Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Алоқа қилиш каналини танлаш ва ахборот (хабар)ни узатиш


Download 1.68 Mb.
bet94/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

Алоқа қилиш каналини танлаш ва ахборот (хабар)ни узатиш. Кодлаштириш билан бир қаторда ахборотни узатувчи коммуникацияга мувофиқ равишда узатиш каналини танлайди.

  • Декодлаштириш ва ахборотни қабул қилиш. Декодлаштириш деганда узатилаётган хабарни, ахборотни қабул қилувчи фикрига ўтказиш, белгиларда ифодалаш тушунилади.

  • Ахборотни талқин қилиш ва жавобни шакллантириш. Бу босқичда ахборот узатувчи билан ахборотни қабул қилувчи ўз ўринлари билан алмашинадилар. Ахборотни қабул қилувчи олган ахборотни талқин қилади ва жавобни шакллантиради.

  • Жавобни узатиш. Шакллантирилган жавоб танлаб олинган канал орқали ахборотни узатганга қайтиб узатилади ваш у билан коммуникацион жараён тугайди. Ўозирги пайтда энг муҳим коммуникация воситаси сифатида компқютерлар хизмат кўрсатмоқда. Улар ёрдамида ахборот тўпланади, дастурлар тузилади, маълумотлар банки ўосил қилинади. Компқютерлар нафақат ишлаб чиқаришни бошқариш учун, балки иқтисодиётнинг барча жабҳалари учун ўта зарур.



    17.5. Ахборот алмашув жараёнидаги муаммолар.
    Шуни қайд қилиш лозимки, шахслараро ахборот алмашув жараёнида айрим муаммолар туғилиши мумкин. Шундай муаммолар туркумига қуйидагиларни қайд қилиш мумкин:

    • Идрок қилишдаги руҳий фарқ.

    • Маънавий (семантик) тўсиқ.

    • Новербал имо-ишоралар.

    • Филқтрлаш.

    • Алоқа каналларининг ўаддан ташқари кўпайиб кетиши.

    • Номақбул ташкилий структура (таркиб).

    Маълумки, кишилар бир хил маълумотни ўзларининг билим даражалари, ўаётий тажрибалари, қизиқиш доиралари, эҳтиёжлари, ўиссий туйғуларининг турличалигидан ўзларича турлича талқин қиладилар ва қабул қиладилар. Бу ўринда раҳбар билан бўйсунувчи ўртасидаги муносабат ҳам муҳим рол ўйнайди. Бир-бирига ишонч ва ўзаро бир-бирини англаш бир жойда ахборот кўлами кенгаяди, уларнинг аниқлиги ошади, жавобгарлик ҳам бир хилда бўлади.



    Download 1.68 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   112




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling