Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги


 Том ёпилма конструкцияларини кучайтириш усуллари


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/83
Sana23.11.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1794898
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   83
Bog'liq
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш

 
6.5. Том ёпилма конструкцияларини кучайтириш усуллари. 
Яхлит қўйма ораёпма плиталарни қалинлаштириш усулини қўллаб, яъни 
мавжуд плита устида қўшимча темирбетон плитани бетонлаш орқали, ҳамда 
яхлитқўйма темирбетон ёки металл тўсин кўринишидаги қўшимча таянчлар 
қўйиш орқали кучайтириш мумкин. Йиғма темирбетон тешикли плиталарни 
тешикларидан фойдаланиб кучайтириш мумкин, бунинг учун канал жойлашган 
минтақанинг устки қисмига ҳалқа қоқилиб, арматураланган каркас ўрнатилади. 
Фақатгина плитанинг таянч қисмини кучайтириш керак бўлганда каркаслар 
оралиқнинг шу қисмига, керак бўлганда эса плитанинг бор бўйича 
жойлаштирилади. Шундан кейин канални майда чақиқ тошли пластик бетон 
билан тўлдириб, плитани қўшимча арматураларини ҳисобга олган ҳолда 
ҳисобланади. 


100 
Расм . Йиғма бўшлиқли ораёпма плиталарини кучайтириш.
1- кучайтирилаётган плита; 2- таянч; 3- қўшимча арматура каркаси; 4-кучайтириш 
бетони. 
Йиғма темирбетон қовурғали плиталарнинг бўйлама қовурғалари қовурға 
оралиғини камайтирувчи қушимча металл таянчлар, шпренгелли конструкция 
сифатида ишга қўшиладиган қўшимча металл тўсинлар киргизиш орқали 
кучайтирилади. Меъёрий кесим бўйлаб плиталарнинг бўйлама қовурғаларни 
кўчайтириш самарали усули плиталар орасидаги чокларга қўшимча арматура 
ўрнатиб, сўнгра уни бетонлашдир. Шу билан бирга бўйлама қовурғаларни 
қўшимча арматура билан унинг мавжуд ишчи арматураси орасидаги алоқани 
таъминлаб, баландлаштириш мумкин. 
Агар остига бетон қуйиш мумкин бўлмаса, контур бўйлаб таянувчи 
плитани кучайтириш учун плита остига иккита бир-бири билан кесишувчи 
шпренгелдан иборат конструкция ўрнатиш тавсия этилади. Шпренгелнинг 
устки камари плита остига зич киритилади, пастки камари эса механик ёки 
термо-механик усулда олдиндан зўриқтирилади. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling