Тажриба ишини бажариш тартиби:
1. Асбобнинг тузилиш ва ишлаш тартибини ўрганиш..
2. Асбобни ишчи ҳолатга келтириш ва кузатишни уюштириш
3. Олинган маълумотларни қайта ишлаш.
4.Натижаларни жадвал кўринишига келтириш.
3- жадвал
Оқим миқдорини ҳисоблаш жадвали
Сана
|
Кунлик ёғин
Х мм.
|
Буғланиш мм.
|
Оқим миқдори мм. У=Х-Z
|
Z10
|
Z1
|
У=23-3.38=19.62
|
18.02.07
|
23
|
33.8
|
3.38
|
Назорат саволлари:
1.Атмосфера ёғинлари деб нимага айтилади ?
2. Атмосфера ёғинлари қандай асбоблар ёрдамида кузатилади?
3. Атмосфера ёғинларининг ўлчов бирлиги нима ?
4. Третьяков ёғин ўлчагичи вазифаси нимадан иборат ?
5. Атмосфера ёғинларини аниқлаш қандай аҳамиятга эга ?
Топшириқ бўйича ҳисоботда қуйидагилар берилиши керак:
1.Асбобнинг чизмаси.
2.Асбобнинг баёни
3.Кузатилган натижаларга кўра жадвал тўлдирилиши керак.
4.Назорат саволларига жавоблар.
2- тажриба иши
Метеорологик элементлар: ҳаво ҳарорати ва тупроқ ҳароратини кузатиш, маълумотларни қайта ишлаш.
Ишдан мақсад: ҳаво ҳарорати ва тупроқ ҳароратини ўлчаш термометрлари билан танишиш ва кузатишларни олиб боришни ўрганиш.
Иш уч босқичда олиб борилади.
1.Термометрлар билан танишиш ва улардан саноқ олиш.
Асбоб ва жиҳозлар: Муддатли, максимал ва минимал, термометрлар, Савинов термометрлари, аспирацион психрометр, термометр Пращч ва маълумотларни ёзиш учун қалам ва дафтар.
Do'stlaringiz bilan baham: |