Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами
Download 1.15 Mb.
|
Qonunlar to\'plami
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОКОЗ: 1.
- 27-модда. Ҳарбий хизматнинг бошланиши ва тугаши
- 28-модда. Ҳарбий-таълим муассасалари курсантлари ва тингловчиларининг ҳарбий хизмати
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.11.00.00 Ҳарбий мажбурият / 15.11.03.00 Ҳарбий хизматга чақирув]
23-модда. Захирадаги офицерларнинг ҳарбий хизматга чақирилиши Қирқ ёшгача бўлган, муддатли ҳарбий хизматни, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ёки контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтамаган ва ушбу Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ чақирилиш муддатини кечиктириш асосларига эга бўлмаган офицерлар тинчлик даврида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг буйруғига биноан офицерлар таркиби лавозимларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун чақирилишлари мумкин. [ОКОЗ: 1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.11.00.00 Ҳарбий мажбурият / 15.11.03.00 Ҳарбий хизматга чақирув] 24-модда. Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш Ҳарбий хизмат талабларига жавоб берувчи куйидаги фуқаролар ихтиёрий равишда (контракт бўйича): ўттиз ёшгача бўлган, ҳарбий ҳисобдаги ихтисослик бўйича тегишли касбий тайёргарлик кўрмаган ҳарбий хизматга мажбурлар ва аёллар — оддий аскарлар таркиби лавозимларига ҳарбий хизматга; муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган оддий аскарлар ва сержантлар таркибидаги қирқ ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган ва ҳарбий ҳисобдаги ихтисослик бўйича тегишли касбий тайёргарликка эга ўттиз ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар — оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларига ҳарбий хизматга; ўттиз ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбур аёллар — оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларига ҳарбий хизматга; ўн етти ёшдан йигирма бир ёшгача бўлган фуқаролар, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили ўн етти ёшга тўладиган фуқаролар, шунингдек ҳарбий таълим муассасаларда ўқиш истагини билдирган, офицерлар таркиби ҳарбий унвонларига эга бўлмаган, ўн саккиз ёшдан йигирма беш ёшгача бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар — ҳарбий-таълим муассасаларининг курсантлари тариқасида ҳарбий хизматга; қирқ ёшгача бўлган резервдаги ва захирадаги офицерлар — офицерлар таркиби лавозимларига ҳарбий хизматга кирадилар. Контракт бўйича ҳарбий хизматга кираётган фуқаролар мажбурий тиббий кўрикдан ўтадилар. Фуқаролар ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирлик, давлат қўмитаси ва идора билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида контракт тузадилар. Контрактлар тузиш, шу жумладан олий ҳарбий-таълим муассасаларининг курсантлари билан контрактлар тузиш, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади. [ОКОЗ: 1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.11.00.00 Ҳарбий мажбурият / 15.11.03.00 Ҳарбий хизматга чақирув] 25-модда. Ҳарбий хизматга чақирилиш ёки кириш муносабати билан фуқароларга бериладиган кафолатлар Ҳарбий хизматга чақирилган ёки кирган фуқароларга ишдан бўшатиш нафақаси қонун ҳужжатларига мувофиқ иш жойида тўланади. Фуқаролар ҳарбий рўйхатдан ўтиш, ҳарбий хизматга чақирилиши ёки кириш билан боғлиқ вазифаларни бажариш учун зарур вақт давомида ишдан (ўқишдан) озод этилади, уларнинг иш (ўқиш) жойидаги ўртача иш ҳақи (стипендияси) сақланиб қолади. Ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кираётган фуқаролар кириш имтиҳонларини топшириш учун зарур вақт давомида ишдан озод этилади, иш жойидаги лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги органлари томонидан диспансер ёки стационар текширувига юборилган фуқароларнинг тиббий муассасада бўлган бутун даври мобайнида иш жойи, эгаллаган лавозими, ўртача иш ҳақи сақланиб қолади ҳамда текширув жойига бориш ва у ердан қайтиб келишга кетган харажатлари иш (ўқиш) жойида қопланади. Стационар даволанишга юборилганда уларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш жойида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади. Ҳарбий хизматга резервдан ёки захирадан ихтиёрий равишда (контракт бўйича) кирган офицерларга олий таълим муассасасидаги ўқиш ҳамда ҳарбий ҳисобдаги ихтисосликка мувофиқ келадиган лавозимлардаги иш стажи ҳарбий хизмат муддатига қўшиб ҳисобланади. [ОКОЗ: 1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.02.00 Ҳарбий хизматни ўташ тартиби ва моҳияти. Шартнома (контракт) асосида ҳарбий хизматга кириш] IV. ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАШ 26-модда. Ҳарбий хизматни ўташ тартиби. Ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегараси Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби ушбу Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади. Ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегараси: контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскарлар (матрослар), кичик офицерлар сержантлар (старшиналар) учун — қирқ беш ёш; катта офицерлар учун — эллик ёш, полковниклар (I даражадаги капитанлар) учун — эллик беш ёш; генерал-майор, генерал-лейтенант ҳарбий унвонидаги офицерлар учун — эллик беш ёш; генерал-полковник ҳарбий унвонидаги офицерлар учун — олтмиш ёш этиб белгиланади. Илмий даражаси ва илмий унвони, шунингдек юксак касбий тайёргарлиги, эгаллаб турган лавозимида катта амалий иш тажрибаси бўлган, саломатлигига кўра ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддати ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарлари томонидан ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегарасидан беш йилгача бўлган муддатга узайтирилиши мумкин. 27-модда. Ҳарбий хизматнинг бошланиши ва тугаши Ҳарбий хизматда бўлишнинг бошланиши деб: ҳарбий хизматга чақирилган чақирилувчилар ҳамда захирадаги офицерлар учун — ҳарбий қисмга жўнаш мақсадида мудофаа ишлари органида ҳозир бўлган кун; контракт бўйича ҳарбий хизматга кирганлар учун — ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контракт кучга кирган кун; ҳарбий-таълим муассасаларига, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кирган чақирилувчилар, ҳарбий хизматга мажбурлар учун — тегишли таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган кун ҳисобланади. Ҳарбий хизматдан резервга бўшатилиши ёки истеъфога чиқарилиши муносабати билан ҳарбий қисм командирининг буйруғига биноан шахсий таркиб рўйхатидан чиқарилган кун ҳарбий хизматчи учун ҳарбий хизматда бўлишнинг тугаши ҳисобланади. Ҳарбий хизматчи унинг ҳарбий хизмат муддати тугаган куни шахсий таркиб рўйхатидан чиқарилиши шарт, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно, агар ҳарбий хизматчи: стационар даволанишда бўлса; ҳомиладорлик ва туғиш таътилида (ҳарбий хизматчи аёллар) ёки болани парваришлаш таътилида бўлса; асирда бўлса, гаровда ушлаб турилган бўлса; бедарак йўқолган бўлса — қонунда белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилгунига ёки вафот этган деб эълон қилингунига қадар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган бошқа ҳолларда. 28-модда. Ҳарбий-таълим муассасалари курсантлари ва тингловчиларининг ҳарбий хизмати Ҳарбий-таълим муассасаларида, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштирилган таълим муассасаларида таҳсил олаётган фуқаролар курсант (тингловчи) тариқасида ҳарбий хизматда бўладилар ҳамда улар, агар офицерлик таркиби унвонларига эга бўлмасалар, курсант ва бундай унвонларга эга бўлсалар, тингловчи деб юритиладилар. Ҳарбий-таълим муассасасига ўқишга киргунга қадар ҳарбий унвони бўлмаган фуқаролар ўқишга қабул қилинганда уларга оддий аскар ҳарбий унвони берилади. Ҳарбий-таълим муассасисига ўқишга киргунга қадар берилган ҳарбий унвонлар сақланиб қолади. Курсантларнинг (тингловчиларнинг) ҳарбий хизматни ўташ тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Ҳарбий-таълим муассасасидан, шунингдек ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштирилган таълим муассасасидан ўқишдан чиқарилган курсантлар резервга бўшатилади ёки истеъфога чиқарилади ёхуд улар, агар муддатли ҳарбий хизмат учун белгиланган муддатларни ўтамаган бўлсалар, муддатли ҳарбий хизматни ўташни давом эттириш учун қўшин қисмларига юборилади. Ҳарбий-таълим муассасасидан ўқишдан чиқарилган кунда чақирилиш ёшига етмаган курсантлар ҳарбий рўйхатда туриш учун турар жойларидаги мудофаа ишлари органларига юборилади. [ОКОЗ: Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling