Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами


Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг); 2


Download 1.15 Mb.
bet125/160
Sana08.01.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1084166
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   160
Bog'liq
Qonunlar to\'plami

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.01.00 Умумий масалалар. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш]
22-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига номзодни кўриб чиққанидан кейин ўн кун муддат ичида уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун таклиф этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тасдиқлаш тўғрисидаги тақдимномаси мазкур тақдимнома киритилган кундан эътиборан етти кун ичида Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.
Бош вазир лавозимига номзод Қонунчилик палатасида унинг номзоди кўриб чиқилаётганда ва тасдиқланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади.
(22-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-367-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 177-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида эшитилади.
Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури, фракциялар (депутатлар гуруҳлари) вакилларининг ўз фикрлари ва нуқтаи назарлари баён этилган маърузалари эшитилганидан сўнг Бош вазир номзодини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилади.
(22-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди унинг учун Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг ярмидан кўпи овоз берган тақдирда Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланган ҳисобланади.
Агар овоз бериш вақтида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Қонунчилик палатасида Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини ололмаса, Ўзбекистон Республикаси Президенти барча фракциялар билан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказганидан сўнг Бош вазир лавозимига номзодни яна бир марта тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига нисбатан ишончсизлик вотуми тегишинча Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истеъфога чиқади.
Янги Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан барча фракциялар билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тақдим қилиш учун таклиф этилади.
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тасдиқлаш масаласи юзасидан қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
Қонунчилик палатаси томонидан Бош вазир лавозимига номзод икки марта рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазир вазифасини бажарувчини тайинлайди ва Қонунчилик палатасини тарқатиб юборади.
Қонунчилик палатаси тарқатиб юборилган тақдирда янги сайлов тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ўтказилади.
(22-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-285-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 16-сон, 160-модда)
23-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) ва унинг ўринбосарини сайлаш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номзоди Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосарининг номзоди Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан киритилади.
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) ва унинг ўринбосарини сайлаш тўғрисидаги қарорлари Сенатга юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мажлисларида кўриб чиқилганидан кейин ушбу масала юзасидан қабул қилинган узил-кесил қарор қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади»;
(23-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 10 апрелдаги 209-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 15-сон, 179-модда)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.07.00.00 Референдум. Сайлов. Сайлов тизими / 01.07.03.00 Марказий сайлов комиссияси. Округ ва участка сайлов комиссиялари]
24-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги таклифлар Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан киритилади.
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоларини сайлаш масаласи юзасидан қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Сенатга юборилади.
VI. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ МАСАЛАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
25-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталарини ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталарини ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги ўзининг тасдиғига киритилган фармонлари юзасидан қарорлар қабул қилади.
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталарини ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш масаласи юзасидан қарорлари мазкур қарорлар қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Сенатга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
26-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг уруш ҳолати, умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисидаги, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ва тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш
Қонунчилик палатаси ўзининг кўриб чиқиши учун киритилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини ушбу фармон келиб тушган пайтдан эътиборан 48 соатдан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисидаги, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ва тугатиш тўғрисидаги фармонларини эса улар келиб тушган пайтдан эътиборан 72 соатдан кечиктирмай кўриб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг уруш ҳолати, умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисидаги, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ва тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақидаги масала Қонунчилик палатаси қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама қилинмасдан Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг уруш ҳолати, умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисидаги, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ва тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш масаласи юзасидан қарорлари дарҳол Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
VII. ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ТОМОНИДАН БОШҚА МАСАЛАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
261-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва навбатдаги йил учун назарда тутилган асосий устуворликлар тўғрисидаги ҳар йилги маърузаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан Қонунчилик палатасига тақдим этилади.
Фракциялар, депутатлар гуруҳлари, Қонунчилик палатасининг қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, фикрлар ва таклифлар Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда ҳукуматнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим масалаларини ҳал этишга доир фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
(261-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.07.00.00 Референдум. Сайлов. Сайлов тизими / 01.07.01.00 Референдум]
27-модда. Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш кераклиги тўғрисидаги материалларни ва масъул қўмитанинг хулосасини кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилиши мумкин:
референдум тайинлаш ва уни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида;
референдумни ўтказиш тўғрисидаги ташаббусни рад этиш ҳақида;
референдум ўтказмасдан туриб, референдум ўтказиш тўғрисидаги ташаббусда таклиф қилинган қонунни ёки бошқа қарорни қабул қилиш ҳақида.
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикасининг референдуми масаласи юзасидан қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Сенатга, шунингдек референдум ўтказиш ташаббускорларига юборилади.
Агар Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисидаги ташаббусни рад этиш ҳақида қарор қабул қилса, айни шу мазмун ёки маънодаги таъриф билан референдум ўтказиш тўғрисидаги масала камида бир йилдан кейин Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун такроран киритилиши мумкин.
28-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ва уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан шу шартнома расмий матнининг тасдиқланган нусхаси ва уни ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқлигининг асосларини ўз ичига олган ҳужжатлар билан биргаликда киритилади.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун Сенатга юборилади.
Агар Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қонунни белгиланган тартибда қабул қилмаса, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тартиб-таомилидан ўтмаган ҳисобланади.
(28-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.04.00.00 Ҳудуд / 01.04.03.00 Маъмурий-ҳудудий бўлиниш]
29-модда. Туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ва чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг белгиланган тартибда киритилган таклифига биноан туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ва чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқади.
Туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ва чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала рад этилган тақдирда, у Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун камида бир йилдан кейин қайта киритилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.09.00.00 Депутатлар ва Сенат аъзолари / 01.09.02.00 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг мақоми]
30-модда. Қонунчилик палатаси депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Қонунчилик палатаси депутатини жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўллашга розилик олиш тўғрисидаги тақдимномалари Қонунчилик палатаси томонидан, Қонунчилик палатасининг сессиялари оралиғидаги даврда эса унинг Кенгаши томонидан кўриб чиқилиб, кейинчалик Қонунчилик палатаси Кенгашининг ушбу масала юзасидан қарори Қонунчилик палатасининг сессиясида тасдиқланади.
Қонунчилик палатасининг ёки унинг Кенгашининг Қонунчилик палатаси депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этишга розилик бериш тўғрисидаги қарори яширин овоз бериш орқали қабул қилинади.
Қонунчилик палатасининг ёки унинг Кенгашининг Қонунчилик палатаси депутатини жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўллашга розилик бериш масаласи юзасидан қарори дарҳол Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига юборилади.
301-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўллашга розилик олиш тўғрисидаги тақдимномаси ўн кун ичида Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади, Қонунчилик палатасининг сессиялари оралиғидаги даврда эса унинг Кенгаши томонидан кўриб чиқилиб, кейинчалик Қонунчилик палатаси Кенгашининг ушбу масала бўйича қарори Қонунчилик палатасининг мажлисида тасдиқланади.
Қонунчилик палатасининг ёки унинг Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этишга розилик бериш тўғрисидаги қарори яширин овоз бериш орқали қабул қилинади.
Қонунчилик палатасининг ёки унинг Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўллашга розилик бериш тўғрисидаги қарори дарҳол Сенатга юборилади.
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик беришни рад этиши унга нисбатан жиноят ишини юритишни ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазони назарда тутадиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишни истисно этадиган ва бундай ишларни тугатишга сабаб бўладиган ҳолат ҳисобланади.
(301-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 10 апрелдаги 209-сонли Қонунига асосан киритилган —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 15-сон, 179-модда)
VIII. ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ТОМОНИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ СОҲАСИДАГИ ВАКОЛАТЛАРНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ
31-модда. Давлат бюджети ижросининг бориши тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш
Қонунчилик палатаси Давлат бюджетининг ижроси устидан назоратни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги йилнинг ҳар чорагида Қонунчилик палатасига Давлат бюджети ижросининг бориши тўғрисидаги ахборотни ва зарур материалларни юборади.
Қонунчилик палатаси Давлат бюджетининг йилнинг ҳар чорагидаги ижросининг боришини кўриб чиқади. Уни кўриб чиқиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) фикрлари ва таклифлари, масъул қўмитанинг хулосаси эшитилади, муҳокама ўтказилади ва тегишли қарор қабул қилинади.
(31-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан бирга Қонунчилик палатасига тақдим этади.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни фракциялар (депутатлар гуруҳлари) ва Қонунчилик палатаси қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама қилиш асосида кўриб чиқади.
Давлат бюджети ижросининг бориши тўғрисидаги масалани дастлабки тарзда муҳокама қилиш давомида фракциялар (депутатлар гуруҳлари) ва Қонунчилик палатасининг қўмиталари Давлат бюджетининг даромад қисми ижроси хусусида, ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиш ҳолати тўғрисида тегишли органлардан қўшимча ахборотни, шунингдек уларнинг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши ҳақидаги маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин. Бунда фракциялар (депутатлар гуруҳлари) жойларда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши масалаларини Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталари томонидан ўрганиш ташаббуси билан чиқиши мумкин.
(31-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот фракциялар (депутатлар гуруҳлари) ва Қонунчилик палатаси қўмиталарида муҳокама қилинганидан кейин Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилади ҳамда Қонунчилик палатасининг қарори билан тасдиқланади.
(31-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
32-модда. Парламент сўрови
Қонунчилик палатаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси масалалари ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан парламент сўрови юборишга ҳақли.
Парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклиф палата қўмиталари, фракциялар (депутатлар гуруҳлари), шунингдек Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида бешдан бир қисми томонидан Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритилади.
Қонунчилик палатасининг парламент сўрови тўғрисидаги қарори лойиҳаси сўров ташаббускорлари томонидан Қонунчилик палатасининг Спикерига масалани Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритиш учун юборилади.
Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳасига парламент сўрови лойиҳаси, шунингдек бошқа зарур материаллар илова қилинади. Парламент сўрови лойиҳасида сўровга жавоб беришнинг шакли (оғзаки ёки ёзма) ҳақидаги таклифлар бўлиши керак.
Қонунчилик палатаси парламент сўровини юбориш тўғрисида депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари парламент сўровига оғзаки жавобни Қонунчилик палатасининг мажлисида палата белгилаган муддатда беради.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари парламент сўровига ёзма жавобни, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юбориши лозим.
Парламент сўровига ёзма жавоб Қонунчилик палатасининг мажлисида раислик қилувчи томонидан ўқиб эшиттирилади. Ёзма жавобнинг нусхалари палата мажлисида ўқиб эшиттирилгунига қадар олдиндан депутатларга юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Олий хўжалик суди раиси, Бош прокурори, суриштирув ва тергов органлари раҳбарлари номига йўлланган парламент сўрови уларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас.
Парламент сўровига жавоб Қонунчилик палатасининг мажлисида муҳокама қилиниши мумкин. Қонунчилик палатаси парламент сўрови муҳокамаси якунлари бўйича қарор қабул қилади.
(32-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
321-модда. Депутат сўрови
Қонунчилик палатаси депутати давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига, қоида тариқасида, тегишли сайлов округи сайловчиларининг ёки Ўзбекистон экологик ҳаракатининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан сўров юборишга ҳақли.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари Қонунчилик палатаси депутати сўровига, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ёзма жавоб юборади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Олий хўжалик суди раиси, Бош прокурори, суриштирув ва тергов органлари раҳбарлари номига йўлланган депутат сўрови уларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас.
(321-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
33-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиш
Қонунчилик палатаси зарур бўлган ҳолларда ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи ушбу Қонуннинг 32-моддасига мувофиқ парламент сўрови тартибида эшитилади.
(33-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Фракциялар (депутатлар гуруҳлари), Қонунчилик палатасининг қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, фикрлар ва таклифлар Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда ҳукуматнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалаларига доир фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
(33-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига асосан учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
331-модда. Ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш
Қонунчилик палатаси зарур бўлган ҳолларда ўзининг мажлисида ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиши мумкин.
Ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш масаласи фракциялар ва депутатлар гуруҳларининг ташаббусига кўра Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.
Ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисида Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига олдиндан юборилади.
(331-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Ҳукумат аъзоларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда ҳукумат аъзоларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.
Ҳукумат аъзоларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
(331-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига асосан тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
332-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитиш
Қонунчилик палатаси ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги ҳисобот дастлабки тарзда фракциялар ва депутатлар гуруҳлари томонидан кўриб чиқилади.
Қонунчилик палатаси мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни муҳокама қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) маърузаси билан бошланади, маърузадан сўнг фракцияларнинг ва депутатлар гуруҳларининг вакиллари сўзга чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) ва Сенатга юборилади.
333-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини эшитиш
Қонунчилик палатаси ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини эшитади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботи дастлабки тарзда фракциялар ва депутатлар гуруҳлари, шунингдек Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.
Фракциялар ва депутатлар гуруҳлари Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасига ўз таклифлари ҳамда фикрларини юборади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси фракциялар ва депутатлар гуруҳлари тақдим этган таклифлар ҳамда фикрларни инобатга олган ҳолда мазкур ҳисобот юзасидан хулосани, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тегишли йилдаги ҳисоботи тўғрисида Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳасини тайёрлайди ҳамда уларни палата кўриб чиқиши учун тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш чоғида Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг маърузасини, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси вакилининг қўшимча маърузасини, шунингдек фракциялар ва депутатлар гуруҳлари вакилларининг чиқишларини эшитади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига ва Сенатга юборилади.
334-модда. Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан назорат ваколатларининг амалга оширилиши
Қонунчилик палатасининг қўмиталари, шунингдек Қонунчилик палатасининг депутатлари давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан ҳужжатларни, эксперт хулосаларини, статистика маълумотларини ва бошқа маълумотларни сўраб олиши мумкин.
Қонунчилик палатасининг қўмиталари ёки Қонунчилик палатасининг депутатлари томонидан сўралаётган ахборотни тегишли давлат органи, бошқа ташкилот, мансабдор шахс мурожаат олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай тақдим этиши керак.
Қонунчилик палатаси қўмиталари қўмиталарнинг иш режаларига, Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши қарорларига мувофиқ ўз мажлисларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг улар томонидан қонунларга риоя этилиши, Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши қарорларининг, палата қўмиталари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитиши мумкин.
(334-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг қўмиталари қарорлар қабул қилади, қарорлар тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органига юборилади.
Қонунчилик палатасининг қўмиталари ўз иш режаларига мувофиқ қонунларнинг, Қонунчилик палатаси қарорларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини вақти-вақти билан жойларга чиқиб ўрганади.
Қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг қўмиталари ўз мажлисларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиши, шунингдек ўрганиш натижаларини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиши мумкин.
Қонунчилик палатасининг қўмиталари янги қабул қилинган қонунлар ижросини таъминлаш учун қонун ости ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан мониторингни амалга оширади. Мониторингни амалга ошириш якунлари Қонунчилик палатаси қўмиталарининг мажлисларида кўриб чиқилиши мумкин.
(334-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига асосан тўртинчи — еттинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
(331 — 334-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
335-модда. Парламент текшируви
Жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактларни ёки воқеаларни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма қарори билан парламент текширувлари ўтказилиши мумкин.
Қонунчилик палатаси ва Сенат парламент текширувини ўтказиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан комиссия тузади.
Комиссия парламент текширувини ўтказишда қуйидагиларга ҳақли:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг вакилларини, мутахассислар, экспертлар ва олимларни комиссия ишига жалб этиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан, бошқа ташкилотлардан, шунингдек фуқаролардан зарур маълумотларни сўраб олиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини, шунингдек фуқароларни тушунтиришлар бериш учун таклиф этиш.
Комиссия Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Комиссия бажарилган иш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан белгиланган муддатда уларни хабардор қилади.
(335-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
VIII1. Қонунчилик палатаси депутатининг сайловчилар, сиёсий партия билан ишларини ташкил этиш тартиби
336-модда. Қонунчилик палатаси депутатининг сайловчилар, сиёсий партия билан ишлари
(335-модданинг рақами Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига асосан 336 рақамига алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Қонунчилик палатаси депутати ўз округи сайловчилари, уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партия билан алоқа боғлаб туради, Қонунчилик палатасида уларнинг манфаатларини ифода этади. Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган Қонунчилик палатаси депутатлари мазкур ҳаракат билан алоқа боғлаб туради ва Қонунчилик палатасида унинг манфаатларини ифода этади.
Фракциялар ҳар йили Қонунчилик палатасининг Кенгаши билан биргаликда депутатларнинг сайловчилар билан сайлов округларидаги ишлари учун мўлжалланган вақтни белгилайди.
Сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш чоғида Қонунчилик палатаси депутати:
мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти, фракциянинг фаолияти, унинг мамлакатни социал-иқтисодий ҳамда ижтимоий-сиёсий ривожлантиришнинг энг муҳим масалаларига доир нуқтаи назари тўғрисида сайловчиларга ахборот беради;
янги қабул қилинган қонунларнинг моҳияти ва аҳамиятини сайловчиларга етказади;
қабул қилинган қонунларнинг ижро этилиши ҳолатини ҳуқуқнинг қўлланилиш самарадорлигини ва қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш заруратини аниқлаш мақсадида ўрганади;
фракция томонидан белгиланадиган бошқа вазифаларни бажаради.
337-модда. Қонунчилик палатаси депутатининг сайлов округидаги ишларини ташкил этиш
(336-модданинг рақами Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига асосан 337 рақамига алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Қонунчилик палатасининг Кенгаши Қонунчилик палатаси депутатининг сайлов округидаги ишларини ташкил этиш юзасидан фракцияларнинг фикрлари ва таклифларини инобатга олган ҳолда чора-тадбирлар кўради.
Қонунчилик палатаси депутати сайлов округига чиқишидан олдин фракция ҳамда Қонунчилик палатаси томонидан ҳужжатлар, зарур ахборот ва маълумот материаллари билан таъминланади.
Қонунларнинг ижроси, давлат дастурларини ҳамда сиёсий партияларнинг дастурий мақсадларини амалга ошириш юзасидан аниқ масалаларни ишлаб чиқиш учун фракциялар зарур бўлган ҳолларда ўз депутатларининг сайловчилар билан сайлов округларидаги ишларини ташкил этади.
Фракциялар депутатларнинг сайлов округларидаги ишлари якунларини умумлаштиради, зарур бўлган ҳолларда долзарб масалаларни Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун киритади.
338-модда. Қонунчилик палатаси депутатининг сайлов округидаги ишларини ташкил этишга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўмаклашиш
(337-модданинг рақами Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига асосан 338 рақамига алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Қонунчилик палатаси депутатини сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар билан таъминлайди. Ижро этувчи ҳокимият органлари бинолар ажратилишини ташкил этади, фуқароларни депутатнинг сайловчилар билан учрашувлари ўтказиладиган, депутат томонидан фуқаролар қабул қилинадиган вақт ва жой ҳақида хабардор қилади, қабулларда ва учрашувларда иштирок этиш учун ўз масъул вакилларини депутатнинг таклифига кўра юборади, шунингдек депутатнинг жойлардаги ишига кўмаклашиш юзасидан бошқа чора-тадбирлар кўради.
339-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш
(338-модданинг рақами Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига асосан 339 рақамига алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Жисмоний ва юридик шахсларнинг Қонунчилик палатасига келиб тушган мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда Қонунчилик палатасида жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг шахсий қабулини ўтказиш Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қонунга ҳамда Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
(VIII1 бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
IX. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
34-модда. Қонунчилик палатасининг халқаро алоқалари
Қонунчилик палатаси бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан парламентлараро ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузиши, бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент тшкилотлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчигуруҳлар ва бошқа тузилмалар ташкил этиши, расмий парламент делегациялари алмашиши, шунингдек халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган турли тадбирлар ўтказиши мумкин.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling