1.6. Биноларнинг мъёрий ва ҳақиқий хизмат даврлари
Конструкцияларнинг турли омиллар таъсирида эксплуатацияга яроқсиз
ҳолга келиши ва уларни қайта тиклаш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ
эмаслиги давригача бўлган вақтга конструкциянинг хизмат муддати дейилади.
Хизмат муддатга таъмирлаш ишларига сарф қилинган вақт ҳам қўшилади.
Бинонинг хизмат муддати алмаштирилмайдиган конструкцияларнинг (асосий
юк кўтарувчи констрцукциялар) хизмат муддати билан белгиланади.
Бинонинг меъёрий хизмат муддати ҚМҚга кўра ўрнатилади ва бинонинг
капиталлик гуруҳига боғлиқ бўлган ўртача кўрсаткич хисобланади. Тураржой
бинолари девор ва ораёпма материалларига кўра VI гуруҳга бўлинади (жадвал-
1.2.).
Биноларнинг девор ва ораёпма материалларига кўра туркумлари
Жадвал 1.2.
Бино
гуруҳи
Бинонинг тури Пойдеворлар
Деворлар
Ораёпмалар Хизмат
муддати,
йил
I
Махсус
капиталлик
Табиий тош
ва темир-
бетон
Ғишт, йирик
блокли ва йирик
панелли темир-
бетон
Темир-бетон
150
II
Одатдаги
Табиий тош
ва темир-
бетон
Ғишт, йирик
блокли темир-
бетон
Темир-бетон
120
III
Тошли
енгиллаштирил-
ган
Табиий тош
ва темир-
бетон
Енгиллаштирилган
ғишт, шлакблокли
ва ракушечникли
Темир-бетон
ёки ёғоч
100
IV
Ёғоч
аралаш
хомаки
Тасмасимон,
тошли
устунларда
Ёғоч аралаш
Ёғоч
50
V
Ёғоч
тусиқли
каркасли лой ва
сомондан
Ёғочли ва
тошли
устунларда
Каркасли, лойли
Ёғоч
30
VI
Каркасли
қамишли
-
-
-
15
Do'stlaringiz bilan baham: |