Ўзбекистон республикаси олий ваўрта махсус


МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИ ЎТКАЗИШГА УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР


Download 181 Kb.
bet4/11
Sana18.06.2023
Hajmi181 Kb.
#1556159
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
АМАЛИЁТ ДАСТУРИ кундузгилар

4. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИ ЎТКАЗИШГА УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР

Амалиёти дастурини бажарилиши талабадан барча ишларни олдиндан режалаштириши талаб этади.


Талабаларнинг амалиёт ўташини амалиёт раҳбари томонидан назорат қилинади. Амалиёт олдидан ташкилий мажлис ўтказилиб, унда амалиёт дастури, талабаларнинг хуқуқ ва бурчлари билан таништириб, кундаликларни тарқатади.
Амалиёт ўтиш даврида талаба ҳар куни амалиёт ўтаб, бир ҳафтада бир марта раҳбарга бажарилган ишларини кўрсатиб туриши керак.


4.1. Кафедрадан амалиёт раҳбари
- амалиёт ўтувчиларни кундалик ва амалиёт дастури билан таьминлаш, пайдо бўлган саволларга кўрсатма бериш;
- амалиётга жўнатилган корхона ва ташкилотдаги талабанинг раҳбари билан алоқа ўрнатиши;
- амалиётга жўнатилган корхона ва ташкилотдаги иш жойларига тақсимлашда қатнашиши;
- амалиёт ўтаётган талабаларни меҳнат интизомига бўлган муносабатларини назорат қилиш;
- талабани амалиёт дастури бўйича малакавий ишларига тегишли материалларни тўплашга ва уни бажаришига услубий ёрдам кўрсатиши;
- амалиёт дастурининг бажарилишини баҳолаши керак.


4.2. Корхонадан амалиёт раҳбари
- техник хавфсизлиги бўйича ва амалиёт ўташ бўйича ҳисобот тайёрлаш учун йўриқнома бериши;
- амалиёт ўтаётганларни иш жойи билан таьминлаши;
- амалиёт ўтаётган талабаларни керакли ахборот манбаи билан таьминлаши, амалиёт дастурига мос материаллар йиғиш ва уларни таҳлил қилишга ёрдамлашиши;
- хизмат кўрсатуви бўлим ва бўлимларининг мутахассиларига доир саволлар туғилганда маслаҳатлар уюштириши;
- ҳисоботни текшириши ва ўзининг фикрномасини ёзма баён қилиши;
- ўқув режа ва дастур (амалий дастури) бўйича талабалар амалиётини сифатли ўтишини қатьий назорат қилиши;
- амалиёт ўтаётган ташкилотга, корхона, ички тартиб интизомига катьий риоя қилган ҳолда талабаларнинг амалиёт ўташини мунтазам равишда назорат қилиши керак


4.3. Амалиёт ўтаётган талабаларнинг мажбуриятлари
- амалиётга ўз вақтида келиши ва кетиши;
- амалиёт дастурида кўрсатилган вазифаларни ўз вақтида бажариши;
- корхонанинг амалдаги ички тартибига бўйсуниши, ҳамда меҳнат муҳофазаси ва техник хавфсизлигига қатьий риоя қилиши;
- бажарилган ишлар бўйича тизимли тарзда ёзув олиб бориш ва кундалик юргизиши;
- университет томомнидан тайинланган раҳбарни (икки хафтада бир) мунтазам амалиёт ўтиши билан таништириши;
- амалиёт рахбарига амалиёт дастури ва унга берилган ишлар бўйича ёзма равишда ҳисоботни ўз вақтида тақдим этиши;
- кафедра томонидан белгиланган вактда амалиёт тўғрисида ҳисобот, кундалик ва корхона томонидан берилган фикрномани тақдим этиб ҳимоя қилиши керак.



Download 181 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling