Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами


-модда. Тадбиркорлик субъектларининг қимматли қоғозлар бозорига, хом ашё, товарлар ва хизматлар бозорларига эркин кириш кафолатлари


Download 1.15 Mb.
bet55/160
Sana08.01.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1084166
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   160
Bog'liq
Qonunlar to\'plami

26-модда. Тадбиркорлик субъектларининг қимматли қоғозлар бозорига, хом ашё, товарлар ва хизматлар бозорларига эркин кириш кафолатлари
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қимматли қоғозлар бозорига, хом ашё, товарлар ва хизматлар бозорларига эркин киришда, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун товарларнинг айрим турларини етказиб беришда қатнашишда, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишда тенг имкониятларга эга. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қимматли қоғозлар бозорига, хом ашё, товарлар ва хизматлар бозорларига кириши давлат органлари, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари томонидан бирон-бир тарзда чекланишига йўл қўйилмайди.
Давлат органлари давлат эҳтиёжлари учун товарларни ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш) ва етказиб беришга доир буюртмаларни тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўртасида жойлаштириш чораларини кўради. Давлат харидлари бўйича танловлар ўтказишда бошқа тенг шароитларда кичик тадбиркорлик субъектларига афзаллик берилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қимматли қоғозлар бозорига, хом ашё, айрим товарлар ва хизматлар бозорларига киришига доир бошқа алоҳида шартлар белгиланиши мумкин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1475-сонли «Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб қилишни кенгайтириш тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли «Маҳсулотлар, хомашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги қарори.
27-модда. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг моддий-техника ресурсларидан, уруғлик материаллардан, кўчатлардан ва зотдор чорвадан эркин фойдаланиш кафолатлари
Фермер ва деҳқон хўжаликлари моддий-техника ресурслари, шу жумладан ёнилғи-мойлаш материаллари, омихта ем, органик ва минерал ўғитлар бозорларига эркин киришда бошқа тадбиркорлик субъектлари билан тенг ҳуқуқларга эга.
Давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фермер ва деҳқон хўжаликларининг уруғлик материалларга, кўчатларга, қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш воситаларига, зотдор чорвага бўлган эҳтиёжларини таъминлаш борасида шароитлар яратади.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling