Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами
Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқлар ва йиғимлар / 07.09.01.00 Умумий қоидалар; 2
Download 1.15 Mb.
|
Qonunlar to\'plami
- Bu sahifa navigatsiya:
- VI. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ МАСАЛАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
- VII. СЕНАТ ТОМОНИДАН БОШҚА МАСАЛАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ 25 1
- 26-модда. Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш
- 27-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ва уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш
- 28-модда. Туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ва чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш
- 30-модда. Сенаторни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш
- VIII. СЕНАТ ТОМОНИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ СОҲАСИДАГИ ВАКОЛАТЛАРНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ 31-модда. Парламент сўрови
- 32-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиш
- IX. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР 33-модда. Сенатнинг халқаро алоқалари
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқлар ва йиғимлар / 07.09.01.00 Умумий қоидалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар; 3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар] 22-модда. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисини, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раисини, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раиси, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакиллари лавозимларига тайинлаш учун номзодларни Ўзбекистон Республикасининг Президенти Сенатга тақдим этади. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисини, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раисини, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги масалани Сенат ўзининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқади. Бу масалалар юзасидан қарорлар Сенат аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисини, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раисини, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш ёки уларни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорлари мазкур қарорлар қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади. Агар Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раиси, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакиллари лавозимларига тайинлаш учун тақдим этилган номзодлар овоз бериш пайтида Сенат аъзолари овозларининг етарли сонини ололмасалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Сенат кўриб чиқиши учун шу номзодларни қайтадан тақдим этиши мумкин. Агар улар қайта рад этилса Сенат кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бошқа номзодлар тақдим этилади. VI. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ МАСАЛАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ 23-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталарини ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш Сенат Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталарини ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги ўз тасдиғига киритилган фармонлари юзасидан қарорлар қабул қилади. Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталарини ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш масаласи юзасидан қарорлари мазкур қарорлар қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Қонунчилик палатасига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади. 24-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг уруш ҳолати, умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисидаги, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ва тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш Сенат ўз тасдиғига киритилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини ушбу фармон келиб тушган пайтдан эътиборан 48 соатдан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисидаги, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ёки тугатиш тўғрисидаги фармонларини эса улар келиб тушган пайтдан эътиборан 72 соатдан кечиктирмай кўриб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг уруш ҳолати, умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисидаги, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ва тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақидаги масала Сенат қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама қилинмасдан Сенат томонидан кўриб чиқилади. Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг уруш ҳолати, умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисидаги, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ва тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш масаласи юзасидан қарорлари дарҳол Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади. 25-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақидаги масалалар Сенатнинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади. Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисини тайинлаш ҳамда лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш масаласи юзасидан қарорлари мазкур қарорлар қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади. (25-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-285-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 16-сон, 160-модда) VII. СЕНАТ ТОМОНИДАН БОШҚА МАСАЛАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ 251-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва навбатдаги йил учун назарда тутилган асосий устуворликлар тўғрисидаги ҳар йилги маърузаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан Сенатга тақдим этилади. Сенат қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, фикрлар ва таклифлар Сенатнинг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, унда ҳукуматнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим масалаларини ҳал этишга доир фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган Сенатнинг қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади. (251-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда) [ОКОЗ: 1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.07.00.00 Референдум. Сайлов. Сайлов тизими / 01.07.01.00 Референдум] 26-модда. Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш Сенат Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш кераклиги тўғрисидаги материалларни, Қонунчилик палатасининг референдум ўтказиш ва уни ўтказиш санасини тайинлаш тўғрисидаги қарорини, шунингдек мазкур масала бўйича масъул қўмитанинг хулосасини кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилиши мумкин: референдум тайинлаш ва уни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида; референдум ўтказиш тўғрисидаги ташаббусни рад этиш ҳақида. Сенатнинг Ўзбекистон Республикасининг референдуми масаласи юзасидан қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Қонунчилик палатасига, шунингдек референдум ўтказиш ташаббускорларига юборилади. Сенат Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ва уни ўтказиш санасини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур масала юзасидан Сенат ва Қонунчилик палатасининг қарорлари ушбу масала юзасидан Сенат қарор қабул қилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. [ОКОЗ: 1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар] 27-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ва уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қонун Сенатга шу шартнома расмий матнининг тасдиқланган нусхаси ва уни ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқлигининг асосларини ўз ичига олган ҳужжатлар билан биргаликда киритилади. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги Сенат томонидан маъқулланган қонун имзолаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади. (27-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда) [ОКОЗ: 1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.04.00.00 Ҳудуд / 01.04.03.00 Маъмурий-ҳудудий бўлиниш] 28-модда. Туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ва чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш Сенат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг белгиланган тартибда киритилган таклифига биноан туманларни, шаҳарларни, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларни қайта номлаш ва уларнинг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалани Қонунчилик палатаси томонидан мазкур масала бўйича ижобий қарор қабул қилинганидан ва Сенатга тегишли материаллар келиб тушганидан кейин кўриб чиқади. Туманларни, шаҳарларни, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларни қайта номлаш ва уларнинг чегараларини ўзгартириш тўғрисида Қонунчилик палатаси ва Сенат томонидан қабул қилинган қарорлар белгиланган тартибда эълон қилиниши лозим. (28-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда) [ОКОЗ: 1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.12.17.00 Амнистия ва афв этиш] 29-модда. Амнистия тўғрисидаги ҳужжатни қабул қилиш Сенат амнистия тўғрисидаги ҳужжатни қабул қилиш тўғрисидаги масалани Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан ўзининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқади. Амнистия тўғрисидаги ҳужжат мазкур ҳужжат қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида эълон қилиниши керак. [ОКОЗ: 1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.09.00.00 Депутатлар ва Сенат аъзолари / 01.09.03.00 Олий Мажлис Сенати аъзосининг мақоми] 30-модда. Сенаторни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг сенаторни жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўллашга розилик олиш тўғрисидаги тақдимномалари Сенат томонидан унинг мажлисида, Сенатнинг мажлислари оралиғидаги даврда эса Сенатнинг Кенгаши томонидан кўриб чиқилади. Сенатнинг ёки Сенат Кенгашининг сенаторни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этишга розилик бериш тўғрисидаги қарори яширин овоз бериш орқали қабул қилинади. Сенатнинг ёки Сенат Кенгашининг сенаторни жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўллашга розилик бериш масаласи юзасидан қарори дарҳол Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига юборилади. 301-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўллашга розилик олиш тўғрисидаги тақдимномаси ушбу масала бўйича Қонунчилик палатасининг қарори Сенатга келиб тушганидан кейин ўн кун ичида Сенат томонидан унинг мажлисида, Сенатнинг мажлислари оралиғидаги даврда эса Сенатнинг Кенгаши томонидан кўриб чиқилади. Сенатнинг ёки унинг Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этишга розилик бериш тўғрисидаги қарори яширин овоз бериш орқали қабул қилинади. Сенатнинг ёки унинг Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўллашга розилик бериш масаласига оид қарори дарҳол Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига юборилади. Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик беришни рад этиши унга нисбатан жиноят ишини юритишни ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазони назарда тутадиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишни истисно этадиган ва бундай ишларни тугатишга сабаб бўладиган ҳолат ҳисобланади. (301-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-209-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 15-сон, 179-модда) VIII. СЕНАТ ТОМОНИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ СОҲАСИДАГИ ВАКОЛАТЛАРНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ 31-модда. Парламент сўрови Сенат давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси масалалари ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан парламент сўрови юборишга ҳақли. Парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклиф Сенат қўмиталари ёки Сенат аъзолари умумий сонининг камида бешдан бир қисми томонидан Сенат кўриб чиқиши учун киритилади. Сенатнинг парламент сўрови тўғрисидаги қарори лойиҳаси сўров ташаббускорлари томонидан Сенат Раисига масалани Сенатнинг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритиш учун юборилади. Сенатнинг қарори лойиҳасига парламент сўрови лойиҳаси, шунингдек бошқа зарур материаллар илова қилинади. Парламент сўрови лойиҳасида сўровга жавоб беришнинг шакли (оғзаки ёки ёзма) ҳақидаги таклифлар бўлиши керак. Сенат парламент сўровини юбориш тўғрисида Сенат аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилади. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари парламент сўровига оғзаки жавобни Сенатнинг мажлисида Сенат белгилаган муддатда беради. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари парламент сўровига ёзма жавобни, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юбориши лозим. Парламент сўровига ёзма жавоб Сенатнинг мажлисида раислик қилувчи томонидан ўқиб эшиттирилади. Ёзма жавобнинг нусхалари палата мажлисида ўқиб эшиттирилгунига қадар олдиндан сенаторларга юборилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Олий хўжалик суди раиси, Бош прокурори, суриштирув ва тергов органлари раҳбарлари номига йўлланган парламент сўрови уларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас. Парламент сўровига жавоб Сенатнинг мажлисида муҳокама қилиниши мумкин. Сенат парламент сўрови муҳокамаси якунлари бўйича қарор қабул қилади. (31-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда) 311-модда. Сенатор сўрови Сенатор давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига, қоида тариқасида, тегишли ҳудудларнинг манфаатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан сўров юборишга ҳақли. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари сенатор сўровига, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ёзма жавоб юборади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Олий хўжалик суди раиси, Бош прокурори, суриштирув ва тергов органлари раҳбарлари номига йўлланган сенатор сўрови уларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас. (311-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда) 32-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиш Сенат зарур бўлган ҳолларда ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи ушбу Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ парламент сўрови тартибида эшитилади. (32-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда) Сенат қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, фикрлар ва таклифлар Сенатнинг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, унда ҳукуматнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалаларига доир фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Сенатнинг қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади. (32-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига асосан учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда) 321-модда. Ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш Сенат зарур бўлган ҳолларда ўз мажлисида ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиши мумкин. Ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш масаласи Сенат томонидан қўмиталарнинг ташаббусига кўра кўриб чиқилади. Ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисида Сенат қарор қабул қилади, қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига олдиндан юборилади. Ҳукумат аъзоларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, унда ҳукумат аъзоларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин. Ҳукумат аъзоларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Сенатнинг қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади. 322-модда. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ҳисоботини эшитиш Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Сенатга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилган ҳар йилги ҳисоботи Сенатнинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ҳисоботи дастлабки тарзда Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, қарор Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига юборилади. 323-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботини эшитиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг Сенатга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилган ҳар йилги ҳисоботи Сенатнинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботи дастлабки тарзда Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига юборилади. (321-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига асосан 321, 322 ва 323-моддалар билан алмаштирилди — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда) 324-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитиш (322-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига мувофиқ 324-модда деб ҳисобланган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда) Сенат ҳар йили ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги ҳисобот дастлабки тарзда Сенат қўмиталари томонидан кўриб чиқилади. Сенат мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни муҳокама қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) маърузаси билан бошланади, маърузадан сўнг Сенат қўмиталарининг вакиллари сўзга чиқади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) ва Қонунчилик палатасига юборилади. 325-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини эшитиш (323-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига мувофиқ 325-модда деб ҳисобланган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда) Сенат ҳар йили ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини мазкур масала юзасидан Қонунчилик палатасининг қарори Сенатга келиб тушганидан кейин эшитади ва муҳокама қилади. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботи дастлабки тарзда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси сенаторлар тақдим этган таклифлар ва фикрларни инобатга олган ҳолда мазкур ҳисобот юзасидан хулосани, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тегишли йилдаги ҳисоботи тўғрисида Сенатнинг қарори лойиҳасини тайёрлайди ҳамда уларни палата кўриб чиқиши учун тақдим этади. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш чоғида Сенат Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг маърузасини, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси вакилининг қўшимча маърузасини, шунингдек Сенатнинг бошқа қўмиталари вакилларининг чиқишларини эшитади. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига ва Қонунчилик палатасига юборилади. 326-модда. Сенат қўмиталари томонидан назорат ваколатларининг амалга оширилиши (324-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига мувофиқ 326-модда деб ҳисобланган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда) Сенатнинг қўмиталари, шунингдек сенаторлар давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан ҳужжатларни, эксперт хулосаларини, статистика маълумотларини ва бошқа маълумотларни сўраб олиши мумкин. Сенатнинг қўмиталари ёки сенаторлар томонидан сўралаётган ахборотни тегишли давлат органи, бошқа ташкилот, мансабдор шахс мурожаат олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай тақдим этиши керак. Сенат қўмиталари қўмиталарнинг иш режаларига, Сенат ва унинг Кенгаши қарорларига мувофиқ ўз мажлисларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг улар томонидан қонунларга риоя этилиши, Сенат ва унинг Кенгаши қарорларининг, палата қўмиталари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитиши мумкин. (326-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда) Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Сенатнинг қўмиталари қарорлар қабул қилади, қарорлар тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органига юборилади. Сенатнинг қўмиталари ўз иш режаларига мувофиқ қонунларнинг, Сенат қарорларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини вақти-вақти билан жойларга чиқиб ўрганади. Қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш якунлари бўйича Сенатнинг қўмиталари ўз мажлисларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиши, шунингдек ўрганиш натижаларини Сенат кўриб чиқиши учун киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиши мумкин. Сенатнинг қўмиталари янги қабул қилинган қонунлар ижросини таъминлаш учун қонун ости ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан мониторингни амалга оширади. Мониторингни амалга ошириш якунлари Сенат қўмиталарининг мажлисларида кўриб чиқилиши мумкин. (326-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига мувофиқ тўртинчи — еттинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда) (моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда) 327-модда. Парламент текшируви Жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактларни ёки воқеаларни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма қарори билан парламент текшируви ўтказилиши мумкин. Қонунчилик палатаси ва Сенат парламент текширувини ўтказиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан комиссия тузади. Комиссия парламент текширувини ўтказишда қуйидагиларга ҳақли: давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг вакилларини, мутахассислар, экспертлар ва олимларни комиссия ишига жалб этиш; давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан, бошқа ташкилотлардан, шунингдек фуқаролардан зарур маълумотларни сўраб олиш; давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини, шунингдек фуқароларни тушунтиришлар бериш учун таклиф этиш. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Комиссия бажарилган иш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан белгиланган муддатда уларни хабардор қилади. 328-модда. Прокуратура органлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш Прокуратура органлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш, мамлакатда қонун устуворлиги ва қонунийликни, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича улар ишининг самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан Сенатнинг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссияси тузилади. Сенатнинг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссиясининг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма қарори билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ҳар йили Сенатга ҳисобот тақдим этади, ҳисобот Сенатнинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботи дастлабки тарзда Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан Сенатнинг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссияси билан биргаликда кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, қарор Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилади. (327 ва 328-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда) IX. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР 33-модда. Сенатнинг халқаро алоқалари Сенат бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан парламентлараро ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузиши, бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент тшкилотлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчигуруҳлар ва бошқа тузилмалар ташкил этиши, расмий парламент делегациялари алмашиши, шунингдек халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган турли тадбирлар ўтказиши мумкин. Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling