Збекистон республикаси олий ва ў


II. КУРСГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЪЛАБЛАР


Download 66.05 Kb.
bet2/5
Sana07.02.2023
Hajmi66.05 Kb.
#1173427
1   2   3   4   5
Bog'liq
Фан дастур Эконометрика 2019

II. КУРСГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЪЛАБЛАР

Курсни ўқишда интерфаол, коммуникатив, персептив ёндашувлардан максимал даражада фойдаланиш, ўқув адабиётларидан ташқари аутентик материаллар: аудио, видео, журналлар, интернет манбаларидан ўзлаштирилган билимлар мажмуасини амалиётда кузатилаётган далил ва ҳодисаларга боғлай олиш, олинган натижаларни баҳолаш, таҳлил қилиш орқали касбий фаолият учун зарур бўлган билим, малака ва компетенсияларни инновацион тафаккур лаёқати негизида шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади.




III. КУРСНИНГ МАЗМУНИ


1-мавзу. Эконометрикага кириш
Курснинг мақсади ва вазифалари. Эконометриканинг келиб чиқиш тарихи ва қўллаш соҳалари. Эконометриканинг статистика ҳамда бошқа фанлар билан боғлиқлиги. Ижтимоий-иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг мураккаб тизимлилиги. Иқтисодиётни эконометрик моделлаштиришнинг зарурлиги. Эконометрик модель тўғрисида тушунча. Эконометрик моделларни яратиш шартлари. Эконометрик моделлаштиришда иқтисодиёт назарияси, математика ва статистикани комплекс қўллаш зарурияти.
Эконометрик моделларни тузиш босқичлари. Эконометрик моделларнинг статистик маълумотлар базаси. Бозор муносабатлари шароитида иқтисодий кўрсаткичларнинг таҳлили ва прогнозлашда эконометрик моделлардан фойдаланиш.


2-мавзу. Регрессион тахлилнинг назарий асослари
Корреляцион-регрессион таҳлилнинг иқтисодий маъноси. Иқтисодий маълумотларни олиш ва уларнинг статистик табиати. Иқтисодий маълумотларни қайта ишлаш.
Эконометрикада ўзгарувчилар ва уларнинг турлари. Боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган ўзгарувчиларни танлаш. Натижавий кўрсаткич ва таъсир этувчи омиллар. Омил ва натижавий белгилар. Эконометрик моделларга қўйиладиган талаблар. Омиллар ўлчов бирлигини танлаш.
Дастлабки ахборотни шакллантириш. Вақтли қаторлар ва фазовий маълумотлар. Эконометрик моделларни тузишда қатнашадиган иқтисодий маълумотларга қўйиладиган талаблар.


3-мавзу. Жуфт регрессия
Боғлиқликлар турларини ўрганиш. Бир омилли чизиқли боғланиш. Корреляцияли боғлиқликларни қўлланилиши. Стохастик боғлиқликлар. Функционал ва статистик боғланишлар. Регрессия. Чизиқли боғланишлар. Жуфт чизиқли регрессия (эконометрик модел) тушунчаси. Регрессия коеффициентлари. Чизиқли жуфт регрессия коеффициентини ҳисоблаш ва унинг иқтисодий маъноси. “Энг кичик квадратлар усули” (ЭККУ) ва унинг ёрдамида регрессия коеффициентларини ҳисоблаш. Корреляцион таҳлилни қўллаш шартлари.
Ковариация коеффициенти ва уни ҳисоблаш усули. Корреляция майдони. Чизиқли корреляция коеффициенти. Боғланишнинг зичлиги. Корреляция коеффициентини ҳисоблаш услуби. Корреляция коеффициентининг ўзгариш оралиғи. Корреляция коеффициентини аҳамияти. Корреляцион таҳлил босқичлари.
Чизиқсиз боғланишлар: парабола, логарифмик функция, даражали, кўрсаткичли, гипербола ва бошқалар. Чизиқсиз регрессион моделлар. Чизиқсиз боғланишлар учун корреляция индексини ҳисоблаш.



Download 66.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling