Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами
-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ташқи иқтисодий фаолият эркинлиги кафолатлари
Download 1.15 Mb.
|
Qonunlar to\'plami
- Bu sahifa navigatsiya:
- 23-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлари кафолатлари
22-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ташқи иқтисодий фаолият эркинлиги кафолатлари
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятни мустақил амалга оширади. Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида»ги Қонуни. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги валюта ҳисобварақларини очиш ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлади. Товарлар импорт қилувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун уларнинг ташқи иқтисодий алоқалар иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги ҳам ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишга асос бўлади. Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сонли қарори билан тасдиқланган «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида»ги низом. 23-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлари кафолатлари Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мулки дахлсиздир ва қонун билан муҳофаза қилинади. Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонунининг 32, 33-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 166-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60, 61-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 170 — 173-моддалари. Тадбиркорлик фаолияти субъекти мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкка нисбатан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай ҳаракатларни бажаришга ҳақли. Бунда тадбиркорлик фаолияти субъектининг ўз мулкдорлик ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузмаслиги ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига путур етказмаслиги керак. Тадбиркорлик фаолияти субъекти қонунда назарда тутилган ҳолларда, шартларда ва доирада бошқа шахслар унинг мол-мулкидан чекланган тарзда фойдаланишига йўл қўйиши шарт. Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 172-173-моддалари. Тадбиркорлик фаолияти субъектидан мулкни олиб қўйишга, унинг бошқа ашёвий ҳуқуқларини бекор қилишга, шунингдек уларни чеклашга йўл қўйилмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонунининг 34-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 199-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 29, 36, 42-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 25, 26-моддалари. Тадбиркорлик фаолияти субъекти бошқа шахснинг қонунга хилоф эгалигида бўлган ўз мол-мулкини талаб қилиб олишга, шунингдек ўз мулк ҳуқуқининг ҳар қандай бузилиши, гарчи бундай ҳуқуқбузарлик эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этилишини талаб қилишга ҳақли. Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 228 ва 231-моддалари. Мулк ҳуқуқини бекор қиладиган қонун ҳужжати қабул қилинган тақдирда, ушбу ҳужжатни қабул қилиш натижасида мол-мулкнинг мулкдори бўлган тадбиркорлик субъектига етказилган зарарнинг ўрни, шу жумладан мол-мулкнинг қиймати давлат томонидан қопланади. Зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ низолар суд томонидан ҳал қилинади. Мулк ҳуқуқи бекор қилинганда олиб қўйилаётган мол- мулкнинг қиймати, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, мулк ҳуқуқи бекор қилинган пайтдаги ҳолатга кўра баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланади. Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 205-моддаси. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ашёвий ҳуқуқлари қонунда назарда тутилган тартибда ҳимоя қилинади. Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 19-боби («Мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш»). Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling