Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент тиббиёт академияси
Компьютер тармоқлари ва унда ишлаш, интернет асослари
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
farma-test-dastur (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАГИСТРАТУРАГА КИРУВЧИЛАР УЧУН КИРИШ СИНОВ (МАХСУС ТЕСТ) ЖАВОБЛАРИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
Компьютер тармоқлари ва унда ишлаш, интернет асослари,
электрон почта. Интернет тушунчаси. Глобал тармоқ тушунчаси. Интернет тармоғининг тузилиши. Интернетга боғланиш. Модем тушунчаси ва унинг вазифаси, Интернет тармоғининг вазифаси ва ундан фойдаланиш мақсадлари. Юклаш ва кўчириб олиш (upload, download) тушунчалари, Интернет конференциялар. Веб саҳифа тушунчаси ва шакли. Веб сайт тушунчаси ва шакли. Веб портал тушунчаси. Веб сайтларнинг тоифалари ва вазифалари. Интернет ресурслари манзили. Узбекистан Республикаси Ҳукумат портали. Ziyonet — таълим тармоги ва ундан фойдаланиш. Олий ва ўрта махсус таълим вазирилиги, ўрта-махсус касб-ҳунар таълим маркази, Халқ таълими вазирилиги ва Давлат тест маркази веб сайтлари ва улардан фойдаланиш. Масофавий таълим ва унинг ахамияти. Қидирув тушунчаси. Ахборотларни қидириш. Ахборотларни параметрлари бўйича қидириш. Расмларни қидириш. Машҳур Интернет қидирув тизимлари. Ихтисослашган ахборот қидирув тизимлари. Электрон почта хизмати ва унинг афзалликлари. Хабар ва почта қутиси тушунчалари. Хабарларнинг турлари. Электрон почта манзили. Логин тушунчаси. Парол тушунчаси. Авторизация тушунчаси. Рўйхатдан ўтиш тартиби. Логин ва паролга эга бўлиш шартлари. Ресурслардан рухсатсиз фойдаланиш ва унинг оқибатлари. Компьютер вируси. Вирусларнинг турлари ва вазифалари. Вирусларга қарши курашиш усуллари. МАГИСТРАТУРАГА КИРУВЧИЛАР УЧУН КИРИШ СИНОВ (МАХСУС ТЕСТ) ЖАВОБЛАРИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ Саволлар китобчасида 100 та тест саволлари тўрт блок бўйича (биринчи блок – мутахассислик бўйича махсус фан – 40 та савол (хар битта тўғри жавобга–2,5 балл), иккинчи блок – Информатика ва ахборот технологиялари – 20 та савол (хар битта тўғри жавобга–2,5 балл), учинчи блок – Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиѐти – 20 та савол (хар битта тўғри жавобга–2,5 балл), тўртинчи блок - чет тили – 20 та савол (хар битта тўғри жавобга–2,5 балл)) келтирилган. Ҳар бир саволда 4 тадан (А, B, С, D) жавоб берилган бўлиб, магистратурага кирувчи улардан фақат битта тўғрисини китобчада белгилаб, кейинчалик жавоблар варақасига кўчириши керак. Жавобларни танлаш учун 100 та саволга 3 соат вақт ажратилади. Ҳар бир тест саволларига фақат битта жавоб белгиланганда, жавоб тўғри ҳисобланади. Агар битта саволга икки ѐки ундан кўп жавоб белгиланса жавоб ҳисобланмайди ва ушбу саволга 0 балл қўйилади. Магистратурага мутахассислик бўйича махсус фандан кириш синови учун белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан кам балл тўплаганлар магистратурага қабул қилинмайди. Кириш синовлари (махсус тест синовлари)ни қайта топшириш ман этилади. Кириш имтиҳонларини қайта топшириш ман этилади. Академияда белгиланган тартибда аппеляция (норозилик) комиссиясининг иши ташкил этилади. Ўқишга кирувчи, синов натижасидан норози бўлган тақдирда, синов натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 12 соат давомида, синов ишини аппеляция қилиш ҳақида ариза билан Академия қабул комиссиясининг раиси ѐки аппеляция комиссиясининг раисига мурожаат этиши мумкин. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling