Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги Абу Райҳон Беруний номли Тошкент давлат техника университети


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/49
Sana16.10.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1704922
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49
Bog'liq
quduqlarni tugallash

12.2. Ажратиш - таъмирлаш ишлари 
Таъмирлаш ишлари қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади, улар 
қуйидагилар: 
- Таъмирлов - цементлаш ишлари - қатлам суюқликлари бир горизонтдан 
бошқа бир горизонтга ёки атмосферага тампонаж тоши каналлари ёки 
ёриқларидан чиқиб кетишини олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида; 
- Тизма орти муҳитида бирламчи мустаҳкамлаш ёки цементлаш жараёнида 
тамонаж қоришмаси баъзида эритма билан тўлдирилмаган участкалар; 
- Ҳимоя тизмаси герметик бўлмаган оралиқлар ажратилади. 
Таъмирлаш - ажратиш ишларини бошлашдан аввал нуқсон мавжуд учас-
ткаларни ва герметик бўлмаган участкани лой, зангдан тозалаш ҳамда улар 
орқали бўладиган циркуляциянинг жадаллигини аниқлаш. 
 
12.3. Нуқсонли участкаларнинг жойлашган ўрнини аниқлаш 
Нуқсонли оралиқ (участка)ларни жойлашган ўрнини аниқлаш. Бу масалани 
аниқлашни, бир нечта усуллари мавжуд. Шундан иккитасини кўриб чиқамиз. 


73 
Биринчи усулда остки қисмида пакер бўлган бурғилаш қувурлари ҳимоя тиз-
маларининг ўртасида бўлган чуқурлигига туширилиб, қувурлар оралиғи паке-
ровка қилиниб, превенторлар ёпилади. Сўнгра қувур ичига сув ҳайдалиб, қудуқ 
юза босими Р
юза
ҳосил қилинади ва 0.5 – 1.0 соат ичида қувур ичидаги ва қувурлар 
орасидаги босим назорат қилиб турилади. Агар шу вақт мобайнида босим ўзгар-
маса, демак ҳимоя тизмасининг остки қисми герметик деб ҳисобланади. 
Бунда босим туширилиб, пакер озод қилинади. Бурғилаш қувурлари юқори 
участкаси ўртасигача кўтариб, яна пакеровка қилинади ва юқоридаги ишлар 
такрорланади. Агар қувурлардаги синаш босими камайса, лекин қувурлар ораси-
даги босим ўзгармаса, унда нуқсонли участка аввалги пакер қўйилган оралиқ 
билан пакеровка қилинган оралиқда жойлашган бўлади. Ушбу оралиқ таянч 
тенг икки участкага бўлинади. Пакер участкаси ўртасига қўйилиб, пакеровка 
қилинади ва пакер ости муҳити синаб кўрилади. Синаш жараёни шундай олиб 
борилиши керакки, нуқсонли участка 10-20 метрли масофада қолдирилиб, сўнгра 
ажралиш ишлари амалга оширилади. 
Герметик бўлмаган резьбали бирикмаларни аниқлашнинг энг самарали усули 
ҳаво билан синаб кўришдир. Ҳимоя тизмасининг резьбали бирикмалари гер-
метиклигини синаб кўриш учун ҳимоя тизмаси ичига НКК туширилади. 
Қудуқ юзаси герметикланганидан кейин, қудуқ тоза сув билан ювилади. 
Ҳимоя тизмаси билан НКК орқали ўлчов идишга сув чиқариб олиниши йўли би-
лан қудуқ ичидаги сув сатҳи 50-100 м га камайтирилади. Сўнгра НККнинг юқори 
қисмидаги (кран) зулфин ёпилиб, компрессор билан ҳаво босими 12-16 мПа га-
ча оширилади ва 0.5-1.0 соат вақт оралиғида қувурлар оралиғидаги ва қувур орти 
муҳитида босим монометрлардан кузатиб турилади. Агар босим ўзгармаса, 
юқори оралиқ (участка)лардаги резьбали бирикмалар герметик деб ҳисоблана-
ди. НККдаги зулфин очилиб, сувнинг сатҳи яна 50-100 метрга камайтирилади. 
Зулфин ёпилиб, ҳаво босими яна 12-16 МПа гача оширилади ва монометрларнинг 
кўрсатиши назорат қилинади. Агар навбатдаги синаш жараёнида босим қувур ор-
ти муҳитида кўтарилса, нуқсонли оралиқ сўнгги сув сатҳи туширилган тизма-
лар орти муҳитида бўлади. 
Агар босимнинг ўсиши суст бўлса, сувли суюқлик сатҳини яна 50-100 м га 
туширилади ва синаш давом эттирилади. Янги оралиқда тизма орти бўшлиғида 
босимнинг жадал ўсиши резьбали бирикмаларда герметиклик йўқлигини 
билдиради. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling