Ўзбекистон республикаси олий ваўрта махсус


МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ ДАСТУРИ


Download 181 Kb.
bet3/11
Sana18.06.2023
Hajmi181 Kb.
#1556159
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
АМАЛИЁТ ДАСТУРИ кундузгилар

2. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ ДАСТУРИ

Амалиёт ўтиш даврида талабалар соҳага оид кафедра, ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларининг иш фаолияти билан танишиб, уларда таълим даврида олинган назарий билимларини амалиётда қўллаш орқали мустаҳкамлайдилар.


Амалиёт ўташ даври мобайнида талабалар қуйидагиларни ўзлаштиришлари лозим:

  • университетда ўқитилаётган фанлардан олинган назарий билимларини чуқурроқ ўзлаштириш;

  • саноат корхоналари ва ташкилотларда мавжуд замонавий ҳисоблаш техникасида амалий ишлаш билимига эга бўлиш;

  • компьютер тармоқлари қурилишининг хусусиятлари билан танишиш;

  • ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, ахборот технологияларини жорий этиш усулларини ўзлаштириш;

  • компьютер техникаси, назорат ўлчов асбоблар, автоматика воситаларининг техник тавсифларини амалий тадқиқ этиш;

  • ўзининг соҳаси бўйича илғор техника, замонавий технология ва шунга ўхшаш воситаларни қўллашни ўрганиши керак.

Булардан ташқари амалиёт ўташ жойида корхона структураси ва меҳнатни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган масалаларни ўрганиб ҳисоботда акс эттиришлари керак.
Амалиёт даврида талабалар қўшимча топшириқни ҳам бажарадилар. Қўшимча топшириқ ишлаб чиқариш корхонаси ва ташкилотларнинг шарт шароитларидан келиб чиққан холда амалиёт раҳбари томонидан берилади.
Қўшимча топшириқни бажариш даврида талаба техник ечимларни ишлаб чиқаришни ташкил этишни ва иқтисодиётни ўрганишни, шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда янги техника билан танишишлари керак.


3. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ

Малакавий амалиёт кундузги 4 босқич талабалари учун назарий таълимни тамомлаганларидан сўнг 4 ҳафта давомида олиб борилади. Амалиёт давомийлиги якшанба кундан ташқари 24 кунни ташкил этади. Юқoридa кeлтирилгaн вaзифaлaр aсoсидa тaлaбa малакавий aмaлиётини қуйидaгичa ўташ зaрур:



  • кoрxoнa фaoлияти билaн тaнишиш  1 кун;

  • ягни тexникa вa тexнoлoгиялaр, кoмпютeрли бoшқaрув систeмaлaри билaн тaнишиш  17 кун;

  • малакавий амалиёт ўталган корхонанинг ўрганилган қисми бўйичa мaтeриaллaр тўплaш  4 кун;

  • ҳисoбoтни тaйёрлaш  2 кун.

  • ҳисoбoтни тaйёрлaш  2 кун.

Малакавий амалиёт кундузги 2 ва 3 босқич талабалари учун назарий таълимни тамомлаганларидан сўнг 6 ҳафта давомида олиб борилади. Амалиёт давомийлиги якшанба кундан ташқари 36 кунни ташкил этади. Юқoридa кeлтирилгaн вaзифaлaр aсoсидa тaлaбa малакавий aмaлиётини қуйидaгичa ўташ зaрур:

  • кoрxoнa фaoлияти билaн тaнишиш  1 кун;

  • ягни тexникa вa тexнoлoгиялaр, кoмпютeрли бoшқaрув систeмaлaри билaн тaнишиш  29 кун;

  • малакавий амалиёт ўталган корхонанинг ўрганилган қисми бўйичa мaтeриaллaр тўплaш  4 кун;

  • ҳисoбoтни тaйёрлaш  2 кун.

Амалиётни ташкиллаштиришда ва уни малакали олиб боришда Университет томонидан ректорнинг буйруғи асосида тажрибали педагоглар тайинланадилар. Улар амалиётни барча ташкилий ишларини тахт қилиб, талабаларни керакли хужжатлар билан таништирадилар. Корхоналардан эса раҳбар этиб юқори малакали кадрларидан тайинланади. Корхона ва университетдан тайинланган раҳбарлар биргаликда амалиётни назорат қилиб борадилар.
Талабалар амалиёт ўтиш даврида корхона ички тартиб-қоидаларига риоя қилиши шарт ва амалга оширилган ишларни кундаликда қайд қилиб боришлари лозим.

Download 181 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling