Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги
Қурилиш ишларини олиб боришнинг хусусиятлари
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш
Қурилиш ишларини олиб боришнинг хусусиятлари
ва уни назорат қилиш. Қурилиш ашёларини, буюмларини тайёрлашда, объектларни қуришда объектни маълум бир белгиланган хизмат муддати давомида унинг меъёрий талаб даражасида фаолиятини таъминлаш учун барча ишларнинг сифатига риоя қилинади. Қабул назоратининг бинонинг қурилиш материаллари, элементлари ва қурилиш–монтаж ишлари сифатини қабул қилиш назорати қоидалари мос равишдаги давлат стандартлари, қурилиш жараёнини ташкил этиш бўйича меъёрлари, лойиҳа ҳужжатлари талабларини қанотлантириши лозим. Бетоннинг лойиҳавий муддатдаги мустаҳкамлиги қуйидаги усулларнинг бири ёрдамида аниқланиши лозим: - бузмайдиган усуллар ёрдамида; - бетонлаштириш жараёнида тайёрланган намуналар бўйича; - конструкция қисмидан олинган намуналар бўйича. 113 Бузмайдиган усуллар орқали аниқлашда конструкциянинг камида учта назорат жойидан текширилади. Назорат қилинувчи конструкцияларнинг сони умумий конструкциялар миқдорининг 15% идан кам бўлмаслиги керак. Бетонлаштириш жараёнида тайёрланган намуналар бўйича текшириш ўтказилганда 5 иш куни мобайнида камида 3та назорат намуналари сериясини текшириш мақсадга мувофиқ бўлади. Конструкция қисмидан олинган намуналар бўйича текширилганда эса олдинги 2 усул натижалари етарлича тўлиқ маълумот бермаган ҳолларда амалга оширилади. Темирбетон конструкцияларда арматураларнинг пайванд чоклари узунлиги бевосита текширилганда умумий конструкциялар миқдорининг 15% идан кам бўлмаслиги керак. Пайванд бирикмалар ва асосий металл механик тарзда синалганда ҳар бир партиядан камида 6 тадан намуна олиниши керак. Лаборатория шароитларида ғишт ва тош конструкцияларида қоришманинг ёпишқоқлик мутсаҳкамлиги ҳар бир партия тош ёки ғиштдан қоришманинг берилган таркиби бўйича камида 10 та намуна бўйича амалга оширилади. Деворларни ғишт ёрдамида териш бир қаторли боғлаш ёрдамида амалга оширилади. Девор бурчакларда иккала томон бир вақтда бир хил баландликда терилиши лозим. Термадаги чоклар ораси бирданига тўлдирилиб кетилиши, ташқи томондан кесилиши (тўғриланиши) лозим. Деразалар орасидаги кенглиги 2,5 ғишт ва ундан кичик бўлган оралиқ деворларда бутун ғишт ишлатиш лозим (истисно тариқасида, термада боғланишни амалга ошириш мақсадида синиқ ғиштдан фойдаланиш мумкин). Қуруқ иссиқ ва ҳаво ҳарорати 25С дан юқори бўлган ўзгармас шароитда сув ютувчанлиги 15% ва ундан юқори бўлган ғишт ва тошлар терилишидан олдин камида бир минут сувга солиниши лозим. Шу билан бирга терилган девор уч кун мобайнида сув билан сепиб турилади. Қуруқ иссиқ иқлимда, ҳаво ҳароарти 25С дан юқори ва нисбий намлик камида 50% бўлган шароитда бетон ишларини амалга оширишда ишлатиладиган цементнинг маркаси лойиҳавий маркадан камида 20% ортиқ қулланилиши лозим. Қуйилган бетонга ишлов бериш (сув қуйиш) лойиҳавий мустаҳкамликнинг камида 70% ига эришгунча давом эттирилади. Қурилиш монтаж ишлари тугатилиб, объект эксплуатацияга қабул қилингандан сўнг тураржой бинолари, жамоат бинолари ва саноат биноларини паспортлаштириш бўйича услубий кўрсатмага мос равишда бино (иншоот)нинг паспортин тузиш талаб этилади. Бино (иншоот)нинг зилзилабардошлигинин таъминлаш бўйича тадбирлар Давлат архитектура қурилиш қумитаси органлари томонидан назорат қилинади. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling