Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами


-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бирлашмалари


Download 1.15 Mb.
bet47/160
Sana08.01.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1084166
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   160
Bog'liq
Qonunlar to\'plami

10-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бирлашмалари
Тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида нотижорат ташкилотлар бўлган уюшмаларга (иттифоқларга) ва бошқа бирлашмаларга бирлашиши мумкин.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сонли «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмаларининг ташкил этилиши, фаолият кўрсатиши, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши билан боғлиқ муносабатлар қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 77-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 22 мартдаги 153-сонли қарори билан тасдиқланган «Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида»ги низом.
11-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилиб, унга мувофиқ қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти субъектининг фойдасига талқин этилади.
12-модда. Инсофсиз рақобатга йўл қўйилмаслиги
Тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда афзалликлар олишга қаратилган, қонун ҳужжатларига, иш муомаласи одатларига зид бўлган ва бошқа тадбиркорлик субъектлари бўлган рақобатчиларга зарар етказадиган ёки зарар етказиши мумкин бўлган ёхуд уларнинг ишчанлик обрўсига путур етказадиган ёки путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатларига йўл қўйилмайди.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддаси.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling