Доннинг сифатини қалбакилаштиришга қуйидаги усуллар билан эришилади: бегона аралашмаларни (бегона ўтлар, минерал, органик ва бошқа аралашмаларни) етарли даражада ажратмаслик, бегона қўшимчаларни (кул, қум, минерал кукунларни) қўшиш; моғорлаган, фузариоз, қизиб қолган, қандала-хасва билан зарарланган донни сотиш
Одам учун энг зарарлиси моғорлаган ёки фузариоз донни реализация қилишдир, чунки ушбу хом ашёдан тортилган ун қўшилган ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш қаттиқ заҳарланишга ва ҳатто ўлим ҳолларига олиб келади. Утган аср бошларида Ҳиндистонда моғор босган маккажўхоридан ва унинг унидан заҳарланиб ўлиш ҳолатлари бўлган.
Одам бевосита доннинг ўзини емайди, фақат уни қайта ишлаш маҳсулотларини истеъмол қилади, шу туфайли бундай қалбакилаштиришлар донни қайта ишлаш корхоналарида учрайди ва ўша ерда аниқланиши керак.
Доннинг миодорини қалбакилаштириш (кам ўлчаш, ўлчовда алдаш) - бу товарнинг параметрлари (оғирлиги, ҳажми ва шу кабилар) анча фарқ қилиши, йўл қўйилиши мумкин бўлган фарқланиш нормаларидан ортиқ бўлиши ҳисобига истеъмолчини алдашдир. Масалан буғдой солинган қопнинг нетто оғирлиги камайтириб кўрсатилади ёки буғдой, сули, арпани бозорларда қопдан олиб реализация қилишда одатда фойдаланиладиган челакнинг ҳажми деворлари анча қалин бўлганлиги ҳисобига кам бўлади ва ҳоказо. Бундай саохталаштиришни аниқлаш анча осон бўлиб, оғирликни ёки ҳажмни ишончли ўлчов асбоблари билан олдиндан ўлчаб олиш кифоя.
Дон тўғрисидаги ахборотни қалбакилаштириш — товар тўғрисидаги ноаниқ ёки бузилган ахборот ёрдамида истеъмолчини алдаш.
Қалбакилаштиришнинг ушбу тури товарга илова қилинган ҳужжатларда, товарга босилган тамғада ахборотни бузиш йўли билан амалга оширилади. Донга оид ахборот сохталаштирилганида кўпинча қуйидаги маълумотлар бузилади ёки ноаниқ кўрсатилади:
товарнинг номи;
доннинг нимага мўлжалланганлиги;
доннинг миқдори.
Макарон маҳсулотлари
Макарон маҳсулотлари - бу хамирдан тайёрланиб, зарур шакл берилган ва шундан кейин қуритилган маҳсулотдир. Бу маҳсулотлар турларга (найсимон, тасмасимон, ипсимон, шаклдор), кичик турлар ва классларга бўлинади.
Ассортиментни кўрсатувчи асосий идентификациялаш белгилари бўлиб шакл, ранг ва ўлчамлар хизмат қилади (диаметр - найсимои маҳсулотларда, кенглик — тасмасимон маҳслотларда, узунлик - макароннинг кичик турларида, угра ва вермишелда). Мазкур кўрсаткичлар ишлаб чиқариш шароитида зарур параметрларда шакллантирилади, шу сабабли уларни қалбакилаштиршининг маъноси йўқ, чунки бундан ишлаб чиқарувчи ҳам, сотувчи ҳам фойда кўрмайди. Бунинг устига жуда кам амалий тажрибага эга бўлган истеъмолчи ҳам макарон маҳсулотларининг турлари ва кичик турларини осонгина идентификациялайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |