7. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ БЎЙИЧА ҲИСОБОТНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА УНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ
Малакавий амалиёт ҳисоботи амалиёт тугаганидан кейин 5 кун давомида кафедрага текшириш учун тақдим этилади. Амалиёт раҳбари ҳисоботни текшириб бўлгач ҳимоя қилиш ҳақида ўз фикрини билдиради. Ҳисоботни химоя қилиш кафедрада амалиёт рахбари ва кафедра вакиллари ва гурух талабалари иштирокида амалга оширилади. Химоя пайтида презентациялардан, жадваллардан ва плакатлардан фойдаланишга рухсат берилади. Умумий баҳо талабанинг амалиётдан олган баҳоси, ҳисоботни сифати, ҳимоя қилиш баҳосининг йиғиндисидан иборат бўлади ва 100 баллик системада ҳисобланади.
Малакавий амалиёт синовини топшириш учун талаба амалиёт ҳисоботи ва амалиёт кундалигини тақдим этиши керак. Ҳисобот корхона раҳбари томонидан текширилиб, титул варағига раҳбарнинг имзоси ва амалиёт ўталган муассаса мухри қўйилади. Кундалик раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланиб, охирги варағида раҳбар томонидан талабага тавсифнома берилади.
Малакавий амалиёт ҳисоботини рейтинг тизими асосида баҳолаш мезони
Балл
|
Баҳо
|
Талабаларнинг билим даражаси
|
90-100
|
Аъло
|
1. Малакавий амалиёти ҳисоботини тайерлаш сифати:
- Малакавий амалиётини бажариш кўрсатмаларига мос ва кўшимча маьлумотлардан юқори даражада фойдаланган.
- Технологик объект ва жараён тавсифлари, жараёнларни автоматлаштириш даражаси ўрганиб чиқилган
- Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, ахборот технологияларини жорий этиш усуллари тўғри танланган.
- Ишлаб чиқариш масалаларини ечишда дастурий таьминот ва алгоритмлардан тўғри фойдаланилган.
2. Малакавий амалиётни ҳимоя қилиш сифати
- амалиёт давомида тўпланган материалларини тўлиқ ва батафсил баён қилади.
- Корхонанинг административ ва ишлаб чиқариш структурасини яхши билади
- Технологик жараённи аниқ баён қила олади.
|
70-89
|
Яхши
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |