Збекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти
-жадвал. Айрим буғдой уни навларининг идентификациялаш кўрсаткичлари
Download 367.97 Kb.
|
Tovarlarni identifikatsiyalash va qalbakilashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Уннинг нави Уннинг ранги Кул миқдор и
- Донни турлари ва класслари бўйича идентификациялаш.
1-жадвал.
Айрим буғдой уни навларининг идентификациялаш кўрсаткичлари
2-жадвал. Жавдар уни айрим навларининг идентификациялаш кўрсаткичлари
Унинг миқдорини қалбакилаштириш (кам тортиб бериш) - бу товар параметрлари (массаси) йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори нормалардан ортиқ даражада анча фарқ қилиши ҳисобига истеъмолчини алдашдир. Бундай қалбакилаштиришни аниқлаш анча осон бўлиб, дастлабки массани ишончли оғирликни ўлчаш воситаларида тортиб кўриш кифоя. Унга доир ахборотни қалбакилаштириш - бу истеъмолчини товар тўғрисидаги ноаниқ ёки бузилган ахборот ёрдамида алдашдир. Қалбакилаштиришнинг бу тури товарга илова қилинадиган ҳужжатларда, товарнинг тамғасида ахборотни бузиб курсатиш йўли билан амалга оширилади. Ун тўғрисидаги ахборот сохталаштирилганида қуйидаги маълумотлар хийла тез-тез бузилади ёки ноаниқ кўрсатилади: - Товарнинг номи; - Уннинг нави; - Уннинг миқдори. Унни идентификациялаш унинг ташқи кўринишини - рангини аниқлашдан бошланади. Шундан кейин ун таркибидаги кулни ва хом клейковинанинг микдорини аниқлаш (клейковинани ювиш) амалга оширилади. Сўнгра ноозиқ-овқат қўшимчларнинг мавжудлиги аниқланади. Дон Доннинг ҳақиқийлигини экспертиза қилганда қуйидаги тадқиқот мақсадлари пайдо бўлиши мумкин: • Доннинг кўринишини идентификациялаш; • Доннинг тури ва классини идентификациялаш; • Донни қалбакилаштириш усуллари ва уларни аниқлаш йўллари. Доннинг кўринишини идентификациялаш мақсадида унинг ҳақиқийлигини экспертиза қилганда эксперт ўзи учун ҳал қилинадиган вазифалар доирасини ҳамда ҳозирги вақтда ўзига маълум бўлган ва ўзи биладиган усуллар мавжудлигини аниқлаб олиши керак. Ҳозирнинг ўзида айрим дон турларини идентификациялаш учун фойдаланилаётган ва эксперт шу мақсадга эришиш учун қўллаши мумкин бўлган вазифалар доирасини кўриб чиқамиз. Донни идентификациялаш. Булар майдаланмаган ва оқланмаган бутун донлар ёки донли экинлар жумласига кирадиган ўсимликларнинг дуккакларидир. Одатда одамнинг овқатланиши учун ишлатиладиган донли экинлар жумласига қуйидаги ботаник оилалар: бошоқли ғалла ўсимликлари (буғдой, жавдар, сули, арпа, тариқ, шоли, маккажўхори, оқ жўхори); гречиха; дуккаклилар (нўхат, ловия, ясмиқ, соя) киради. Донлар ўзига хос белгиларга: хилма-хил рангга, ташқи кўринишга ва ўлчамларга эга бўлади. Бунда у ёки бу дон тури учун ўлчамлар ўзига хос бўлиб, улар одатда 1000 та доннинг ўртача оғирлиги билан ифодаланади, бу оғирлик: буғдой учун - 30 - 40 г; жавдар учун - 20 - 25г; арпа учун - 35 - 45г; сули учун — 20 - 30г; гречиха учун —18 — 20г; тариқ учун — 4 — 7г. Донни турлари ва класслари бўйича идентификациялаш. Буғдой ботаник ва биологик хусусиятларига қараб қуйидаги турлар ва кичик турларга бўлинади: I тур — қизил донли баҳори (юмшок) бугдой; 1-кичик тур — тўққизил шишасимон, шишасимонлиги камида 75%; 2-кичик тур — қизил шишасимон, шишасимонлиги камида 60%; 3-кичик тур — очқизил ярим шишасимон, шишасимонлиги камида 40%; 4-кичик тур — сариқ-қизил (олачипор) ярим шишасимон, шишасимонлиги камида 40%; 5-кичик тур — сариқ серун, шишасимонлиги 40%дан кам. Download 367.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling