Ўзбекистон республикаси олий ва ўртамахсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги ҳамширалик иши мутахассисги


Download 106.16 Kb.
bet2/45
Sana08.02.2023
Hajmi106.16 Kb.
#1178062
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
МТ 5.71.03.01- Хамширалик иши

1. Қўлланилиш соҳаси
Мазкур таълим талаби Ҳамширалик иши таълим йўналиши мутахассислиги бўйича тайёрлашнинг зарурий билимлар мазмунинг мажбурий минимуми ва касбий тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар ва пировард мақсадларини аниқлайди. Таълим олувчиларнинг ўқув юкламалари ҳажми ва стандарт талабларини бажарилиш назоратини белгилаб беради.
Малака талаби таълим олувчиларнинг касбий тайёргарлиги сифати ва касбий компетенциясини баҳолашда ҳамда таълим муассасаларини аттестациядан ўтказишда асосий мезон ҳисобланади. Мазкур талабларнинг бажарилиши профессионал таълим муассасаларининг битирувчиларига касбий таълимнинг тегишли даражасини олганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат берилиши учун асос ҳисобланади.
Малака талаби таълимни бошқариш давлат органлари ва таълим фаолияти субъектлари томонидан, идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар, тадбиқ этилиши мажбурийдир.
Ушбу малака талаби Ҳамширалик иши таълим йўналиши мутахассислигининг 2020 йил ......... апрелдаги №...-сон билан тасдиқланган профессионал стандарт талаблари асосида ишлаб чиқилди.
2. Касбий таълим хусусияти
2.1.Таълим соҳаси: 710000– Соғлиқни сақлаш
Таълим йўналиши: 0.71.03.00-Олий ҳамширалик иши (ўрта махсус касб-ҳунар тиббий таълим негизида)
Тайёрлов йўналиши: 5.71.03.01-Ҳамширалик иши
Мутахассислик номи: Умумий амалиёт ҳамшираси
Умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синф битирувчилари ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда 3 йиллик.
Мутахассис тайёрловчи ўрта профессионал тиббий таълим дастурининг назарий ва амалий машғулотларини тўлиқ ўзлаштирган, якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтган битирувчига ўрта профессионал тиббий маълумот тўғрисидаги давлат намунасидаги диплом берилади.
2.2. Руҳий-физиологик фазилатлар минимуми: кузатувчанлик, диққатни бир жой қаратиш, фикрни жамлаш, қўл-оёқ ҳаракатини жараёнга мослаштириш, ҳар томонлама тез фикрлаш ва фараз қилиш, ёруғликни сезиш, фаол ва тез хотирлаш, ҳаракат хотираси ва мослашувчанлик.

Download 106.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling