II тур — қаттиқ баҳори бугдой (дурум);
1-кичиктур —тўқ қаҳрабо рангли;
2-кичик тур — оч қаҳрабо рангли.
III тур — оқ донли баҳори (юмшок) бугдой;
1-кичик тур — оқ донли шишасимон, шишасимонлиги камида 60%;
2-кичик тур — оқ донли (шишасимонлиги камида 60%).
IV тур — қизил донли кузги (юмшоқ) бугдой, I тур бугдойга ўхшаб 5 та кичик турга бўлинади.
V тyp —оқ донли кузги бугдой.
Ўз навбатида юмшоқ буғдой қуйидаги классларга бўлинади: олий, 1,2,3,4, ва 5-класс, қаттиқ буғдой эса - 1, 2, 3, 4 ва 5- класслара бўлинади. Бунда юмшоқ буғдой учун ҳам, қаттиқ буғдой учун ҳам у ёки бу классни идентификациялаш вақтида асосий кўрсаткичлардан бири клейковинанинг умумий улуши ва унинг сифатидан иборатдир.
5-классдан бошқа барча классларга мансуб юмшоқ ва қаттиқ буғдойдан озиқ-овқат мақсадларида, 5-класс буғдойдан эса фақат ем сифатида фойдаланиш мумкин.
Юмшоқ буғдойнинг фарқланиб турувчи белгилари қуйидагилардир: доннинг шакли овал, озми-кўпми думалоқ; доннинг учида оддий кўзга яхши кўринадиган калта соқолча бўлади. Ариқчаси чуқур бўлиб, донда ёпиқ ҳаво бўшлиғини ҳосил қилади.
Қаттиқ буғдойнинг дони юмшоқ буғдойникига қараганда узунроқ, муртак томонида орқаси қалинлашган бўлади, ариқчаси кам ривожланган ва у қуролланмаган кўзга кўринмайди. Ариқчаси очиқ бўлади, дон ичига чуқур кирмайди.
Ҳақиқийликни энг мураккаб усулда экспертиза қилиш доннинг сохталаштирилганлигини аниқлаш учун ўтказилади. Бунда қалбакилаш-тиришнинг қуйидаги турлари бўлиши мумкин.
Доннинг ассортиментини қалбакилаштириш қаттиқ буғдойни юмшоқ буғдой билан алмаштириш; ем учун мўлжалланган донни озиқ-овқат мақсадлари учун реализация қилиш; доннинг сифатлироқ турлари ва классларини паст сифатли донларга, 1-паст клейковинали буғдой донларига алмаштириш йўли билан амалга оширилади.
Бундай қалбакилаштиришларни қуйидаги кўрсаткичларни аниқлаш йўли билан фарқлаш мумкин:
♦ буғдойда — клейковинанинг умумий улуши, унинг сифати, тўкилиш сони, шишасифатлиги, натураси, ўсиб кетган донларнинг борлиги ва бошқалар;
♦ жавдарда — натураси, тўкилиш сони, пушти рангли, фузариоз донларнинг, бегона аралашмаларнинг борлиги ва ҳоказо;
♦ арпада — натураси, дон аралашмаси, ўсиб кетган ва майда донлар борлиги ва шу кабилар;
♦ маккажўхорида — доннинг тури, бузилган, зарарланган, ўсиб кетган донлар сони ва баъзи бир бошқа кўрсаткичлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |