Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ошибка! Закладка не определена.
IV-БОБ. БИНО КОНСТРУКЦИЯСИНИНГ ТЕХНИК ҲОЛАТИНИ БАҲОЛАШ ............................... 53
4.1. Конструктив элементларнинг емирилганлик даражаси бўйича туркумлаш. .......................... 59 4.2. Замин ва пойдеворларни текшириш. .................................. Ошибка! Закладка не определена. 4.3. Бино конструкцияларининг деформациясини аниқлаш. ........................................................... 60 4.4. Конструкцияларда дефектларни аниқлаш. ................................................................................. 61 4.5. Бино конструкцияларини баҳолаш. ............................................................................................. 63 4.5.1. Бетон ва темирбетон конструкцияларини текшириш. ....................................................... 63 4.5.2. Ғишт-тош конструкцияларини текшириш. ......................................................................... 66 4.5.3. Металл конструкцияларини диагностика қилиш ............................................................... 70 4.5.4. Ёғоч конструкцияларини диагностика қилиш .................................................................... 72 4.6. Аслий синов ................................................................................................................................... 72 V-БОБ. БИНО КОНСТРУКЦИЯЛАРИНИНГ ТЕХНИК ХОЛАТИ БЎЙИЧА ХУЛОСА .................... 73 5.1. Бино конструкциялариннг техник холати бўйича якуний хулоса тузиш. ............................... 73 5.2. Бино конструкцияларини ҳақиқий ўлчамлари ва юкланиш ҳолатида қайта ҳисоблаш. ........ 74 5.3. Қайта ҳисоблаш ва текширув натижалари бўйича ҳисобот тузиш. ......................................... 74 VI-БОБ. БИНО КОНСТРУКЦИЯЛАРИНИ КУЧАЙТИРИШ. ............................................................. 75 6.1. Қурилиш конструкцияларининг кучайтиришни асосий принциплари. ................................... 75 6.2. Заминни кучайтириш усуллари. .................................................................................................. 77 6.3. Пойдеворни кучайтириш усуллари. ............................................................................................ 85 6.4. Деворлар, устунларни кучайтириш усуллари. ........................................................................... 88 6.5. Том ёпилма конструкцияларини кучайтириш усуллари. .......................................................... 99 6.6. Металл конструкцияларни кучайтириш усуллари ................................................................... 109 6.7. Ёғоч конструкцияларни кучайтириш ........................................................................................ 110 Асосий термин ва тушунчалар ............................................................................................................. 115 АДАБИЁТЛАР ........................................................................................................................................ 125 4 КИРИШ Сўнгги йилларда республикамизда бинокорлик соҳасида қулга киритилган ютуқларимиз сезиларли бўлиб, мустақиллик йиллари даврида шаҳар ва қишлоқларимизда жуда кўплаб давлат аҳамиятидаги бино ва иншоотлар қад кўтарди. Шу билан бирга, мавжуд бино ва иншоотларнинг эксплуатацион яроқлилик ҳолатини аниқлаш, бунда фан ва техниканинг ютуқларидан фойдаланган ҳолда бу масалага ёндошиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир. Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини баҳолаш, авваломбор, мутахассис томонидан бино бўйича махсус кўзатув-текширув ишлари амалга оширилади. Берилган техник хулосага асосан бинонинг жорий ҳолатига тегишли зарурий кўрсатмалар берилиб, чора-тадбирлар белгиланади. Республикамиз ҳудудининг ўзига хос континентал иқлими, гидрогеологик шароитлари, ҳудудларимизнинг зилзилавий кўрсаткичлари, бино конструкциясининг табиий ва техноген факторлар остида емирилиб, дастлабки сифатларини вақт ўтиши билан пасайиб бориши, уларнинг техник ҳолатини баҳолаш ҳозирги куннинг кечиктириб бўлмайдиган масалаларидан эканлигини кўрсатади. Бу соҳада замонавий компьютерлардан фойдаланиш, махсус яратилган дастурлар ёрдамида олинган натижаларни компьютерда қайта таҳлил қилиш ишлари йўлга қуйилмаган. Бу соҳада керакли меъёрий ҳужжатлар, услубиятлар, мутахассис кадрлар етишмайди. Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини баҳолаш объектнинг ҳолати ва хоссаларини характерлайдиган кўрсаткичларни миқдор ва сифат жиҳатдан кўрсатиб беришга қаратилган бўлиб, баҳолаш орқали конструкциялар, пойдеворлар ва мухандислик жиҳозларида рўй берадиган жараёнлар ўрганилади ҳамда фойдаланиш даврида материаллар, конструкция элементларида ҳосил бўладиган ҳақиқий эксплуатацион хоссалар аниқланади ва уларнинг техник талабларга мувофиқ келиш ёки келмаслигини ўрнатилади. Бино ва иншоотлардаги конструкциялар ҳамда мухандислик жиҳозлари бўйича изланиш ва текширишлар олиб бориш яъни уларни техник кўрикдан ўтказиш қурилиш конструкциялари элементларининг қандай сифатда тайёрланганлиги ва жиҳозлар монтажининг сифатини назорат қилиш методларини ўз ичига олади. Бу методлар бўйича олиб борилган назорат орқали объектдаги қурилиш конструкциялари элементлари ва жиҳозлар монтажининг лойиҳавий параметрларга мос келиши ва уларнинг эксплуатация жараёнида ҳақиқий ишлашини қандай даражада таъминлай олиши белгиланади. Эксплуатация қилинаётган конструкцияларнинг ҳолатини ўрганишда ҳам айнан уларнинг тайёрланиш сифатини назорат қилишда қўлланиладиган усуллардан фойдаланилади. Бироқ, кўп ҳолларда эксплуатация қилинаётган объктлар учун уларнинг ташқи факторлар таъсиридаги реал ишлаш шароитларини ўрганиш зарурияти тўғилади. Бундай вазиятларга, масалан, тизимнинг конструктив ва мухандислик ишлаш қобилиятини унинг 5 параметрларининг ҳисобий қийматлардан ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш зарур бўлгандаги ҳолатни мисол тариқасида келтириш мумкин. Монтаж ёки эксплуатация жараёнида конструкцияларнинг шикастланиши оқибатида содир бўладиган ҳамда инсонлар ҳаётига хавф соладиган авария сабабларини таҳлил қилишда қўлланиладиган техник кўрикдан ўтказиш усулларига янада юқори талаблар қўйилади. Бино ва иншоотлар техник ҳолатининг баҳоланиши характерли бўлган дефектларни аниқлаш ва конструкцияларни ҳисоблаш усулини танлаш, уларнинг ишончлилик даражасини ошириш, конструктив схемалар, конструкцияларни тайёрлаш, уларни монтаж ва эксплуатация қилиш технологиясини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш имконини беради. Бино ва иншоотларни мураккаб кучланганлик деформация ҳолатида ишлайдиган кўп сонли элементлардан таркиб топган тизим деб қараш мумкин. Қурилиш конструкциялари ва мухандислик жиҳозлари, улардан фойдаланиш даврида рўй бериши мумкин бўлган ҳодисаларни “кўз”да тутадиган бир қатор факторлар билан характерланади. Бу факторлар материалларнинг мустаҳкамлик тавсилотлари, бино элементларига таъсир этувчи юклар, атроф-муҳит факторларининг таъсирига тегишлидир. Алоҳида элементларни тайёрлаш жараёнида, уларни ташишда ва монтаж қилишда конструкция параметрларининг берилган қийматлардан ўзгариши рўй бериши мумкин. Шунинг учун бино, иншоот ёки мухандислик тизимларининг техник ҳолатини баҳолаш учун улардаги элементларнинг ўзаро алоқадорлигини ва ходисалар шаклланишининг эҳтимолий характерини ҳисобга олган ҳолда уларнинг кейинги эксплуатация қилинишини олдиндан башорат (прогноз) қила билиш керак. Бунинг учун, техник диагностикадан ташқари объектни ишончлиликка баҳолаш лозим бўлади. Мазкур ўқув қулланма бино ва иншоотларни техник ҳолатини бахолашнинг кетма-кетлиги, усуллари ва уни амалга ошириш бўйича тегишли масалаларни ўзида қамрайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling