Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами


Download 1.15 Mb.
bet27/160
Sana08.01.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1084166
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   160
Bog'liq
Qonunlar to\'plami

1.Ҳарбий хизмат / Чақирилувчилар]
ҳарбий хизматга чақириладиган ва туман (шаҳар) чақирув участкаларида қайд этилган шахслар — чақирилувчилар;
[СПиТ:
1.Ҳарбий хизмат / Ҳарбий хизматчилар]
ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар — ҳарбий хизматчилар;
[СПиТ:
1.Ҳарбий хизмат / Ҳарбий хизматга мажбурлар]
Қуролли Кучларнинг резерви ёки захирасидаги шахслар — ҳарбий хизматга мажбурлар;
[СПиТ:
1.Ҳарбий хизмат / Ҳарбий хизматга мажбур бўлмаган шахслар]
турли сабабларга кўра ҳарбий рўйхатга олинмаган ёки ҳарбий рўйхатдан чиқарилган, шу жумладан истеъфодаги шахслар — ҳарбий хизматга мажбур бўлмаган шахслар деб аталади.
[СПиТ:
1.Ҳарбий хизмат / Ҳақиқий ҳарбий хизмат]
Ҳақиқий ҳарбий хизмат чақирув ёки контракт бўйича оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркиби лавозимларида Қуролли Кучлар сафидаги ҳарбий хизматдир.
Умумий ҳарбий мажбурият Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий ёки вақтинча яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга татбиқ этилмайди.
Ҳарбий хизматга биринчи марта чақирилган ёки ихтиёрий равишда (контракт бўйича) кирган фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг халқи ва Президентига содиқлик тўғрисида Ҳарбий қасамёд қабул қиладилар.
Муқаддам Ҳарбий қасамёд қабул қилмаган ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий йиғинларга жалб этилганларида ёки сафарбарлик бўйича чақирилганларида Ҳарбий қасамёд қабул қиладилар.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шу каби бошқа органларига хизматга кириш тақиқланади.
(3-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
4-модда. Ҳарбий хизмат турлари
[СПиТ:
1.Ҳарбий хизмат / Ҳарбий хизмат]
Ҳарбий хизмат Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Қуролли Кучлар сафида умумий ҳарбий мажбуриятни бажариш борасидаги давлат хизматининг алоҳида туридир.
Ҳарбий хизматнинг қуйидаги турлари жорий этилади:
муддатли ҳарбий хизмат;
сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат;
контракт бўйича ҳарбий хизмат;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида ҳарбий хизматни ўтаган резервчилар хизмати.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.11.00.00 Ҳарбий мажбурият / 15.11.03.00 Ҳарбий хизматга чақирув]
Тинчлик даврида оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида муддатли ҳарбий хизматга, шунингдек сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача бўлган, саломатлигига кўра Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўташга яроқли эркак фуқаролар чақириладилар.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.03.00 Турли тоифадаги хизматчилар томонидан ва алоҳида шароитда ҳарбий хизматни ўташнинг ўзига хос хусусиятлари.]
5-модда. Муддатли ҳарбий хизмат
[СПиТ:
1.Ҳарбий хизмат / Муддатли ҳарбий хизмат]
Муддатли ҳарбий хизмат чақирилиш ёшидаги фуқароларнинг оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида, шунингдек муқаддам ҳарбий хизматни ўтамаган офицерларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида Қуролли Кучлар сафидаги мажбурий хизматидир.
Муддатли ҳарбий хизмат муддатлари календарь ҳисобида:
муддатли ҳарбий хизматни оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида ўтаётган ҳарбий хизматчилар учун — ўн икки ой (олий маълумотли шахслар учун — тўққиз ой);
муддатли ҳарбий хизматни чақирув бўйича офицерлар таркиби лавозимларида ўтаётган офицерлар учун — тўққиз ой қилиб белгиланади.
Муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.03.00 Турли тоифадаги хизматчилар томонидан ва алоҳида шароитда ҳарбий хизматни ўташнинг ўзига хос хусусиятлари.]
6-модда. Сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат
[СПиТ:
1.Ҳарбий хизмат / Сафарбарлик чақируви резерви]
Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар сафарбарлик чақируви резерви сафига олинадилар.
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат ҳудудий принцип асосида ойлик йиғинлар тарзида ташкил этилади ҳамда чақирилувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисобварағига пул бадаллари киритилишини назарда тутади.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига шахслар йигирма етти ёшга тўлгунга қадар олинадилар ва ҳар йилги ҳарбий йиғинларга жалб этилишлари мумкин, фавқулодда вазиятлар ёки Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз рўй берган тақдирда эса ҳақиқий ҳарбий хизматга чақириладилар.
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган фуқаролар йигирма етти ёшга тўлганларидан кейин Қуролли Кучлар резерви таркибига ўтказиладилар.
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар тўлайдиган пул бадаллари миқдори ва уларни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган алоҳида низом билан белгиланади. Бу маблағлар муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг пул ва моддий таъминотини ошириш, шунингдек сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахсларнинг ҳарбий йиғинларини ўтказишга аниқ мақсадли йўналтирилган бўлади.
(6-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 февралдаги 104-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ташкил этиш ва ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади.
(6-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
7-модда. Контракт бўйича ҳарбий хизмат
[СПиТ:
1.Ҳарбий хизмат / Контракт бўйича ҳарбий хизмат]
Контракт бўйича ҳарбий хизмат Қуролли Кучлар сафидаги ҳақиқий ҳарбий хизматга ихтиёрийлик асосида, ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар орқали давлат билан тузиладиган контрактга биноан кирган фуқаролар бажарадиган ҳарбий хизмат туридир.
Ҳарбий хизматни касб тариқасида танлаган фуқаролар контракт бўйича ҳарбий хизматни оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркиби лавозимларида ўтайдилар.
Ҳарбий хизматни ўташ муддатлари ва асосий шартлари контрактда белгиланади. Бунда ҳақиқий ҳарбий хизматга контракт бўйича кираётган шахслар билан дастлабки контракт беш йилга тузилади; контракт бўйича ҳарбий хизматчилар (резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар) билан янги контракт беш йилга ёки агар ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегарасига етишига беш йилдан кам қолган бўлса, камроқ муддатга тузилади.
(7-моддасининг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари билан ўқиш даври учун келгусида уларнинг офицерлар таркиби лавозимларида ҳарбий хизматни камида беш йил мажбурий ўташ шарти билан контракт тузилади.
Ҳарбий хизматнинг контрактда назарда тутилган муддати тугаганидан кейин тарафларнинг келишуви билан бу муддат янги контракт тузиш орқали узайтирилиши мумкин. Контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташ тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.03.00 Турли тоифадаги хизматчилар томонидан ва алоҳида шароитда ҳарбий хизматни ўташнинг ўзига хос хусусиятлари.]
8-модда. Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаган резервчилар хизмати
[СПиТ:
1.Ҳарбий хизмат / Резервчилар хизмати]
Резервчилар хизмати ҳақиқий ҳарбий хизматни, шунингдек сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар жумласидан бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар учун Қуролли Кучларнинг қўшилмалари, қисмлари ва бўлинмалари сафини уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасига қадар тўлдириш, шунингдек уруш даври тақозо этадиган тузилмаларни кучайтириш мақсадида умумий ҳарбий мажбурият асосида жорий этиладиган ҳарбий хизмат туридир.
Резервчилар сифатида хизматни ўтаётган ҳарбий хизматга мажбурлар тинчлик даврида, қоида тариқасида, қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини сақлаб туриш, резервчиларнинг ҳарбий ҳисобдаги ихтисослик бўйича мажбуриятларни тинчлик ва уруш даврида бажариши учун зарур бўлган кўникмаларини сақлаб қолиш ва такомиллаштириш мақсадида ҳарбий қисмлар базасида ҳудудий принцип асосида ташкил этиладиган ҳарбий тайёргарлик бўйича ҳарбий йиғинларни ўташга жалб этилишлари мумкин.
Ҳарбий йиғинларни ўташ муддатлари ушбу Қонуннинг 32-моддасида белгиланади.
Резервчилардан уруш даврида ҳам, тинчлик даврида ҳам Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз таҳдиди ва мамлакат хавфсизлигига таҳдид туғилганида, табиий офатлар ҳамда фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига биноан қўшилмалар ва қисмлар таркибида жанговар мақсадлар бўйича фойдаланилиши мумкин.
Қуролли Кучлар резервчиларининг хизматни ўташ тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари резервидаги хизмат тўғрисида»ги Қонуни.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.06.00 Ҳарбий унвонлар, махсус унвонлар]
9-модда. Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар таркиби. Ҳарбий унвонлар
Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига бўлинади.
Офицерлар таркиби кичик офицерлар, катта офицерлар ва генераллар таркибига бўлинади.
Ҳар бир ҳарбий хизматчи ва ҳарбий хизматга мажбурга тегишли ҳарбий унвон берилади. Қуролли Кучлардаги ҳарбий унвонлар қўшин унвонлари ва кема таркибидаги унвонларга бўлинади.
Қуролли Кучларда қуйидаги ҳарбий унвонлар жорий этилади:


Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling