КК-4. Тиббий асбобларни стерилизация учун тайёрлаш ва стерилизация қилиш.
КК-5. Касалликларни сабаблари, ривожланишини, касалликларнинг асосий симптомларини,беморларни йўналтирилган холда даволаш усуллари ва принципларини билиш.
КК-6. Касалликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини билиш.
КК-7. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда шифокоргача биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш.
КК-8. Инфекцион ҳавфсизликни таъминлаш (санитар-гигиеник ва эпидемияга қарши тартиб, асептика ва антисептика қоидаларига риоя қилиш).
КК-9. Фавқулотда вазиятлар тушунчасини билиш фавқулотда вазиятларда шикастланганларни тиббий саралашни билиш.
КК-10. Фавқулотда ҳолатларда жарохатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш.
КК-11. Турли ёшдаги беморларни субъектив ва объектив текширувини амалга оширишни билиш.
КК-12. Ҳамширалик жараёни босқичларини ва тиббий ҳужжатларни расмийлаштиришни билиш.
КК-13. Ҳомиладорликни тўғри ташхислаш.
КК-14. Болаларнинг ўсиш ва ривожланишини баҳолаш.
КК-15. Ҳамширалик иши йўналиши бўйича фаолият доирасида профилактик ва даволаш-диагностик муолажаларни ўз вақтида сифатли амалга ошириш ва даволаш чораларини натижасини баҳолаш.
КК-16. Ўлим ҳолатини аниқлаш.
КК-17. Бириктирилган худудда эпидемияга қарши чора-тадбирларни ташкил этиш ва олиб бориш.
КК-18. Бемор ҳолатини баҳолаш ва назорат қилиш.
КК-19. Даволаш муолажаларини амалга оширишни ва даволаш чоралари натижасини баҳолаш.
КК-20. Ўрнатилган тартибда тиббий ҳужжатларни юритиш.
КК-21. Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ўзига хос болалар ва ўсмирлар гигиенасини, ривожланиш физиологиясини, эмлаш жараёнларини, соғломлаштириш талабларини, ёшга доир ўзгаришларни, озиқ-овқат махсулотларини назорат қилишни, тиббий кўриклар ўтказишни билиш керак.
КК-22. Касалликларнинг асбоб-ускунали ва инструментал ташхисот ва даволаш усулларини ва касалликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини билиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |