Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами


Мудофаа / 15.11.00.00 Ҳарбий мажбурият / 15.11.02.00 Ҳарбий ҳисобга олиш. Ҳарбий кучлар захираси] VII. ҲАРБИЙ РЎЙХАТ


Download 1.15 Mb.
bet35/160
Sana08.01.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1084166
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   160
Bog'liq
Qonunlar to\'plami

1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.11.00.00 Ҳарбий мажбурият / 15.11.02.00 Ҳарбий ҳисобга олиш. Ҳарбий кучлар захираси]
VII. ҲАРБИЙ РЎЙХАТ
42-модда. Ҳарбий рўйхатнинг умумий қоидалари
Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳарбий рўйхатдан ўтишлари зарур. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатдан ўтказиш давлатдаги мавжуд ва ҳарбий хизматга яроқли чақирилувчилар ресурсларини ҳисобга олиш ҳамда таҳлил қилишнинг умумдавлат тизими ҳисобланади. Рўйхатга олиш тизимининг фаолият кўрсатиши Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари томонидан таъминланади.
Тиббий тайёргарликка ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган рўйхатдаги тегишли ҳарбий ихтисосликка турдош касб бўйича тайёргарликка эга бўлган аёллар ҳарбий рўйхатга киритилади. Улар туман, шаҳар мудофаа ишлари органларининг чақирувига биноан тиббий кўрикдан ўтиш ва ҳарбий рўйхат қоидаларини бажариш учун ҳозир бўлишлари шарт.
Ҳарбий рўйхатга олиш тартиби ва уни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги низом билан белгиланади.
(42-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги Низомга ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил қилиш ва уни юритиш тартиби бўйича йўриқнома (18.07.2003 й. рўйхат № 1259)
43-модда. Ҳарбий рўйхат турлари
Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг ҳарбий рўйхати уларнинг турар жойлари бўйича олиб борилади ҳамда умумий ва махсус рўйхатга бўлинади.
[СПиТ:
1.Ҳарбий хизмат / Умумий ҳарбий рўйхат]
Умумий ҳарбий рўйхатда чақирилувчилар, шунингдек сафарбарлик даври ва уруш даври учун давлат бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга бронлаштириб қўйилмаган ҳарбий хизматга мажбурлар турадилар.
[СПиТ:
1.Ҳарбий хизмат / Махсус ҳарбий рўйхат]
Махсус ҳарбий рўйхатда сафарбарлик даври ва уруш даври учун давлат бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга бронлаштириб қўйилган ҳарбий хизматга мажбурлар турадилар.
Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни шахсий рўйхатга олиш туман (шаҳар) мудофаа ишлари органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан, шунингдек ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ишлайдиган ёки ўқийдиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, таълим муассасалари томонидан амалга оширилади.
44-модда. Ҳарбий рўйхатга киритиш ва ундан чиқариш
Ҳарбий хизматга мажбурлар ва ҳарбий хизматдан бўшатилганидан кейин турар жойига етиб борган шахслар уч кунлик муддат ичида тегишли мудофаа ишлари органларига келишлари шарт.
Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар турар жойи бир ярим ойдан кўпроқ муддатга ўзгарган, уч ойдан кўпроқ муддатга хизмат сафарига, ўқиш, таътил ёки даволанишга борган тақдирда турар жойларидаги ҳарбий рўйхатдан чиқишлари, янги турар жойга (доимий ёки вақтинчалик) келганларидан кейин уч кунлик муддат ичида ҳарбий рўйхатдан ўтишлари шарт.
Уруш даврида ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг туман (шаҳар) мудофаа ишлари органи бошлиғининг рухсатисиз доимий турар жойидан бошқа жойга кетиши ман этилади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатиб ўтилган ҳолларда ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳарбий рўйхатдан чиқиш ва ҳарбий рўйхатда туриш учун ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларини мудофаа ишлари органига топширишлари лозим. Қишлоқ жойларга борган ёки у ерлардан жўнаб кетаётган ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларини тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига топширишлари керак.
Ҳарбий хизматга чақирилган ёки кирган шахслар резервдагилар ва захирадагилар ҳарбий рўйхатидан чиқарилиши лозим.
Ҳарбий рўйхатдан қуйидагилар чиқарилиши шарт:
1) тиббий комиссия томонидан ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилиб, ҳарбий рўйхатдан чиқарилган фуқаролар;
2) резервда ёки захирада бўлиш ёшининг чегарасига етган фуқаролар;
3) чет элга доимий яшаш учун жўнаб кетаётган фуқаролар;
4) вафот этган ёки қонунда белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилган фуқаролар.
45-модда. Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг ҳарбий рўйхат қоидаларига риоя этиш борасидаги мажбуриятлари
Зиммасига ҳарбий рўйхатни юритиш юклатилган жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхона, муассаса, ташкилотлар ва таълим муассасаларининг раҳбарлари мудофаа ишлари органлари талаби билан ҳарбий рўйхатда турган шахслар тўғрисидаги зарур маълумотларни тақдим этишлари, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни чақирилаётганликларидан хабардор этишлари ҳамда уларнинг чақирув бўйича ўз вақтида ҳозир бўлишларини таъминлашлари шарт.
Ички ишлар органлари:
чақирилувчиларга паспортлар беришни, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларида улар ҳарбий рўйхатга олинганлиги ёки ундан чиқарилганлиги тўғрисида мудофаа ишлари органларининг белгиси бўлган тақдирдагина уларни турар жойлари бўйича қайд этиш ва рўйхатдан чиқаришни амалга оширишлари;
ўсмирларни ҳарбий рўйхатга олишда, фуқароларнинг ҳарбий хизматга (йиғинларга) чақирувини ўтказишда, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг ҳарбий рўйхат қоидаларига риоя этишлари устидан назорат қилишда ҳамда ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар орасидан ҳарбий рўйхатнинг белгиланган қоидаларини бузаётган шахсларни аниқлашда мудофаа ишлари органларига ёрдам кўрсатишлари ва кўмаклашишлари;
умумий ҳарбий мажбуриятни бажаришдан бўйин товлаётган шахсларни қидириб топиш, ушлаш ва мудофаа ишлари органларига олиб боришни ташкил этишлари шарт.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар фамилияси, исми ва отасининг исмини ўзгартирганлиги тўғрисида, фуқаролик ҳолатини қайд этиш ҳужжатларига уларнинг туғилган санаси ва жойига оид ўзгартиришлар киритилганлиги ҳақида, шунингдек ҳарбий хизматга мажбур ёки чақирилувчининг вафоти қайд этилган ҳоллар тўғрисида туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига етти кунлик муддат ичида маълум қилишлари шарт.
Суриштирув ва дастлабки тергов органлари суриштирув ва дастлабки тергов олиб борилаётган ишга дахлдор чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар тўғрисида, судлар эса чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларга дахлдор ўзлари кўраётган жиноят ишлари ва қонуний кучга кирган ҳукмлар тўғрисида туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига етти кунлик муддат ичида маълум қилишлари шарт.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган (шу жумладан шартли ҳукм қилинган) ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий гувоҳномалари ва чақирилувчиларнинг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалари судлар томонидан тегишли мудофаа ишлари органларига юборилади.
Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари ногирон деб топилган ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар тўғрисида, улар қайси гуруҳ ногирони эканлигидан қатъий назар, тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига етти кунлик муддат ичида маълум қилишлари шарт.
Чақирув ўтказилаётган вақтда даволаш муассасалари стационар даволаниш учун қабул қилинган чақирилиш ёшидаги фуқаролар тўғрисида тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига уч кунлик муддат ичида маълум қилишлари шарт.
Уй-жойдан фойдаланиш органлари раҳбарлари ҳамда уй эгалари ҳарбий рўйхатни юритиш вазифаси юклатилган тегишли мудофаа ишлари органи ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи талабига биноан уй дафтарлари, қайд этиш варақалари, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларга доир ҳарбий-ҳисоб ва бошқа ҳужжатларни тақдим этишлари, шунингдек ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни мудофаа ишлари органларига чақиртирилганликларидан хабардор этишлари шарт.
Ҳарбий хизматга мажбурлар, чақирилувчилар оилавий аҳволи, саломатлиги, турар жойи, маълумоти, иш жойи ва лавозими ўзгарган тақдирда ўзлари ҳарбий рўйхатда турган жойдаги органларга бу ҳақда етти кунлик муддат ичида шахсан маълум қилишлари шарт.
[ОКОЗ:

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling