Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги Абу Райҳон Беруний номли Тошкент давлат техника университети
III. Маҳсулдор қатламни очиш ҳақида тушунча
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
quduqlarni tugallash
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адабиётлар
III. Маҳсулдор қатламни очиш ҳақида тушунча Тянч иборалар: қатламни очиш - бурғилаш жараёнида маълум бир қалинликка тушишга эга бўлган тоғ жинсларини бурғилаб ўтиш; гидростатик босим - қудуқ ичида суюқлик устуни ҳосил қилган босим; ҳимоя қувури - қудуқ деворларини емирилишдан ва қатлам суюқлигини қудуқ ичига кириб кетишидан ҳимоялаш мақсадида тайёрланган пўлат қувур; аномал босим - ўзгарувчан босим; пакер - иккита муҳитни бир - биридан ажратиш учун ишлатиладиган ускуна. Адабиётлар: 2, 3, 9, 12. 12 3.1. Маҳсулдор қатламларнинг очиш усуллари Қудуқларни бурғилаш жараёнининг энг асосий сўнги ва масъулиятли босқичларидан бири бу маҳсулдор қатламни очишдир. Маҳсулдор қатламни очишнинг иккита энг асосий усулини кўриб чиқамиз: 1. Қудуқдаги босим қатлам босимидан юқори бўлганда қатламни очиш Р қ >Р қат ; 2. Қудуқдаги босим ва қатлам босими тенг бўлганда ва Р қ <Р қат бўлганида, бунда қатламда депрессия ҳосил қилинади: ΔР 2 = Р к - Р қат (3.1) Бу ерда: Р к - контурдаги флюидлар босими. Биринчи усулда бурғилаш жараёнида қатламда нефть, газ, сув пайдо бўлишининг олди олинади. Иккинчи усул билан қатламни очишда нефть, газ, сув пайдо бўлиши кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда қатлам босими Р қ <Р қат <Р к чегарасида бўлади. Иккинчи усул билан маҳсулдор қатламни очишда қатлам ифлосланишининг олди оли- нади, шунинг учун бу усул жуда самарали ҳисобланади, аммо унинг қўллани- лиш майдони чегараланган. Шунинг учун ҳам кўп ҳолларда маҳсулдор қатламни очишда биринчи усул қўлланилади. Маҳсулдор қатламнинг очиш усулини танлашда асосий ҳисобга олинадиган факторлар - коллектор тури, уни ташкил этган тоғ жинсларининг му- стаҳкамлиги, қатламнинг қалинлиги ва қуввати, сув билан тўйинган қатламча- ларнинг мавжудлиги, тахминий қатлам босими. Маҳсулдор қатлам икки усул билан очилади. Бирламчи очиш - қудуқларни бурғилаш жараёнида нефть ва газ мавжуд бўлган барча қатламларни аниқлаш ва уларнинг ҳар бирини саноат миқёсидаги даражасини баҳолашдир. Кўп ҳолларда бу вазифалар намуна олиш ёрдамида ҳамда конда гео- физик усулларни қўллаш ёрдамида ечилади. Иккиламчи очиш - қудуққа ҳимоя қувурлари туширилиб цементлангандан кейин, маҳсулдор қатлам билан қудуқнинг ички қисмига туташиш каналларини махсус ускуналар билан ҳосил қилиниши тушунилади. Маҳсулдор қатламни очиш усулини танлаш - қатлам босимининг катта- лигига, маҳсулдор қатламнинг мустаҳкамлигига, қатламнинг ўтказувчанлигига ва бошқа сабабларга боғлиқ. Шу билан биргаликда очиқ фавворанинг олдини олиш талаблари ҳам бажарилиши; маҳсулдор қатламда шлам (кольматация) қаттиқ фаза, бурғилаш ва тампонаж эритмаларининг сизиб киришига йўл қўймаслик лозим; қудуққа очилган оралиқлар сувсиз узоқ муддат кафолат- ланган ҳолда фойдаланилиши ва қудуқдан максимал нефть-газ оқимини олиш ло- зим. Бу шартларнинг бажарилиши ягона техник қоида бўйича бурғилаш ишлари олиб борилишини таъминланиши кўрсатмасида нефть - газ ёки газконденсатли чуқурлиги 1200 м. гача бўлган қудуқларни бурғилаш жараёнида гидростатик босим қатлам босимидан 10-15%, ундан юқори чуқурликларда гидростатик бо- сим 3-10 % юқори бўлиши керак. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling