Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети
Автомобиль транспортида юк ва йўловчилар ташишни режалаштириш
Download 1.68 Mb.
|
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ
4.3. Автомобиль транспортида юк ва йўловчилар ташишни режалаштириш.
Автотранспорт корхона жорий фаолиятини бошқаришнинг асосини йиллик режа ташкил этиб, унинг бир қисми бўлиб ташиш режаси ҳисобланади. Ушбу режани ишлаб чиқиш, яъни транспорт хизматларининг ҳажми ва таркибини аниқлаш дастлабки аналитик ва маркетинг ишларини амалга ошириш асосида бажаришлар оширилади. Бу ишлар олдинги йиллардаги ташишлар ва уларнинг рентабеллигини таҳлил қилиш, қондирилмаган талабларнинг ҳажми ва таркибини баҳолаш ҳамда келажакда талабнинг ўсиш ёки пасайиш сабаблари ва манбаларини ўрганиш ва прогнозлашни қамраб олади. Ҳар бир автотранспорт корхона доимий ва лавҳали мижозлар учун юкларни ташишнинг барқарор ҳажми ва таркиби характеридир. Бу энг қиймати гуруҳдаги мижозлар бўлиб, одатда, улар корхона транспорт воситаларининг асосий қисмини иш билан таъминлайди. Иккинчи гуруҳдаги лавҳали деб аталадиган кўп сонли мижозларни ташишларга доимий эҳтиёжлари бўлмаган мижозлар ташкил қилади. Автотранспорт корхонанинг бундай михозлари кўп бўлиши, уларнинг транспорт хизматларига талаблар йиғиндиси эса кўпроқ бўлиши мумкин. Бунда ҳаммага маълум статистик қонуниятига биноан лавҳали мижозлар йиғиндиси талабининг ўртача кунлик миқдори нисбатан барқарор қийматга эга бўлиши лозим. Юкларни ташишни режалаштириш автотранспорт корхона кутилаётган муддат давомида амалга ошириладиган ташишларнинг нафақат умумий ҳажмларини, балки ташиладиган юкларнинг таркибини ҳам аниқлаш керак. Баъзи турдаги юклар махсус транспорт воситаларини талаб қилиб, улар ташиладиган маҳсулотларнинг (масалан, тез бузилувчан, мўрт) сақланиши ортиш – тушуриш вақтларининг қисқартиришини таъминлайди катта миқдордаги юклар юк кўтариш қобилияти юқори бўлган транспорт воситаларини талаб қилади ва аксинча АТК мижозни керакли (тегишли), транспорт воситаси билан таъминлай олмаса, у бу мижозни йўқотиш ҳажми унинг рақибига сабабчи бўлади. Шу сабабли ташишнинг йиллик режасини ишлаб чиқиш транспорт воситаларининг мавжуд таркиби уни юкларнинг таркибига мослаштириш тадбирлари билан боғланган бўлиши керак. Юкларни ташиш йилнинг фасллари билан боғлиқ бўлган жиддий тебранишлар (оғиўлар) хосдир. Фасллар бўйича тебранишлар ва сабабли бўлган омилларни ўрганиш энг оғир даврларни, аниқлаш ва ташиш режасини ишлаб чиқишда ҳисобга ошишга имкон беради. Автотранспорт корхона ташишларга қанчалик кўп доимий буюртмалар бўлишидан манфаатдор бўлса, доимий мижозлар ҳам ўзларининг транспортга эҳтиёэларини тўлиқ ва сифатли қондиришдан шунчалик манффатдордирлар. Манфаатларнинг бундай ўзаро боғлиқлиги шартномалар тузиш йўли билан юридик кўринишда расмийлаштирилади. Ташишга шартнома қуйидаги тўртта бўлимдан қамраб олади: - шартнома предмети (ташиш ҳажми – йиллик, кварталли, ойлик; юкларнинг номенклатураси; ташиш масофаси); - ташиш шартлари (ташишга буюртмалар бериш тартиби ва транспорт воситаларини ажратиш, йўналишларда транспорт воситалари ишининг давомлиги, ортиш-тушириш ишларини амалга ошириш тартиби, товар-транспорт ҳужжатларининг мазмуни ва расмийлаштириш тартиби); - тарифлар (ташишга тўлов) ва ташишларга ҳисоб-китоблар тартиби; - томонлар масъулияти (томонларнинг ўзаро моддий жавобгарликлари бўйича шартлар). Ташишни тезкор режалаштиришнинг бевосита асоси бўлиб мижозларнинг буюртмалари ҳисобланиб, улар кунлик, беш кунлик, декадали ёки ойлик бўлиши мумкин. Буюртмаларда қуйидаги маълумотлар ўз аксини топади: - мижознинг манзили; - ташиш маршрутлари (аниқ манзиллар); - юкнинг тури ва массаси (хажми); - ташиш масофаси; - ортиш-тушириш усуллари; - назорат ва кузатиб бориш тартиби; - юкларни қабул қилиш ва топшириш тартиби; -ташишга ҳисоб-китоб тартиби. Ташиш ҳажми ва номенклатура бўйича унинг таркиби, ўртача масофа тўғрисидаги маълумотлар асосида корхона бажариши лозим бўлган ташишлар ҳажми ва юк айланмаси баҳолайди, ҳамда уларни умуман паркнинг ва ҳаракатдаги таркибнинг гурухлари бўйича ташиш (қобилият) имконияти билан таққослайди. Автотранспорт корхона ҳаракатдаги таркиби паркининг ташиш қобиияти, ҳаракатдаги таркибнинг рўйхатдаги ўртача сони, автотранспорт воситааридан фойдаланишнинг техник-эксплуатацион кўрсаткичларига боғлиқдир. Ҳаракатдаги таркиб паркининг ташиш қобилиятини аниқлаш учун автотранспорт воситаларининг техник-эксплуатацион кўрсаткичларини режалаштириш ва унумдорлигини ҳисоблаш бўйича ишлар амалга оширилади. Автомобиллар паркининг ташиш қобилияти билан ташишларга талабни таққослашнинг қуйидаги вариантлари бўлиши мумкин: - ташишларга талаб паркнинг ташиш қобилиятига тенг; - паркнинг ташиш қобилияти ташишларга аниқланган талабдан юқори. Бундай ҳолатда қўшимча ташишларни излаш, янги мижозларни жалб қилиш, ишлайдиган автомобиллар сонини ошириш ёки ҳаракат таркибининг паркини қисқартириш зарур. - ташишларга талаб паркнинг режалаштирилаётган ташиш қобилиятидан юқори. Бундай ҳолатда корхона раҳбарияти паркнинг ташиш қобилиятини ошириш йўлларини излаб топиши ёки ташишларга буюртмаларнинг бир қисмидан воз кечиши керак. Ташишлардан кейинги транспорт хизматларининг тури бўлиб мижозларга автомобилларни соатбай фойдаланишга топшириш ҳисобланади. Бу ерда ҳам ташишларга талаб каби доимий ва лавҳали мижозлар бўлади. Автомобиллардан соатбай фойдаланишга талаб ҳажми корхонанинг олдинги даврдаги ишини таҳлил қилиш ва махсус маркетинг тадқиқотлари асосида аниқлайди. Ташишларни режалаштиришдаги каби бу ерда ҳам соатбай автомобилларга кутилаётган талаб Сс билан режалаштирилаётган таклиф Т ўртасидаги нисбатнинг учта варианти бўлиши мумкин: Сс =Т; Сс > Т; Сс < Т. Иккинчи ва учинчи ҳолатларда худди шундай ҳолатлар учун юқорида таъкидланган тадбирларни назарда тутмоқ керак. Транспорт хизматларининг йиллик режаси талаб ва таклифларнинг мавсумий тебранишларини ҳисобга олган ҳолда тузилади. Йўловчилар ташишни режалаштириш Йўловчи Автотранспорт корхоналарида ташиш режасини ишлаб чиқиш қатор хусусиятларга эга бўлиб, улар автобуслар учун қаттиқ ўрнатилган маршрут тўғри ҳамда ҳаракат жадвалининг мавжудлиги, йўловчи оқимларининг жиддий мавсумий тебранишлари, ташиш жараёнини даромадларни йиғиш билан биргаликда амалга ошириш билан аниқланади. Йўловчи Автотранспорт корхоналари бутун ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятининг бош мақсади бўлиб катта ижтимоий аҳамиятга эга бўлган аҳолининг ташишларга эҳтиёжларини тўла қондириш ва уларга юқори сифатли хизмат кўрсатиш ҳисобланади. Йўловчиларни ташиш режасини ишлаб чиқиш асосида аҳолининг ташишларга бўлган талабини ўрганиш етади. Талаб қатор омилларнинг таъсири остида шаккланиб, уларни шартли равишда қуйидаги гурухларга ажратиш мумкин: - ижтимоий – иқтисодий ижтимоий ҳолати, маълумоти даражаси, ёши, сони, оиласининг таркиби, шахсий транспортининг борлиги, иш ҳақининг миқдори, трансопртдан фойдаланиш тарифи, барча корхона ва ташкилотларнинг иш тартиби; - худудий – жойлашувли – аҳоли пунктининг худудий жойлашуви, майдони ва чегаралари, яшаш жойининг иш жойидан узоқлиги, ўқув-маориф ва маданий ташкилотлар, қурилишларнинг зичлиги, йўл тўрининг мавжудлиги ва ҳолати; - ташкилий – транспортли – тўхташ пунктларининг жойлашуви ва уларга етиб бориш қулайлиги, турли йўловчи транспортларининг ўзаро ҳаракатланиши ва мувофиқлаштирилганлиги, транспорт тўрининг зичлиги, транспорт воситалари ҳаракатининг мунтазамлиги, ташишларнинг ишончлиги ва хавфсизлиги. Талабни ўрганишнинг энг мақбул – тадқиқотлар ўтказишдир. Йўловчилар оқимини ўрганиш қуйидаги кўринишларда бўлиши мумкин: - сутка давомида бутун транспорт тармоғи бўйича ўрганиш; - ҳам вақт, ҳам йўналишлар бўйича танловли ўрганиш; - бир маротабали, масалан йўналишнинг энг юкланган нуқтасида ёки бирлигида. Шаҳарлараро ташишларда сотилган чиаталар тўғрисидаги маълумотларнинг таҳлилига асосланган ҳисобот-статисик усул қўлланилади. Бу усул бутун маршрут бўйича ташилган йўловчилар сони, ҳар бир тўхташ пунктидаги йўловчилар айланмаси, йўловчининг ўртача қатнов масофасини ҳисоблаш ҳамда йўналишларнинг участкалари, суток соатлари, ойлар ва йилнинг фасллари бўйича йўловчилар оқимининг тебранишларини аниқлашга имкон беради. Тадқиқотнинг асосий камчилиги бўлиб уни амалга оширишда кўп меҳнат сарфини, маълумотларни қайта ишлашнинг узоқ давомлиги ҳамда уларни таҳлил қилиш ва фойдаланишда саналган ягона услубиётнинг йўқлиги ҳисобланади. Тадқиқотлардан ташқари йўловчиларни ташиш ҳажмини баҳолашнинг бошқа усуллари ҳам мавжуддир. Энг тарқалгани бўлиб 10-15 йиллик истиқболда ташишлар ҳажми динамик қаторининг ўзгаришларига асосланган усул ҳисобланади. Бундай усулда йиллар бўйича ташишлар ҳажмининг ўсиш (пасайиш) суръатлари аниқланади: ----- , бу ерда ------ кейинги ва олдинги йиллардаги тегишли ташишлар ҳажми. Ундан кейин ташишлар ҳажми ўзгаришнинг ўртача суръатлар--------------, бу ерда---- истиқболдаги йиллар сони.ри ҳисобланади: Олдинги ҳисобот йилида шаклланган ташишлар ҳажми ташишлар ҳажми ўзгаришининг ўртача суръатларига таъсир этади. Бу усулнинг жиддий камчилиги бўлиб ташишларга талабни қондиришнинг сиқатини ҳисобга олишнинг йўқлиги ҳисобланади. Таксомоторларда ташишлар ҳажми жамоат транспортида ташишлар ҳажмидан фоиз ҳисобида ўрнатилиб, шаҳарнинг ўлчамига қараб 2-8% атрофида тебраниши мумкин. Йўловчи корхоналари фақат таксомоторларда ташишларни амалга ошириш натижасида олинадиган даромадлар миқдорини режалаштиришади. Ташишлар режасида ташишлар ҳажмидан бошқа йўловчилар айланмаси – йўловчи – километрларда транспорт иши ҳам ҳисобланади: ----------------------- бу ерда Лқ – йўловчининг ўртача қатнов масафаси, км. Йўловчининг ўртача қатнов масофаси йўловчилар оқимини ўрганиш асосида ўрнатилади. Шаўарларда қатнов учун ягона тарифни қўллаш шароитида ўртача қатнов масофаси режалаштириш мақсадлари учун алоҳида йўналишлар бўйича дифференцияланмайди балки бутун йўналишлар тўғри бўйича бир хил ўрнатилади. Йўловчи Автотранспорт корхона ишининг амалиётда ташишлар ҳажми ва йўловчилар айланмаси ташишлардан келадиган келадиган даромад (Д)ларнинг кутиладиган миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади: ----------------------------------- бу ерда Тйўл, Тйкм – 1 йў.-км учун тегишли тариф миқдори, сўм. Аксарият иқтисодчи омиллар шундай хулосага келишдики, йўловчи, трансопрт ишини тавсифловчи кўрсаткич жой-километр ёки автобус – жой – километрларда ўлчанадиган ва умумий ҳолда автобуснинг меъёрий сиғими (Д)ни унинг масофаси ( Л) га кўпайтириш билан аниқланади: Рмум – ЛдА, автобус – жой – километ Бу ерда: Л – автобуснинг йўналиш бўйича иш вақтидаги масофаси, км; Дм – автобуснинг меъёрий сиғими, жой; А – йўналишда ишлаётган автобуслар сони. Йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган автотранспорт воситалари юкларни ташишда фойдаланиладиган автотранспорт воситаларига нисбатан бир хил бўлган таркибга эгадир. Юк Автотранспорт корхонадан фарқли равишда йўловчи Автотранспорт корхонанинг ташиш режасинийилларга, кварталларга ва ойларга бўлган ҳолда фақат ташишнинг турлари (шаҳарда, шаҳардан ташқарида, шаҳарлараро) бўйича дифференцияланади. Шаҳарлараро ташишларда бажарилган ташишлар сотилган билетларнинг сони бўйича ҳисоб олиб борилади. Шаҳардан ташқари ва айниқса шаҳарлардаги ташишларда бундай ҳисобга олиш ойлик чипта ва томонларни марказлашган тартибда сотиши улушининг кўпроқ бўлганлиги сабабали алоҳида йўналишлар бўйича олиб борилмайди. Йўналишли автомобил – таксиларда йўловчиларни ташиши автобуслардаги каби режалаштирилади, чунки умуман олганда йўналишли автомобил – таксилар кичик сиғимли автобуслар бўлиб ҳисобланади. Бир соат учун ўрнатилган тариф бўйича ишлайдиган буюртмали автобуслар учун ташиш режаси ишлаб чиқилмайди Йўловчиларни ташиш режасини ишлаб чиқишда шунингдек, юкларни ташиш режасини ишлаб чиқишдаги каби Автотранспорт корхонанинг ташиш имконияти автотранспорт восиатсининг кунлик иш унумдорлигини ҳисоблаш ва автомобиллар паркининг мавжуд таркиби асосида аҳолининг тегишларга аниқланган эҳтиёжлари билан мувозанатланади. Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling