Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги


Расм . Олдиндан зўриқтирилган тиргак билан кучайтириш


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/83
Sana23.11.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1794898
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   83
Bog'liq
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш

Расм . Олдиндан зўриқтирилган тиргак билан кучайтириш.
1 - олдиндан зўриқтирилган тиргак; 2 - пайванд чоки; 3 - қўйилма. 
Кучайтиришнинг анъанавий усули жуда катта камчиликка эга, яъни 
кучайтириш асосан пайвандлаш орқали амалга оширилади. Юк остида 
кучайтириладиган элементлар учун пайванд солқилиги қўшимча юкловчи омил 
бўлиб хизмат қилади, шунинг учун кучайтириладиган элемент аввал нуқтали 
пайванд билан пайванд қилинади, шундан сўнг асосий чок қўйилади. Бунда 
узилувчи чокларга ишлов бериш лозим, улар элемент деформациясини 
камайтириб, пайвандлаш муддатини қисқартиради ва эриган металл массасини 
камайтиради. 
6.7. Ёғоч конструкцияларни кучайтириш 
Ёғоч конструкциялар эски турар-жой, жамоат биноларида кенг, саноат 
биноларида эса камдан кам қўлланилган. Кўп йиллик эксплуатация тажрибаси 
шуни кўрсатдики, намланиш, шомоллатиш ва ёғоч конструкцияларни 
чиришдан доимий ҳимоя қилиш, уларнинг узоқ муддат хавфсиз ишлашини 
таъминлаб беради. Ёғоч конструкциялар учун игна баргли ёғоч навлари 
қўлланилади. Маъсулиятли детал ва бирикмалар учун япроқ баргли ёғоч 
навлари ишлатилади. Дарахтнинг чириши намлик 25% дан ошганда, 
температурада -3°С дан то +35-70°С гача, турғун ҳавода ва замбруғлар билан 
зарарланганда юз беради. Намлиги 12% гача бўлган қуруқ ёғочда ва қуруқ ҳаво 
ҳолатида бўлган ёғочда уй замбуруғлари ривожланмайди. Сувда ва елвизакда 
жойлашган ёғоч конструкциялар ҳам замбуруғлар билан бузилмайди. Ёғоч 
конструкцияларни меъёрий эксплуатация қилиш учун тегишли ҳарорат - 
намлик шароитини яратиш лозим, агар унинг иложи бўлмаса ёғоч 
конструкцияларга антисептиклар билан ишлов бериш керак. Антисептиклаш 
баҳор ва ёз мавсумларида ўтказилади. Антисептиклар сифатида 3-4% 
концентрацияли натрий фторнинг эритмаси, 5-10% ли кремний (фторли 
аммоний 
ва 
битумли 
материаллар 
асосидаги 
паста 
қўлланилади. 


111 
Антисептикларнинг сувли эритмалари сувнинг ювиб кетувчи таъсиридан 
ҳимояланган ёғоч конструкцияларига қулланилади. Пуркалиш кўзда тутилган 
ёғоч элементлар антисептикланмайди. Атроф-муҳитнинг намлиги 25% гача 
бўлиб, намланиш ҳавфи бўлмаган ёки тез қуриши таъминланган 
конструкцияларда бир маротаба, мураккаброқ шароитларда эса кучайтирилган 
ёки иккиланган антисептиклаш қўлланилади. Ёғоч конструкцияларни ёнишдан 
ҳимоялаш антипирен (бор кислотаси, бура ва бошқалар) таркиблар билан
амалга оширилади. Ташқи юзаларни ҳимоялаш учун перхлорвинил ва 
пигментли парафин асосида атмосфера таъсирига бардошли таркиблар 
қўлланади. 60-70% ва ундан юқори намликларда намга чидамлик бўёқлар, 
сланецли смола ва бошқалар қўлланади. 
Оловдан ҳимояланиш таркибларига антисептиклар қўшиш мумкин, улар 
таркибининг оловдан ҳимоя қилиш хоссасини камайтирмайди, ёғоч 
конструкциялар бир вақтнинг ўзида ҳам ёниб кетиш, ҳам чириш ҳавфидан 
ҳимоя қилади. Ораёпманинг айрим тўсинининг таянч қисми чириш билан 
зарарланганда, чириган қисми кесиб олиниб, ўрнига тахтадан 2 қўйилма 
ўрнатилади. 
Қўйилманинг 
кесим 
юзаси ҳисоблаш орқали аниқланади ва 
мавжуд 
тўсин 
кесимидан 
бироз 
каттароқ бўлиши лозим. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling