Ўзбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги карши мухандислик иктисодиёт институти «Гидротехника иншоатлари ва насос станцияларидан фойдаланиш»


Шамол тезлигини анемометр МС-13 ёрдамида ўлчаш


Download 0.63 Mb.
bet5/22
Sana02.06.2024
Hajmi0.63 Mb.
#1835563
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Гидрология гидрометри Маърузалар лаб я амалий 2022й лек Гидрометрия

3. Шамол тезлигини анемометр МС-13 ёрдамида ўлчаш
Асбоблар ва жиҳозлар: Анемометр МС-13
Ишдан мақсад: Асбобнинг тузилиши ва ишлаш тартиби билан танишиш.


Назарий муқаддима.
Анемометр айланадиган ва бир ўққа ўрнатилган қавариқли тўртта ярим шарчадан иборат (3- расм).
Шарчаларнинг қавариқ қисми бир томонга йўналган бўлиб, улар паррак вазифасини бажаради. Парраклар асосий ўққа ўрнатилган бўлиб, унинг айланма ҳаракати катта ва иккита кичик кўрсаткичларни ҳаракатга келтиради.
Катта кўрсаткич 100 бўлимли циферблат ва иккита кичиги эса 10 та бўлимли циферблат маълумотларини санаш учун хизмат қилади. Уларнинг чап кичик циферблати «юз» ёзувли, ўнгги эса «минг» ёзувли саноқларга эга.
Анемометр бўйича кузатишлар қуйидаги тартибда олиб борилади:
Ўлчовдан олдин анемометр кўрсаткичларнинг ҳолати (маълумотлари) белгиланиб ёзиб қўйилади (N даст).
Кузатувчи шамолга қараб, анемометрни керакли баланликка (тахминан 2 м.) кўтаради. Бунда асбобнинг даража кўрсаткичи шамолга тескари, циферблат юзи эса шамолга перпендикуляр бўлиши керак.Шундан сўнг, арритирни(қулоқчани) юқори ҳолатга қўйиб, анемометр саноқчаси ишга солинади ва шу вақтнинг ўзида маълум муддатга мўлжаллаб ( 1,2 ва 10 дақиқага) секундомер тугмаси босилади. Муддат сўнгида асбоб ва секундомер тўхтатилиб, охириги саноқ ёзиб олинади ( Nох.). Охириги саноқдан дастлабкиси айирилади. Ҳосил бўлган фарқни дақиқалар сонига ( t ) бўлсак, бир секунддаги бўлинмалар сони келиб чиқади.
(5)




3-расм Анемометр МС-13

Ҳар бир анемометрда шамол тезлигини аниқловчи жадвал ёки график берилган бўлиб, унинг ёрдамида секунддаги бўлинмалар билан шамол тезлигини м/с да аниқлаш мумкин.Агар натижа бутун сон бўлмаса, унда сон яхлитланади.


Тажриба ишини бажариш тартиби:
1. Асбобни ишчи ҳолатга келтириш.
2. Анемометрдан дастлабки ва охирги саноқлар олиш
3. Олинган маълумотларни қайта ишлаш.
4.Натижаларни жадвал кўринишига келтириш.
2- жадвал
Шамол тезлигини ўлчаш жадвали



Кузатиш
тартиби

Ўлчов
вақти

Саноқлар

фарқ

Сек.сони

Бўлинма
лар сони

Тезлик
м\с

1

2

3

4

5

6

7

1

1100

2630- дастлабки
3728-охирги

1098

600

1.8

1.9




Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling