Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш
II тур коррозия. 2-тур коррозия ёки кимёвий емирилиш, бетонда
кислота, туз ва ишқорлар таъсирида юзага келадиган коррозиядир. 2-тур коррозияга яққол мисол сифатида саноат корхоналарида кўп учрайдиган кислота таъсирида емирилишдир. Кислотага нисбатан портландцемент бардошли ҳисболанса, пуццоланли портландцемент нисбатан бардошсиз ҳисобланади. Шунинг учун агрессив муҳитда ишлайдиган шароит учун махсус кислотабардош цементлар қулланилади. 2-тур коррозия жараёни қуйидагича ривожланади. Цемент тошининг асосий оксиди бўлиб, кальций оксиди ҳисобланади. Кальций гидроксидлари билан кислоталарнинг ўзаро таъсири натижасида бетон емирилади. Са(ОН)2 +Н2SО4 (или 2HСl) = Са SО4 (или Са Сl2) + Н2О Кислоталарнинг бетонга таъсири натижасида бетон бутунлай бузилиши мумкин. Кислоталарнинг таъсир даражаси паст бўлган ҳолатда 1- тур коррозия жараёни кетади. Уларнинг таъсири даражаси ортиши билан 2-тур коррозия жараёнига утади. Бу нарса сув муҳитида турган ташқи девор сиртидан бетонга сингувчи жараёнга боғлиқ. Коррозия - кислоталар концентрациясининг ортиши ва фильтрация жадаллигининг ортиб бориши билан тезлашади. 2- тур коррозиянинг ривожланиши 3 та асосий зона билан характерланади. 1- зона: емирилиш - бунда агрессив сув карбонатлар билан таъсири натижасида бикарбонат (Са(НСО3))лар билан туйинади ва цемент тошини емиради (бузади). Бикарбонат сув билан ташарига чиқиб кетиб, бетон таркибида бириктирувчи хусусиятга эга бўлмаган оксидалр қолади. 2- зона: зичлашиш - бунда кальций бикарбонатлари ва эркин СО2 билан туйинган сув кальций гидроксидлари билан учрашади; натижада уларнинг ўзаро таъсири натижасида эрувчанлик даражаси паст бўлган кальций карбонати чўкма сифатида қолади. Бу чўкма ғовакларни тўлдириб, натижада бетонда зичлашиш жараёни бошланади. Демак, 2-тур коррозия жараёнининг 2-зона босқичида бетон конструкциясининг “ўз-ўзини даволаш” жараёни кўзатилади. 3- зона: оҳактошнинг ишқорланиши - бунда агрессив кислоталардан маҳрум бўлган сув бетон таркибидаги тез эрувчан зарраларни ювади. Шундай қилиб, конструкцияда фақатгина 1-зона шаклланса у кўпроқ емирилишга моил бўлади. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда шундай хулоса қилианидики, бетон конструкциясини тайёрлашда нафақат цементга, балки тўлдирувчининг таркиби (ғоваклиги)га кўпроқ эътибор берилади. Бетон таркиби қанча зич бўлса, унга ташқи анрессив сувларнинг сингиш тезлиги камаяди. 2- тур коррозиядан сақлаш- бу конструкцияни ташқи сувлар (намлик)дан ҳимоялаш, ҳамда ташқи агрессив муҳит таъсирини камайтиришдан иборатдир. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling