Ўзбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги мирзо улугбек номидаги
Download 0.61 Mb. Pdf ko'rish
|
xix asrning ikkinchi yarmida rossiyada sanoat tontarilishi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари
КИРИШ. Мавзунинг долзарблиги. Маълумки, XIX асрнинг ўрталаларида Россия империяси Ўрта Осиёни ва шу жумладан ҳозирги Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирувчи ерларни истило қилди. Аммо бу истилолар шунчаки сиёсий ва ҳарбий ҳаракатлар бўлибгина қолмасдан, мазкур истилоларнинг асл туб моҳияти, иқтисодий мақсадларни кўзлаб амалга оширилган ҳаракатлар эди 1 . Айнан XIX асрнинг ўрталаларида Россия империясининг Ўрта Осиё ҳудудини босиб олишга бўлган интилиши сабабларини тушуниш учун мазкур даврнинг иқтисодий, энг аввало саноат ривожланиши тарихини ўрганиш зарур. XIX асрнинг ўрталаларига келиб Россия иқтисодиётида ишлаб чиқариш кучларида кескин ўзгариш ясаган саноат инқилоби муҳим аҳамият касб этди. Бу тарихий жараён улкан ишчи кучларини умумлаштириш билан машиналаштирилган-фабрика тизимини жорий қилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов таъкидлаганларидек, “Тарих-бу халқнинг маънавий асосидир” 2 . Россияда саноат тўнтарилиши тарихини ўрганар эканмиз, нафақат мазкур мамлакат тарихидаги муҳим даврни англашимиз мумкин, балки Ватанимиз – Ўзбекистон Республикаси тарихини яхшироқ тушунишимиз мумкин. Тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари. XIX асрнинг ўрталарида Россияда саноат инқилобининг бориши ва унинг натижаларини ўрганиш мазкур тадқиқот ишининг асосий мақсади ҳисобланади. Юқорида кўрсатилган мақсадлардан келиб чиқиб, қуйидаги вазифаларни ифодалаб бериш: - XIX асрда Россияда саноат инқилобининг асосий дастлабки шарт- шароитларини ўрганиш; - тўқимачилик ишлаб чиқарилишида ялпи машиналаштириш жараёни қандай амалга оширилганлигини кўриб чиқиш; - оғир саноатда техник тартибни қайта ўзгартиришни кучайтириш жараёнларини ёритиб бериш; - транспорт инқилоби муаммоларини аниқлаш; - тўқимачилик фабрика-саноати кучайиши қай тартибда амалга оширилганлигини тадқиқ қилиш; - оғир саноатни қайта ўзгартиришда қандай муаммоларга дуч келганлигини кўриб чиқиш. 1 О экономических предпосылках завоевания Средней Азии в частности см.: Халфин Н.А. Политика России в Средней Азии (1857-1868). М., 1960. 2 Каримов И. А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ // Каримов И. А. Асарлар. Т.: Ўзбекистон, 1999. Т. VII. С. 140. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling