Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами


-модда. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш


Download 1.15 Mb.
bet65/160
Sana08.01.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1084166
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   160
Bog'liq
Qonunlar to\'plami

42-модда. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилади. Бунда тадбиркорлик субъектларига нисбатан қуйидаги ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд тартибида қўлланилади:
фаолиятни тугатиш;
атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш;
фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно;
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни 5-моддаси биринчи қисмининг 8-банди, Ўзбекистон Республикаси «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг 14, 15-моддалари.
молиявий санкцияларни қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пеня ҳисоблаб чиқариш, шунингдек ташкилотнинг ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлганлиги ва молиявий санкция суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно;
ҳуқуқбузарлик предметларини давлат даромадига ўтказиш;
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун берилган лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сонли «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 203-боби («Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларни юритиш»).

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling