Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами
Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.08.00 Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари; 2
Download 1.15 Mb.
|
Qonunlar to\'plami
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-БОБ. ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА ТУМАНЛАРАРО, ТУМАН (ШАҲАР) СУДИ. ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ТУМАН (ШАҲАР) СУДИ. ТУМАНЛАРАРО, ТУМАН (ШАҲАР) ИҚТИСОДИЙ СУДИ. ТУМАН (ШАҲАР) МАЪМУРИЙ СУДИ
- 38-модда. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судининг, туман (шаҳар) маъмурий судининг раиси
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.08.00 Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.10.00 Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро (туман) судлари] 3-БОБ. ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА ТУМАНЛАРАРО, ТУМАН (ШАҲАР) СУДИ. ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ТУМАН (ШАҲАР) СУДИ. ТУМАНЛАРАРО, ТУМАН (ШАҲАР) ИҚТИСОДИЙ СУДИ. ТУМАН (ШАҲАР) МАЪМУРИЙ СУДИ (3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда) 36-модда. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судининг, туман(шаҳар) маъмурий судининг таркиби Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) суди раис ва судьялардан иборат бўлади. Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди раис, судьялар ва халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади. Туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий суди раис ва судьялардан иборат бўлади. Туман (шаҳар) маъмурий суди раис ва судьядан иборат бўлади. (36-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда) 37-модда. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судининг, туман (шаҳар) маъмурий судининг ваколатлари (37-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда) Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) суди қонун билан унинг ваколатлари доирасига берилган фуқаролик ишларини ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади. (37-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-288-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 16-сон, 162-модда) Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди қонун билан унинг ваколатлари доирасига киритилган жиноят ишларини ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни, шунингдек қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги ёхуд қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги, айбланувчини лавозимидан четлаштириш ҳақидаги, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги ёхуд айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш ҳақидаги, мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш ҳақидаги, амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги ёхуд маҳкумни жазодан озод қилиш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқади. (37-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда) Туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий суди хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги фуқаровий-ҳуқуқий муносабатларда юзага келадиган низоларни ва корпоратив низоларни, шунингдек қонун билан унинг ваколатлари доирасига берилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади. Туман (шаҳар) маъмурий суди давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, шунингдек улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган шикоят ва аризалар бўйича маъмурий низоларни ҳамда қонун билан унинг ваколатлари доирасига берилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади. (37-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда) 38-модда. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судининг, туман (шаҳар) маъмурий судининг раиси Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судининг, туман (шаҳар) маъмурий судининг раиси: суд мажлисларида раислик қилади, судьялар ўртасида ишларни тақсимлайди; фуқароларни шахсан қабул қилади ҳамда уларни қабул қилиш, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш ишларини ташкил этади; суд аппарати ишига раҳбарлик қилади, суд ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади; қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судининг, туман (шаҳар) маъмурий судининг раиси йўқлигида унинг ваколатлари судьяларнинг тегишли малака ҳайъати қарорига кўра судьялардан бирининг зиммасига юклатилиши мумкин. (38-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда) [ОКОЗ: Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling