Збекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти
Қалбакилаштириш оқибатлари ва уни бартараф этиш чоралари
Download 367.97 Kb.
|
Tovarlarni identifikatsiyalash va qalbakilashtirish
2.3. Қалбакилаштириш оқибатлари ва уни бартараф этиш чоралариОзиқ-овқат товарларини қалбакилаштириш ғаразли мақсадларда қилинганлиги ва, қоида тариқасида, ҳамиша қонунсиз даромадлар олишга қаратилганлигидан, бозор муносабатларининг турли субъектлари (харидор ва ишлаб чиқарувчи) учун қалбаки маҳсулотни тайёрлаш, реализация қилиш ва истеъмол қилишнинг оқибатлари ҳам турлича бўлади. Лекин уларнинг ҳаммаси маълум даражада хатарлар ва зарарлар билан боғлиқ бўлади. Турган гапки, истеъмолчилар ҳаммадан кўп хатарга дуч келадилар ва қалбакилаштирилган маҳсулотдан энг кўп зарар кўрадилар. Шу билан бирга истеъмолчи дуч келадиган хатарларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: 1. Иқтисодий оқибатлар (оз миқцордаги товар учун катта харажатлар қилиш, истеъмолга яроқсиз бўлган маҳсулотни харид қилиш ва шу кабилар). 2. Одам танасига физиологик зарар етиши (заҳарланиш, янги касаллик пайдо бўлиши, мавжуд касалликнинг кучайиши, генетик бузилишлар, онкологик касалликлар келиб чиқиши, ўлим ва шу кабилар); 3. Одамга маънавий зарар етиши (тушкунлик кайфияти; стресс; яхшиликка ишончнинг йўқолиши; давлатга ишончнинг йўқолиши ва шу кабилар). Қалбакилаштириш оқибатида фақат якка истеъмолчигина эмас, шу билан бирга бутун жамият катта зарар кўради. Ассортиментни ва сифатни қалбакилаштириш кенг тарқалиб, бунинг натижасида бозорга кўп миқдорда одам учун зарарли бўлган маҳсулотлар чиққанида қуйидагилар пайдо бўлади: 1. Жамиятнинг кўпгина аъзолари ўз саломатлигини йўқотиши хавфи; 2. Жамиятда инсон умри қисқаради; 3. Касалликлардан ва озиқ-овқатдан заҳарланишдан (масалан, канцероген моддалардан ва бошқалардан) ўлиш ҳоллари кўпаяди; 4. Паст сифатли ва арзон баҳо маҳсулотларнинг салмоғи ортиши ҳисобига овқатларнинг таркиби ёмонлашади, бу эса охир-оқибатда бутун жамиятда турмуш сифати ёмонлашишига таъсир кўрсатади; 5. Алоҳида одамлар ҳам, шунингдек бутун жамият ҳам маънавий инқирозга юз тутади; 6. Бошқа давлатлар ва халқларнинг ҳамма нарсани қалбакилаштириш авж олган жамиятга ишончи камаяди. Товарлар сохталаштирилганида давлатда табиий, хом-ашё ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланилмайди, чунки сифациз маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ҳам хом ашё, ёқиғи- энергетика ресурслари, табиий материаллар ва одамлар меҳнати сарфланади. Олди-сотди объектларини қалбакилаштириш йули билан алдашнинг кенг тарқалиши айрим фуқароларнинг ҳам, бутун жамиятнинг ҳам маънавий-ахлоқий пойдевори қулаганлигидан дарак беради. Якка истеъмолчи ва жамиятдан фарқли ўлароқ, сохталаштирувчи-ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар сохталаштирилган товарларнинг асоссиз юқори нархлари ҳисобига қонунсиз фойда оладилар. Бу қонунга хилоф ҳаракатларнинг ҳаммаси шунинг учун ҳам амалга оширилади. Ана шуларнинг ҳаммасини билган давлат раҳбарлари ва уларнинг оила аъзолари чакана савдода реализация қилинадиган товарларни истеъмол қилмаганлар ва истеъмол қилмайдилар, бунинг ўрнига улар ихтиёрида фақат сохталаштирилмаган маҳсулот ишлаб чиқарадиган махсус колхозлар, хўжаликлар, корхоналар бўлган. Шу тариқа жамиятда ҳар хил қалбаки нарсаларни (сунъий икра, маргарин, Совецкое шампанское, оригинал винолар ва шу кабиларни) харид қилувчиларга ва натурал озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилувчиларга ажралиш юз берган. Турган гапки, сохталаштирувчилар ҳам хатарга дуч келадилар, чунки товарнинг сохталаштирилганлиги маълум бўлиб қолган тақцирда, уларга тегишли жарималар солинади, агар товар озиқ-овқат мақсадлари учун яроқли бўлса, унинг ҳақиқий номидан истеъмолчини хабардор қилиш, нархини тушириш мақсадида товарни қайта тамғалаш ҳақида кўрсатмалар берилади, лекин бу сохталаштирувчи сохталаштирилган маҳсулотни чиқаришни ёки реализация қилишни тўхтатишига олиб келмайди. Аксинча, сохталаш- тирувчи арзимас миқцорда жарима тўлаши керак бўлишини ва жуда катта даромад олиши мумкинлигини билиб, турган гапки, катта даромад олишни танлайди. Агар илгари бизнинг бозоримизда фақат ўзимизнинг ёки МДҲ мамлакатларининг сохталаштирувчилари учраб турган бўлса, ҳозир ҳатто кўпгина чет эл фирмалари ҳам сохталаштирилган озиқ-овқат маҳсулотини чиқариш ва уни бизнинг бозорларимизда сотишни маъқул кўрмоқдалар. Буларнинг ҳаммаси бизнинг истеъмолчимиз бошига ёғилмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотларини озгина бўлса ҳам биладиганларнинг кўплари озиқ-овқат бозорининг ҳозирги аҳволидан даҳшатга тушмоқца. Агар илгари истеъмолчи дўконга кириб, харид қиладиган нарсасини қидирган бўлса, ҳозир ҳам, гўё мўл-кўлчилик шароитида, бироқ сохталаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари мўл-кўл бўлиб турган бир шароитда яна ўшандай муаммо туғилмоқда. Нима қилиш керак? Харид вақтида сохталаштирилган маҳсулотни аниқлашнинг энг оддий усулларини биладиган истеъмолчи ҳам, юқори малакали товаршунос-эксперт ҳам озиқ-овқат бозоримизнинг ҳимоясида бўлмоқлари керак. У ёки бу товарларни қалбакилаштириш воситаларини ҳамда усулларини билиш, шунингдек харид қилиш вақтида ёки уй шароитида сохталаштирилган товарларни аниқлаш имконияти кўпгина истеъмолчиларни тасодифий сотувчилардан ва уюшмаган бозорлардан ҳам, ҳашаматли дўконлардан ҳам товарларни, айниқса озиқ-овқат товарларини, ҳатто улар паст нархларда бўлса-да, сотиб олишдан воз кечишга мажбур қилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling