Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Автомобиль транспорти корхоналарида менежмент функциялари


Download 1.68 Mb.
bet82/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

15. Автомобиль транспорти корхоналарида менежмент функциялари


Таянч атама ва иборалар:
Бошқариш мақсади, узлуксиз мақсад, фурсатли мақсад, муаммоли мақсадлар, инновацион мақсадлар, раҳбар функциялари, бошқариш функцияси, ташкилий функциялар, умумий функциялар, иқтисодий функциялар, социал функциялар.


16.1. Бошқарув мақсади ва уларга қўйиладиган асосий талаблар.
Мақсад – бу муддао, мурод, яъни у ёки бу ниятга эришмоқ учун кўзда тутилган муштарак орзу. Айнан, шу мақсад киши фаолиятини, ўз орзуларини ушалишига йўналтиради.
Мақсаднинг илмий асосланганлиги ва тўғри белгиланганлиги бошқарув учун жуда муҳимдир. Чунки айнан шу мақсадга биноан:
-бошқариш функциялари;
-бошқариш усуллари;
-бошқаришнинг тузилмавий таркиби;
-лавозимларни белгилаш ва кадрларни танлаш каби муҳим масалалар ҳал этилади.
Бошқариш мақсади қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим.
Бошқарув мақсадига қўйиладиган асосий талаблар
Жадвал 16.1.



Талаблар

Изоҳ

1

2

3

1.

Мақсад бир маъноли ва аниқ бўлиши керак.

  • Агар қаёққа боришни билмасангиз, у йўлда бирор йўлни танлашга ҳам ҳожат қолмайди.

2.

Мақсад реал ва бажарилиши мумкин бўлиши керак

  • Қайси томонга сузишни аниқ мақсад қилиб олмаган елканли қайиққа ҳеч қандай шамол ҳам ҳамроў бўла олмайди. Мақсад бу навбатдаги босқичда «жанг» билан забт қилинадиган бамисоли чўққидир. Буни зинҳор унутмаслик даркор. Шу «жанг»да ғолиб чиқиш учун бажарилиши мумкин бўлган реал мақсадни ўз олдимизга қўйишимиз керак. Ундан ортиқча ҳам, кам ҳам эмас, вассалом.

3.

Мақсад миқдоран ўлчовга эга бўлиши керак.

  • Миқдоран ўлчовга, меъёрга эга бўлмаган мақсад – бу сароб. Бу талабга риоя қилмаслик режалаштирилган мақсаднинг олдиндан бажарилмаслигига замин тайрлаш демакдир.

4.

Мақсад барча бажа рувчиларга тушунар ли бўлмоғи даркор.

  • Мақсад, уни бошқариш принциплари, пировард натижаси бажарувчиларга тушунарли бўлиши ва уларга ёзма равишда сода тилда етказилиши керак.

5.

Мақсад бўлимлар ва масъуллар бўйича деталлаштирил ган бўлиши керак.

  • Мақсад ҳар бир фаолият тури, ҳар бир масъул шахс бўйича майда-чуйдасигача батафсил тақсимлаб чиқилган бўлиши лозим. Шундагина бу мақсаднинг ижро қилиниш даражасини аниқ назорат қилиш мумкин бўлади.

6.

Мақсад кўп қиррали бўлиши керак

  • Бу – умумий, бош мақсаднинг хусусий ва якка мақсадларга бўлинишини, «Мақсадлар шажараси» (дерево ғелей) ни тузишни талаб қилади.




Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling