Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами


Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари; 2


Download 1.15 Mb.
bet122/160
Sana08.01.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1084166
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   160
Bog'liq
Qonunlar to\'plami

1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг регламенти тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 153-модда; 29-30-сон, 298-модда; 2008 й., 52-сон, 510-модда; 2009 й., 15-сон, 179-модда; 2011 й., 16-сон, 160-модда; 2013 й., 16-сон, 215-модда; 2014 й., 16-сон, 177-модда, 20-сон, 222-модда; 2015 й., 52-сон, 645-модда; 2016 й., 39-сон, 457-модда)
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фаолиятининг ҳуқуқий асослари
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонунига, ушбу Қонунга ва бошқа қонунларга мувофиқ амалга оширади.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
2-модда. Қонунчилик палатаси фаолиятининг асосий принциплари
Қонунчилик палатаси фаолиятининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
сиёсий хилма-хиллик ва кўппартиявийлик;
масалаларни эркин муҳокама қилиш ва жамоа бўлиб ҳал этиш;
очиқлик ва ошкоралик;
жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш.
Қонунчилик палатасининг иши палата барча депутатларининг профессионал, доимий фаолиятига асосланади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
3-модда. Қонунчилик палатаси фаолиятининг ташкилий шакли
Қонунчилик палатаси фаолиятининг ташкилий шакли унинг Қонунчилик палатаси сессиялари даврида, қоида тариқасида, ҳафтасига уч марта ўтказиладиган мажлисларидир.
Қонунчилик палатасининг мажлислари, агар уларнинг ишида палата депутатлари умумий сонининг камида ярми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини, конституциявий қонунларни қабул қилишда, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишда депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлиши шарт.
Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси Қонунчилик палатасига сайловдан кейин икки ойдан кечиктирмай ўтказилади. Мазкур мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси очади ва Қонунчилик палатаси Спикери сайлангунга қадар унда раислик қилади.
Қонунчилик палатаси биринчи мажлиси ишини ташкил этиш учун мажлиснинг муваққат котибияти саноқ комиссияси ва овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан фойдаланиш устидан муваққат назорат гуруҳи сайланади.
(3-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисида унинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади, шу жумладан, қоида тариқасида:
(3-модданинг бешинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари сайланади;
сиёсий партиялар фракциялари (бундан буён матнда фракциялар деб юритилади) ва депутатлар гуруҳлари рўйхатга олинади;
Қонунчилик палатасининг қўмиталари тузилади.
Қонунчилик палатасининг навбатдан ташқари мажлислари унинг сессиялари оралиғида Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Қонунчилик палатаси Спикери таклифига ёки Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисмининг таклифига биноан чақирилиши мумкин.
Қонунчилик палатасининг мажлислари очиқ, ошкора ўтказилади ва оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилади. Қонунчилик палатасининг қарорига биноан ёпиқ мажлислар ўтказилиши ҳам мумкин.
Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (бундан буён матнда Сенат деб юритилади), қоида тариқасида, алоҳида-алоҳида мажлис ўтказади.
Қонунда белгиланган ҳолларда палаталарнинг қўшма мажлислари ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлислари Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Қонунчилик палатаси Спикерининг, Сенат Раисининг таклифига ёки тегишинча Қонунчилик палатаси депутатлари ёхуд сенаторлар умумий сонининг камида учдан бир қисмининг таклифига биноан чақирилиши мумкин.
Батафсил маълумот учун «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 11 -моддасига қаранг.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.03.00 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (қуйи палата) / 01.08.03.03 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари]
4-модда. Қонунчилик палатаси Спикерини ва унинг ўринбосарларини сайлаш
Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерини сайлашдан бошланади.
Қонунчилик палатаси Спикерини ва унинг ўринбосарларини сайлаш учун депутатлар орасидан Қонунчилик палатасига сайловда иштирок этган ҳар бир сиёсий партиядан камида уч нафар депутатдан иборат Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши тузилади. Сиёсий партиялар вакиллари кенгашининг таркиби тўғрисидаги қарор Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши ўз мажлисида Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари лавозимларига номзодларни депутатлар орасидан кўрсатиш масаласини кўриб чиқади. Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши мажлисида Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партиянинг вакили раислик қилади.
Номзод, агар у яширин овоз бериш натижасида Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг ярмидан кўп овозини олган бўлса, Қонунчилик палатасининг Спикери этиб сайланган ҳисобланади.
Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарларининг сони, қоида тариқасида, Қонунчилик палатасида тузилган фракциялар ва депутатлар гуруҳларининг сонидан келиб чиққан ҳолда Қонунчилик палатаси томонидан белгиланади. Қонунчилик палатасида тузилган фракция ва депутатлар гуруҳи ўз вакили Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимларидан бирини эгаллашида кафолатли ҳуқуққа эгадир.
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддатига сайланади.
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарини сайлаш учун фракция ва депутатлар гуруҳи, қоида тариқасида, ўз фракциясининг, депутатлар гуруҳининг раҳбари номзодини киритади.
Фракциядан ёки депутатлар гуруҳидан тақдим этилган номзод Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимига сайланмаган тақдирда, фракция, депутатлар гуруҳи ўз фракцияси, депутатлар гуруҳи аъзолари орасидан бошқа номзодни тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари сайланганлиги тўғрисида қарорлар қабул қилинади, қарорларни палата мажлисида раислик қилувчи имзолайди.
(4-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.03.00 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (қуйи палата) / 01.08.03.03 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари]
5-модда. Қонунчилик палатаси Спикерини ва унинг ўринбосарларини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш
Қонунчилик палатаси Спикери яширин овоз бериш орқали Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарорига биноан муддатидан илгари лавозимидан озод қилиниши мумкин.
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарорига биноан муддатидан илгари лавозимидан озод қилиниши мумкин.
Қонунчилик палатаси Спикерини ёки унинг ўринбосарларини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масала Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисмидан иборат Қонунчилик палатаси депутатлари гуруҳининг таклифига биноан палата томонидан кўриб чиқилади. Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарларини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масала уларнинг номзодлари кўрсатилган фракциялар ёки депутатлар гуруҳлари томонидан ҳам киритилиши мумкин.
(5-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Қонунчилик палатаси Спикерини ёки унинг ўринбосарларини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади, қарорни палата мажлисида раислик қилувчи имзолайди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.03.00 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (қуйи палата) / 01.08.03.04 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши]
6-модда. Қонунчилик палатаси Кенгаши
Қонунчилик палатасининг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Қонунчилик палатаси Кенгаши тузилади.
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Қонунчилик палатаси Кенгашининг таркибига Қонунчилик палатаси Спикери, унинг ўринбосарлари, фракциялар ва депутатлар гуруҳларининг раҳбарлари, Қонунчилик палатаси қўмиталарининг раислари киради.
Қонунчилик палатасининг Кенгаши:
Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби лойиҳасини шакллантиради;
қўмиталарнинг ишини мувофиқлаштириб боради;
Қонунчилик палатасига келиб тушган қонун лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун масъул бўлган қўмитани (бундан буён матнда масъул қўмита деб юритилади) белгилайди;
қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш ёки уни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтариш тўғрисида масъул қўмитанинг хулосасига кўра қарор қабул қилади;
Қонунчилик палатаси депутатининг сайлов округидаги ишини ташкил этишга кўмаклашади;
Қонунчилик палатаси фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этади.
Кенгаш ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича ўз аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қарорлар қабул қилади.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Қонунчилик палатаси Кенгашига Қонунчилик палатаси Спикери раҳбарлик қилади, у Кенгашнинг мажлисларини олиб боради ва унинг қарорларини имзолайди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.03.00 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (қуйи палата) / 01.08.03.05 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари ва комиссиялари]
7-модда. Қонунчилик палатасининг қўмиталарини тузиш
Қонунчилик палатаси томонидан унинг депутатлари орасидан палатанинг ваколатлари муддатига раис, унинг ўринбосари ва аъзолардан иборат таркибда қўмиталар тузилади.
Қонунчилик палатаси Спикери Қонунчилик палатаси қўмиталарининг таркибига сайланиши мумкин эмас.
(7-модда иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-90-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 15-сон, 153-модда)
7-модда иккинчи қисмининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарларига тааллуқли нормаларнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 23 июлдаги ЎРҚ-105-сонли Қонуни билан 2008 йил 1 январгача тўхтатилган.
Қонунчилик палатасида бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси, ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси тузилиши шарт. Қонунчилик палатасида бошқа қўмиталар ҳам тузилиши мумкин.
(7-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Қонунчилик палатаси қўмиталарининг умумий сони, қоида тариқасида, ўн биттадан ошмаслиги керак.
(7-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Қўмита раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари лавозимлари депутатларнинг қайси партияга ёки гуруҳга мансублигини ҳамда сайлов якунлари бўйича олинган депутатлик ўринларини инобатга олган ҳолда яхлит (умумий) қарори билан белгиланади. Қўмита раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари лавозимларига номзодлар кўрсатиш юзасидан таклифларни депутатлар бирлашмаларининг раҳбарлари ўзаро келишган ҳолда киритадилар.
(7-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Қонунчилик палатаси қўмитасининг раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари палата мажлисида Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан сайланади.
Қонунчилик палатаси қўмитасининг раиси, унинг ўринбосари, шунингдек қўмита аъзолари сайлангани тўғрисида Қонунчилик палатаси қарорлар қабул қилади.
71-модда. Қонунчилик палатасининг қўмиталари ҳузурида эксперт гуруҳларини тузиш
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишга ва муҳокама қилишга, назорат-таҳлил тадбирларини тайёрлашга ва ўтказишга кўмаклашиш мақсадида Қонунчилик палатасининг қўмиталари ҳузурида эксперт гуруҳлари тузилади.
Эксперт гуруҳлари давлат органларининг, илмий ва таълим муассасаларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг тегишли соҳаларда илмий иш тажрибасига, қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва (ёки) амалий иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислари орасидан тузилади.
Қонунчилик палатасининг қўмиталари ҳузурида эксперт гуруҳларини шакллантириш ва уларнинг фаолияти тартиби Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан тасдиқланадиган низом билан белгиланади.
(71-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.03.00 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (қуйи палата) / 01.08.03.05 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари ва комиссиялари]
8-модда. Қонунчилик палатасининг комиссияларини тузиш
Қонунчилик палатаси муайян вазифаларни бажариш учун комиссиялар тузиши мумкин.
Комиссия Қонунчилик палатаси мажлисида Қонунчилик палатасининг депутатлари орасидан комиссия раиси ва аъзолари, зарурат бўлганда эса комиссия раисининг ўринбосаридан иборат таркибда тузилади.
Комиссия тузилгани тўғрисида Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади.
Комиссия ўз зиммасига юклатилган вазифалар бажарилганидан сўнг, қайси муддатга тузилган бўлса, шу муддат ўтганидан кейин ёки Қонунчилик палатасининг қарорига биноан муддатидан илгари ўз фаолиятини тугатади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг комиссиялари (парламент комиссиялари) ташкил этилиши мумкин.
Зарур бўлган ҳолларда комиссиялар ишига давлат органларининг ва бошқа органларнинг вакиллари, шунингдек фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари жалб этилиши мумкин.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
81-модда. Қонун лойиҳаларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ
Қонунчилик палатасининг Кенгаши ҳузурида Қонунчилик палатаси девони ходимлари орасидан уч кишидан иборат таркибда киритиладиган қонун лойиҳаларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ (бундан буён матнда Мувофиқлаштирувчи гуруҳ деб юритилади) тузилади.
Келиб тушган қонун лойиҳаларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини рўйхатдан ўтказиш, Қонунчилик палатаси Кенгаши аъзоларини улар ҳақида хабардор қилиш ва ушбу лойиҳаларни бундан кейин кузатиб бориш Мувофиқлаштирувчи гуруҳ зиммасига юклатилади.
Мувофиқлаштирувчи гуруҳ фаолиятини ташкил этиш тартиби Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан тасдиқланадиган низом билан белгиланади.
(81-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-349-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 16-сон, 215-модда)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.03.00 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (қуйи палата) / 01.08.03.06 Депутатлик бирлашмалари (фракциялар ва депутатлик гуруҳлари)]
9-модда. Фракциялар ва депутатлар гуруҳлари
[СПиТ:
1.Парламентаризм / Фракция]
Фракция сиёсий партиядан кўрсатиладиган депутатлар томонидан партия манфаатларини Қонунчилик палатасида ифодалаш мақсадида тузиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган депутатлар бирлашмасидир.
Ўзбекистон экологик ҳаракатидан Қонунчилик палатаси таркибига сайланган депутатлар депутатлар гуруҳларини тузишга ҳақли.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-194-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 510-модда)
Қонунчилик палатасининг камида тўққиз нафар депутати фракция ёки депутатлар гуруҳини тузиш ҳуқуқига эга.
Қонунчилик палатасининг депутати фақат бир фракция ёки депутатлар гуруҳининг аъзоси бўлиши мумкин.
Сиёсий партиядан кўрсатилган ва Қонунчилик палатасига сайланган депутат фақат шу партия фракциясининг аъзоси бўлиши мумкин.
(9-модда бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-90-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 15-сон, 153-модда)
Қонунчилик палатаси Спикери ўз вазифаларини бажариш даврида сиёсий партияга аъзоликни тўхтатиб туради ва фракция ёки депутатлар гуруҳи таркибига кириши мумкин эмас.
(9-модда олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-90-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 15-сон, 153-модда)
9-модда олтинчи қисмининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарларига тааллуқли нормаларнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 23 июлдаги ЎРҚ-105-сонли Қонуни билан 2008 йил 1 январгача тўхтатилган.
Фракция ёки депутатлар гуруҳини тузиш учун:
фракция ёки депутатлар гуруҳининг таъсис йиғилишини ўтказиш;
фракция ёки депутатлар гуруҳини тузиш тўғрисида таъсис баённомасини қабул қилиш;
фракция ёки депутатлар гуруҳининг раҳбарини сайлаш зарур бўлади.
Фракция ёки депутатлар гуруҳининг раҳбари фракция ёки депутатлар гуруҳини тузиш тўғрисидаги таъсис баённомасини Қонунчилик палатасига тақдим этади ва тегишинча фракция ёки депутатлар гуруҳи тузилгани ҳақида Қонунчилик палатасига ахборот беради, бу Қонунчилик палатаси мажлисининг баённомасида қайд этилади.
Фракциялар ва депутатлар гуруҳлари ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказилади.
Депутатлар бирлашмалари фаолиятининг ташкилий шакли уларнинг мажлисларидир.
Фракциялар ва депутатлар гуруҳлари ишини мувофиқлаштириб бориш, Қонунчилик палатаси мажлисига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш, фракциялар ва депутатлар гуруҳлари нуқтаи назарини келишиб олиш мақсадида депутатлар бирлашмалари раҳбарларининг қўшма мажлислари ўтказилиши мумкин.
Депутатлар бирлашмалари ўзлари қабул қилган қарорлар, шунингдек депутатлар бирлашмалари раҳбарларининг қўшма мажлисларида қабул қилинган қарорлар ҳақида Қонунчилик палатаси Спикерига ва унинг Кенгашига ахборот берадилар.
Фракция ва депутатлар гуруҳи фаолияти қуйидаги ҳолларда тугатилади:
фракция ёки депутатлар гуруҳининг ўз ташаббусига биноан;
Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддати тугаганда;
фракция ёки депутатлар гуруҳи таркибига кирувчи депутатлар сони уларни тузиш учун зарур бўлган меъёрдан камайиб кетганда;
тегишли сиёсий партия фаолияти тугаганда (тугатилганда).
Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддати тугашидан олдин фракциялар ёки депутатлар гуруҳлари фаолиятининг тугатилиши Қонунчилик палатасининг қарори билан расмийлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.03.00 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (қуйи палата) / 01.08.03.06 Депутатлик бирлашмалари (фракциялар ва депутатлик гуруҳлари)]
91-модда. Парламентдаги кўпчилик ва парламентдаги мухолифат. Фракцияларнинг блокка бирлашиши
Қонунчилик палатасида кўпчилик ўринни эгаллаган фракция парламентдаги кўпчиликни ташкил этади.
Ўз дастурий мақсадли вазифаларининг яқинлигидан ёки мослигидан келиб чиққан ҳолда блок тузадиган бир нечта фракциялар ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар ҳам парламентдаги кўпчиликни ташкил этиши мумкин.
Янгитдан шакллантирилган ҳукуматнинг тутган йўли ва дастурига ёки унинг айрим йўналишларига қўшилмайдиган фракциялар, шунингдек Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар ўзларини мухолифат деб эълон қилиши мумкин.
(91-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-194-сонли Қонуни таҳририда— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 510-модда)
Фракцияларнинг блокка бирлашиши қонунда назарда тутилган ҳуқуқларни амалга оширишда уларнинг мустақиллигини чеклаб қўймайди.
Ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция қонунда фракциялар учун назарда тутилган ваколатлар билан бир қаторда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар ўша масалага доир қонун лойиҳасининг, шунингдек Қонунчилик палатаси қарори лойиҳасининг муқобил таҳририни киритиш;
(91-модданинг бешинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
муҳокама этилаётган масалалар юзасидан ўзининг алоҳида фикрини Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси баённомасига киритиш;
Сенат томонидан рад этилган қонун бўйича келишув комиссиясида ўз вакилларининг кафолатли иштирок этиши.
Парламентдаги мухолифатнинг қонун билан кафолатланган ҳуқуқлари парламентдаги кўпчилик томонидан камситилиши мумкин эмас»;
(91-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-90-сон Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 15-сон, 153-модда)
II. ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ МАЖЛИСИДА МАСАЛАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ
10-модда. Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби
Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилиши лозим бўлган масалалар уларни кўриб чиқиш навбати, палатанинг ҳар бир масалани кўриб чиқишга тайёрлаш учун масъул бўлган қўмиталари, маърузачилар (қўшимча маърузачилар), шунингдек бошқа маълумотлар кўрсатилган ҳолда мажлис кун тартиби лойиҳасига киритилади.
Қонунчилик палатаси мажлиси кун тартибининг лойиҳаси Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан тузилади.
Қонунчилик палатасининг депутатлари Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби лойиҳасига киритилган масалалар тўғрисида олдиндан хабардор қилинадилар.
Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби палата қарори билан тасдиқланади.
11-модда. Қонунчилик палатаси мажлисларида овоз бериш шакллари ва усуллари
Қонунчилик палатасининг қарорлари унинг мажлисларида очиқ ёки яширин овоз бериш орқали қабул қилинади. Очиқ овоз бериш фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) ташаббусига кўра номма-ном ўтказилиши мумкин, унинг натижалари Қонунчилик палатаси мажлисининг стенограммасига илова қилинади.
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Қонунчилик палатаси мажлисларида овоз бериш овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан фойдаланган ҳолда ёки яширин овоз бериш бюллетенларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Қонунчилик палатаси мажлисида овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан фойдаланилиши устидан назоратни Қонунчилик палатаси депутатлари жумласидан бўлган гуруҳ амалга оширади.
Овоз бериш шакли ва усули тўғрисидаги қарор Қонунчилик палатаси томонидан очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади, у ёки бу масала юзасидан овоз бериш шакли ва усули Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳамда конституциявий қонунларда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Қонунчилик палатасининг депутати ўзининг овоз бериш ҳуқуқини шахсан амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
[ТСЗ:

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling