85
қудуқларга каркаслар жойлаштирилади, каркаслар алоҳида секциялардан
иборат бўлиб, секция узунлиги 3 м дан ошмайди.
Таркибни танлашда қозиқ танасидаги қоришманинг силжувчанлиги ва
бетоннинг мустаҳкамлиги ўртасидаги нисбат эътиборга олинади.
6-расм. Цемент-қумли қоришма билан қудуқни инйекция қилиш схемаси:
I-қудуқ бурғулаш; II-арматура синчини ўрнатиш; III-қудуқни бетонлаш; IV-тайёр
қудуқ; 1-бурғулаш қурилмасининг
ишчи органи; 2-кийдирилувчи қувур; 3-арматура синчи;
4-цемент-қумли қоришма.
6.3. Пойдеворни кучайтириш усуллари.
Қаттиқ пойдеворларни кучайтириш, уларнинг товонини кенгайтириш ёки
турли хилдаги свайлар ёрдамида амалга оширилиши мумкин.
Қаттиқ пойдеворлар деформацияси назарга олинмайдиган даражада кичик
бўлиб, пойдеворнинг кучланишига жиддий таъсир этмайдиган конструкциялар
киради.
Реконструкция
қилинадиган
объектлар
пойдеворининг
юк
кўтарувчанлигини пойдевор материалининг ва замин грунтининг ҳақиқий
мустаҳкамлиги ва
деформациясини, устунқозиқ пойдеворларда эса дала
синовлари, яъни зондлаш ва статик синов натижаларини ҳисобга олган ҳолда
аниқланади.
Пойдевор
товони
ўлчамини
ошириш юк ортганда,
замин грунти юк
кўтарувчанлиги етарли бўлмаганида ҳамда
пойдевор
шикастланганда
лозим
бўлади.
Кучайтиришнинг самарали воситалари:
1. Темирбетон қоплама;
2. Узайтириш;
3.
Янги
кучайтирилган
тасмасимон
пойдеворни қисман ёки тўла бириктириш.
Do'stlaringiz bilan baham: