Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами
Download 1.15 Mb.
|
Qonunlar to\'plami
- Bu sahifa navigatsiya:
- 34-модда. Сенат харажатларининг сметасини тасдиқлаш
- ОКОЗ: 1.
331-модда. Ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар
Бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар Сенат аъзолари орасидан ташкил этилади, унинг таркиби Сенат Кенгашининг қарори билан тасдиқланади. Сенат ва Қонунчилик палатаси биргаликда Сенат аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар ташкил этиши мумкин, уларнинг таркиби Сенат Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма қарори билан тасдиқланади. Ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар фаолиятининг тартиби Сенат Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма қарори билан белгиланади. 332-модда. Расмий делегациялар Бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш учун Сенат расмий парламент делегациялари таркибида хорижий мамлакатларга бориши мумкин. Расмий парламент делегацияларини хорижий мамлакатларга юбориш масаласи белгиланган тартибга муфовиқ Сенат Кенгаши томонидан кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикасининг расмий парламент делегациялари хорижий сафар якунлари бўйича Сенат Кенгашига ахборот тақдим этади. 34-модда. Сенат харажатларининг сметасини тасдиқлаш Сенат, унинг органлари ва сенаторларнинг фаолияти билан боғлиқ харажатлар сметаси Сенат Раиси томонидан тасдиқланади. 2003 йил 29 август, 523-II-сон [ОКОЗ: 1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.07.00.00 Референдум. Сайлов. Сайлов тизими / 01.07.02.00 Сайловлар. Сайлов тизими; 2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.01.00 Умумий қоидалар. Олий Мажлисга сайловлар / 01.08.01.01 Умумий қоидалар; 3.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.01.00 Умумий қоидалар. Олий Мажлисга сайловлар / 01.08.01.02 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларини сайлаш, Сенат аъзоларини сайлаш ва тайинлаш; Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling