112
Шикастланиш каттароқ ҳажмда бўлганда чивиқли ясамалар қўлланнлади.
Уларнинг узунлиги тўсиннинг кесилган учининг кккиланган узунлигидан 10%
ортиқ қабул қилинади. Чордоқ ораёпмаси учун таянч қисмини №12-16
швеллерлардан олинади. Ёгоч конструкциялардаги арзимаган нуқсонларда
уларнинг ремонтини ясамалаш орқали, қора ёки тоза полнинг қисман
алмаштириш орқали амалга оширилади. Ясамалаш, тўсиннинг катта бўлмаган
қисми чириган ёки биологик зарарланганда қўлланилади. Кучайтириладиган
жой антисептикланган бўлиши лозим. Кучайтириш элементлари тош термадан
тол ёки рубероид қўйилма билан ҳимоя қилинган бўлиши мумкин.
Эскириш муддати капиталлик синфи билан белгиланади.
Бинонинг
маънавий ва жисмоний эскириш муддатлари ниҳоятда яқин бўлган
варианти
кўпроқ иқтисодий мақсадга мувофиқ деб топилади. Эски қурилган кўп қаватли
саноат
бинолари каркассиз, тўла ва ярим каркасли турларга бўлинади. Эски
биноларнинг каркаси асосан яхлитқуйма бетон ва металдан бажарилган.
Тўлиқсиз каркасли биноларда устунларнинг чекка қаторлари бўлмаганлигидан,
деворлар юк кўтарувчидир. Реконструкция қилиниши белгиланган кўп қаватли
саноат бинолари қуйидаги гуруҳларга бўлиниши мумкин:
1. Катта бўлмаган реконструкция ишлари бажарилгандан сўнг ишлаб
чиқариш мақсадларига мослаштирилганлар;
2. Оммавий типдаги нисбатан оддий режавий ечимда;
3. Беркитилган, улар 1 қаватли бинолар билан тўсилган. Бинонинг
физик ва
маънавий эскириш муддатларини максимал яқинлаштириш мақсадида
реконструкция лойиҳалари меъморий-қурилиш
асосларини бузмасдан,
уларни
ишлаб чиқариш технологиясининг ўзгаришига
мослаштириш имконини
бериши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: