармоғи ҳисобланади ва энергетиканинг муҳим асосини ташкил этади. Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг нефть - газ саноати ягона тармоққа бирлаштирилди. Ўзбекистон Республикаси президенти И.А. Каримов- нинг 1992 йил 8- июндаги фармони билан “Нефть ва газ” концерни барпо этилди. Республикамиз давлат иқтисодиёти пойдеворини мустаҳкамлаш учун ёқилғи энерге- тика саноатини ривожлантириб, иқтисодий мустақиллика эришиш мақсадида ишлаб чиқариш тармоқлари ихтисослаштирилиб, 1993 йилда ташкил этилган «Ўзбекнефт- газ» миллий корпорация республикамиз Президентининг 1998 йил 11- декабрда УП- 2154 сонли фармони ҳамда Вазирлар маҳкамасининг қарорига мувофиқ «Ўзбек- нефтгаз» миллий холдинг компаниясига айлантирилди. Мустақиллик йилларида иқтисодиёт тармоқларини ва аҳоли эхтиёжларини ўзимизда ишлаб чиқарилган энергетика ресурслари, сифатли нефть маҳсулотлари ҳисобига таъминлаш масаласи ҳал қилинди. Бунга асосан Фарғона, Сурхондарё, Бухоро, Қашқадарё ҳамда Устюрт регионларида конлардан олинган нефть ва газ маҳсулотлари ҳисобига эришилди. Айнан мавжуд йирик нефть ва табиий газ захиралари ҳисобига мустақиллик йилларида республикамизда нефть, газ ва конденсат ишлаб чиқариш қарийб уч баробарга ошди. Ундан ташқари юртимизда Менделеев даврий жадвалидаги элементларнинг қарийб 100 дан ортиқ элементлари мавжуд. Бугунги кунда республикамиз нефть ва газ соҳасида жахоннинг энг ривожланган компаниялари билан ҳамкорлик қилмоқда. «Муборак нефть ва газ» унитар шуба корхонаси шимолий Ўртабулоқда нефть ва газни қазиб олиш бўйича Англиянинг «Бекир - хьюст» компанияси билан, «Ҳовузак» конини ўзлаштириш бўйича «Итера» Россия - Англия қўшма компанияси билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган бўлса, Устюрт газ конларини қайтадан ўзлаштириш бўйича Россиянинг «Газпром» компанияси, Ҳовузак, Шода конларини ўзлаштириш бўйича «Лукойл» нефть компаниялари билан алоқалар йўлга қўйилган 2006 йилдаги Миллий Холдинг компаниянинг 10 йиллик кўргазмасида чет эллик хамкорлар билан 100 дан ортиқ шартномалар тузилди. Инсон саховатли она-ер қаъридан турли туман табиий бойликларни қазиб олар экан, улар инсон ҳаётининг фаровонлиги йўлида хизмат қилаверади. Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганлари-дек, биздан кейинги авлодларга озод ва обод ватан қолмоғи керак. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling