Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами


Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.01.00 Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди. Сайланиши. Ваколатлари; 2


Download 1.15 Mb.
bet130/160
Sana08.01.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1084166
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   160
Bog'liq
Qonunlar to\'plami

1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.01.00 Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди. Сайланиши. Ваколатлари;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.02.00 Ўзбекистон Республикасининг Олий суди. Ваколати. Таркиби;
3.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.03.00 Ўзбекистон Республикасининг Олий хўжалик суди. Ваколати. Таркиби;
4.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.13.00 Судьяларнинг мақоми. Судьяларнинг сайланиш ва тайинланиш тартиби. Ваколатларни тугатиш. Судьяларнинг моддий ва ижтимоий таъминоти]
21-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди ва Олий хўжалик судини сайлаш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди ва Олий хўжалик суди раислари, раис ўринбосарлари ва судьялари лавозимларига сайлаш учун номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Сенатга тақдим этилади.
Сенат Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди ва Олий хўжалик суди раислари, раис ўринбосарлари ва судьяларини сайлаш тўғрисидаги масалани ўзининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқади. Бу масалалар юзасидан қарорлар Сенат аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди ва Олий хўжалик суди раислари, раис ўринбосарлари ва судьяларини сайлаш масаласи юзасидан қарорлари мазкур қарорлар қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
Агар Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди ва Олий хўжалик суди раислари, раис ўринбосарлари ва судьялари лавозимларига тақдим этилган номзодлар овоз бериш пайтида Сенат аъзолари овозларининг етарли сонини ололмасалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Сенат кўриб чиқиши учун шу номзодларни қайтадан тақдим этиши мумкин. Агар улар қайта рад этилса Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Сенат кўриб чиқиши учун бошқа номзодлар тақдим этилади.
[ОКОЗ:

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling