Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Ишлаб чиқариш заҳираларини меъёрлаштириш


Download 1.68 Mb.
bet25/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

Ишлаб чиқариш заҳираларини меъёрлаштириш, корхонанинг узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Агар ишлаб чиқариш заҳиралари меъёридан паст бўлса, ишлаб чиқариш жараёнининг издан чиқиши, автомобиллар, ишчи кучи ва ускуналарнинг бекор туриб қолиши, корхонанинг ишлаб чиқариш ва иқтисодий кўрсаткичлари пасайишига олиб келиши мумкин. Шу билан бир пайтда, ишлаб чиқариш заҳираларининг белгиланган меъёрлардан ошиб кетишига ҳам йўл қўймаслик керак, чунки бу маблағларнинг “музлаб” қолишига ва натижада корхонанинг зарар кўришига олиб келади.
Мисол. Автокорхона бир суткада 10 тонна ёқилғи сарфлайди, нефтебазадан эса 10 кунда ёқилғи-мойлаш материалларини қабул қилади. Демак, ёқилғининг максимал даражадаги жорий заҳираси 100 (10х10) тоннани, ўртача жорий заҳираси 50 (10х10:2) тоннани, ун ҳар 5 кунда етказиб берилгандаги минимал жорий заҳираси эса 50 (10х10:2) тоннани ташкил қилади.
Шу тариқа жорий заҳиралар ҳажми кўп жиҳатдан етказиб бериш оралиғига боғлиқ бўлади: оралиқ қанчалик кичик бўлса, заҳира шунчалик кам бўлади. Бундан келиб чиққан ҳолда жорий заҳира миқдорини қуйидаги формула асосида топиш мумкин:
Змах = Мўр х Тт.ц
Бу ерда:
Мўр – ушбу материалдан ўртача суткалик фойдаланиш миқдори;
Тт.ц – етказиб бериш оралиғи ёки таъминот цикли, кунлар.
Айланма маблағлар билан таъминланиш даражаси уларнинг меъёрдан қанчалик фарқланишида кўринади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 27 февралдаги «Вазирликлар, идоралар ва корхоналар айланма маблағларининг меъёрлари тўғрисида»ги 108-қарорига мувофиқ, корхоналар молиявий аҳволини мустаҳкамлаш, моддий ва молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш, айланма маблағларнинг айланишини тезлаштириши мақсадида фаолият турларини ҳисобга олиб, айланма маблағларнинг табақалаштирилган меъёрлари тасдиқланди.
Автотранспорт корхоналари учун айланма маблағларнинг меъёри 45 кун қилиб белгиланган.
Ушбу қарорга мувофиқ айланма маблағлар меъёрини аниқлаш учун маҳсулот ишлаб чиқаришга қилинадиган бир кунлик харажатлар суммасини кунларда белгиланган меъёрга қуйидаги формула бўйича кўпайтириш керак:



Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling