Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги
-расм. Ғиштли деворнинг бирлашган қисмини кучайтириш
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Устунларни кучайтириш.
15-расм. Ғиштли деворнинг бирлашган қисмини кучайтириш.
а-тасма ёрдамида ташқи ва ички деворларни бирлаштириш; б-ораёпма плита билан ташқи деворни бирлаштириш 1-ташқи девор; 2-ички девор; 3-ораёпма; 4-деворнинг бирлашган қисмидаги ёриқ; 5- тасма; 6-металлдан тайёрланган бурчаклик; 7-болтлар; 8-девордаги тирқиш; 9-тортиш учун гайка; 10-темирбетондан тайёрланган ораёпма тўсин; 11-тўсининг химоя қатламидан тозаланган ишчи арматура; 12-тўсиннинг арматурасига пайвандланган пластинка; 13- пластинкага пайвандланган тасма; 14-қистирма шайба тасмани махкамлаш учун. Ғишт бино ва иншоотларни устқурма ва реконструкция қилишда, ҳамда деворнинг авария ҳолатида, тош конструкцияларни тўла алмаштириш тавсия қилинади. Дераза ораси деворини алмаштириш лозим бўлганда, дераза ости участкаларига таяниб перемичкаларни ушлаб турувчи тиргович ўрнатилади. Дераза ораси деворининг кенглиги 1 м дан ортиқ бўлганда 2 ёки ундан кўп тиргаклар қўйилади. Тиргакларни ишга киритиш учун лой кесак қистирмалар қўйилади. Янги термани юқорироқ мустаҳкамликка эга бўлган, аммо маркаси 100 дан кам бўлмаган, тош материаллардан бажарилади. Бунда ғиштнинг орасидаги чок юпқа бўлиши учун зич ўтириши амалга оширилади. Янги терманинг тепасини эскисига қадар 3-4 см га етказилмайди ва бу тирқич, маркаси 100 ва ундан ортиқ бўлган қаттиқ цемент қоришмаси билан уриб чиқилади. Эски ва янги терманинг зичлиги лозим бўлганда ҳали қотмаган қоришмага текис пўлат поналар қоқиш орқали таъминланади. Вақтинча қўйилган маҳкамлагич-тиргаклар янги терма қоришмаси ўзининг лойиҳавий мустаҳкамлигининг 50% олиб бўлгандан сўнг чиқариб ташланади. Устунларни кучайтириш. 94 Темирбетон устунларни кучайтиришнинг самаралироқ усулларидан бири темирбетон ёки металл ҳалқалар ўрнатишдир. Энг оддий ҳалқа одатдаги бўйлама ва кўндаланг арматурадан иборат кучайтирилаётган устун арматураси билан ҳалқа арматурасининг боғланмаганидир. Кучайтиришнинг бундай усулида эски ва янги биноннинг биргаликда ишлашини таъминлаб бериш муҳим аҳамиятга эra. Бу эса кучайтирилаётган конструкция бетон юзасини қум сепувчи аппарат билан юзага чизиқлар тушириш ёки металл щетка билан ишлов бериш, ҳамда бетонлашдан олдин босим остида эски бетон юзасини ювиш орқали эришилади. Адгезияни яхшилашга бетон ва арматурани алмаштириш учун полимербетон қўллаш тавсия этилади. Устун ҳалқасининг қалинлиги ҳисоблаш ва конструктив талаблар билан 300 мм дан оширмасдан аниқланади. Бўйлама ишчи арматуранинг кесим юзаси ҳам ҳисоблаш орқали аниқланади. Унинг диаметри сиқилишга ишлайдиган стерженлар учун камида 16 мм, чўзилишга ишлайдиган стерженлар учун 12 мм қабул қилинади. Темирбетон ҳалқаларнинг кўндаланг арматуралаш диаметри камида 6 мм бўлган симдан спиралли ўрама кўринишида бажарилади. Спиралнинг ҳалқалар орасидаги масофаси камида 40 мм ва 100 мм дан ошмаслиги лозим. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling