Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Компьютер тармоқлари ва унда ишлаш, интернет асослари, электрон почта


Download 223 Kb.
bet22/23
Sana14.02.2023
Hajmi223 Kb.
#1196406
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
Неврология-тест-1

Компьютер тармоқлари ва унда ишлаш, интернет асослари,
электрон почта.

Интернет тушунчаси. Глобал тармоқ тушунчаси. Интернет тармоғининг тузилиши. Интернетга боғланиш. Модем тушунчаси ва унинг вазифаси, Интернет тармоғининг вазифаси ва ундан фойдаланиш мақсадлари. Юклаш ва кўчириб олиш (upload, download) тушунчалари, Интернет конференциялар. Веб саҳифа тушунчаси ва шакли. Веб сайт тушунчаси ва шакли. Веб портал тушунчаси. Веб сайтларнинг тоифалари ва вазифалари.


Интернет ресурслари манзили. Узбекистан Республикаси Ҳукумат портали. Ziyonet — таълим тармоги ва ундан фойдаланиш. Олий ва ўрта махсус таълим вазирилиги, ўрта-махсус касб-ҳунар таълим маркази, Халқ таълими вазирилиги ва Давлат тест маркази веб сайтлари ва улардан фойдаланиш. Масофавий таълим ва унинг ахамияти.
Қидирув тушунчаси. Ахборотларни қидириш. Ахборотларни параметрлари бўйича қидириш. Расмларни қидириш. Машҳур Интернет қидирув тизимлари. Ихтисослашган ахборот қидирув тизимлари.
Электрон почта хизмати ва унинг афзалликлари. Хабар ва почта қутиси тушунчалари. Хабарларнинг турлари. Электрон почта манзили. Логин тушунчаси. Парол тушунчаси. Авторизация тушунчаси. Рўйхатдан ўтиш тартиби. Логин ва паролга эга бўлиш шартлари. Ресурслардан рухсатсиз фойдаланиш ва унинг оқибатлари. Компьютер вируси. Вирусларнинг турлари ва вазифалари. Вирусларга қарши курашиш усуллари.

МАГИСТРАТУРАГА КИРУВЧИЛАР УЧУН КИРИШ СИНОВ
(МАХСУС ТЕСТ) ЖАВОБЛАРИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
Саволлар китобчасида 100 та тест саволлари уч блок бўйича (биринчи блок - Демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти асослари фани – 25 та савол (хар битта тўғри жавобга – 2 балл ); иккинчи блок – мутахассислик фани – 35 та савол (хар битта тўғри жавобга – 2 балл) ва информацион технология бўйича 15 та савол (хар битта тўғри жавобга – 2 балл); учинчи блок – чет тили – 25 та савол (хар битта тўғри жавобга – 2 балл) келтирилган. Ҳар бир саволда 4 тадан (А,Б,С,Д) жавоб берилган бўлиб, магистратурага кирувчи улардан фақат битта тўғрисини китобчада белгилаб, кейинчалик жавоблар варақасига кўчириши керак. Жавобларни танлаш учун 100 та саволга 3 соат вақт ажратилади.
Ҳар бир тест саволларига фақат битта жавоб белгиланганда, жавоб туғри ҳисобланади. Агар битта саволга икки ёки ундан кўп жавоб белгиланса жавоб ҳисобланмайди ва ушбу саволга 0 балл қўйилади.
Магистратурага мутахассислик бўйича махсус фандан кириш синови учун белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан кам балл тўплаган абитуриентлар, туплаган умумий синов баллари ҳисобга олинмайди ва магистратурага қабул қилинмайди.
Кириш имтиҳонларини қайта топшириш ман этилади. Академияда белгиланган тартибда аппеляция (норозилик) комиссиясининг иши ташкил этилади. Ўқишга кирувчи, синов натижасидан норози бўлган тақдирда, синов натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 12 соат давомида, синов ишини аппеляция қилиш ҳақида ариза билан Академия қабул комиссиясининг раиси ёки аппеляция комиссиясининг раисига мурожаат этиши мумкин.

Download 223 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling